TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.83K subscribers
8.32K photos
910 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
▫️Rasmiy munosabat▫️

⚡️IJTIMOIY TARMOQLARDA AYLANAYOTGAN "10400 AQSH DOLLARI" HAQIDA ANIQROQ

Bugun kunning ikkinchi yarmida deyarli barcha ijtimoiy tarmoq kanallarida "Kadastr muhandisi 10.400 AQSh dollari bilan ushlandi" degan mazmundagi xabarlar tarqaldi.

Aslida 10400 Aqsh dollarini kim olgan?

Demak, joriy yil 21 oktabr kuni fuqaro Sh.Ya. Toshkent viloyat IIBB boshlig‘i nomiga ariza bilan murojaat qilib, o‘z arizasida "Ibroxim" ismli shaxs Yangiyo‘l tumani Xalqobod maxallasi hududidagi “U.Yusupov” nomli agrofirmaga qarashli 32 sotix yer maydonini jami 29.000 AQSh dollariga sotishligini va ushbu yer maydonini Yangiyo‘l tuman kadastr bo‘limida ishlovchi tanishi orqali hujjatlarni rasmiylashtirib berishi evaziga 2.400 AQSh dollari berish kerakligini, shundan "avans" sifatida oldindan kadastr xodimi 400 AQSh dollari va yer maydoni egasi "Ibroxim" ismli shaxs 10.000 AQSh dollari talab qilishayotganligini bayon qilib, ularga nisbatan qonuniy chora ko‘rishni so‘ragan.

Arizaga asosan o‘tkazilgan tezkor tadbir davomida "Ibroxim" deya aytilayoigan fuqaro I.A kelishilgan summadan "avans" sifatida 10.000 AQSh dollarini olayotgan vaqtida, kadastr muhandisi esa 400 AQSh dollari olayotgan vaqtida ashyoviy dalillar bilan ushlangan.

Lekin, ijtimoiy tarmoq sahifalar sarlavhalarida esa "kadastr muhandisi" iborasi birinchi planga qo‘yilib, 10.400 AQSh dollari olganligiga urg‘u berilmoqda.

Ijtimoiy tarmoq egalaridan har bir ma’lumotni yaxshi o‘rgangan holda omma e’tiboriga havola etishlarini so‘rardik, zero birgina yuzaki o‘rganilgan xabar ortidan nafaqat bir insonning balki butun bir tashkilotning nomi qoralanayotganini anglash lozim.

📌 Biz bu rasmiy munosabat orqali xodim tomonidan qilingan noqonuniy harakatni oqlamoqchi emasmiz, aksincha qonun ustuvorligi ta’minlanishi tarafdorimiz. OAVlar va blogerlardan esa ma’lumotni noto‘g‘ri tarqatmasliklarini so‘raymiz.

#DavKadastrPalata #rasmiy_munosabat

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram |Facebook|Instagram|YouTube
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти ҳудудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 526 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 509 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 259 та (кўриш)
▪️Юқоричирчиқ тумани 11 та (кўриш)
▪️Қуйичирчиқ туманида 436 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 85 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 332 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 69 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 287 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 60 та (кўриш)
▪️Ўртачирчиқ туманида 185 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 236 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 50 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 109 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши #комплаэнс_назорат

⚡️Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғоноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир.

🔹Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасида Комплаенс-назорат хизмати томонидан тизимнинг барча ходимлари иштирокида Янгийўл туман филиали ходими томонидан содир этилган ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказилди.

🔹Йиғилиш давомида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндашган ҳолда фаолият юритиши, хизмат вазифасини суиистеъмол қилмаслиги ҳамда ҳар бир ходим нафақат тизим учун балки биринчи галда ўз оиласи учун қадрли эканлигини унутмаслиги уқтирилди.

🔹Соҳада фирибгарлик ва тамагирлик омилларни бутунлай йўқотиш, коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида ҳар бир ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилиши белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

⚡️Нафақат бинога, балки ерига ҳам эгалик қилинг

Бугунги кунга қадар фуқароларга тегишли уй-жойлар жойлашган ер участкалари, мерос қилиб қолдирилган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқидаги ерлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган нотурар жой объектларининг ер участкаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқлари берилган. Бунда бино ўзингизга тегишли бўлиб, унинг ери эса тегишли бўлмаган.

Жисмоний ва юридик шахслар эндиликда ер участкаларини хусусийлаштиришлари мумкин бўлди.

💻Бунинг учун ДХМ ёки my.gov.uz портали орқали ариза берилади.

📋Ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган барча томонлар текширилиши учун йўналтирилади.

📨Текширувлардан ўтгач фуқарога тўловни амалга ошириш, яъни хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади.

📑Хабарнома орқали хусусийлаштириш учун тўловни амалга оширади ва давлат ордерига эга бўлади.

✍️Кадастр органлари томонидан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар #қабул_кунлари

⚡️Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбариятининг жисмoний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари графиги

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ҳуқуқ #биласизми
⚡️Хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

🔸хусусий мулк ҳуқуқини тан олиш;

🔸хусусий мулк ҳуқуқи бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва хусусий мулк ҳуқуқини бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;

🔸битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;

🔸давлат органининг ва бошқа органнинг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш;

🔸хусусий мулк ҳуқуқини мулкдорнинг ўзи ҳимоя қилиши;

🔸бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш;

🔸зарарнинг ўрнини қоплаш, неустойка ундириш, маънавий зиённи қоплаш;

🔸хусусий мулк ҳуқуқи муносабатларини тартибга солишда қонунчилик барқарорлигини таъминлаш;

🔸давлат органининг ва бошқа органнинг қонунга зид бўлган ҳужжатнинг суд томонидан қўлланилмаслиги;

🔸мол-мулкнинг айрим турларига бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг вужудга келганлигини, ўзгарганлигини ва бекор қилинганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#снос #биласизми #хизмати

⚡️Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олиш

Олди-сотди жараёнида кўчмас мулк объектининг бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди.

💻Бунинг учун сиз онлайн тарзда – my.gov.uz ёки офлайн тарзда – Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиб, маълум бир кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз мумкин.

❗️Хизматдан фойдаланиш учун фақатгина кўчмас мулк объектининг кадастр рақами керак бўлади.

🔹Хизмат нархи БҲМнинг 0,045 фоизи миқдорида;
🔹Хизмат кўрсатиш муддати - 3 иш куни.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/ndNWYUQhEDg орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #ишонч_рақам #инфографика

⚡️Ноқонуний қурилишни кўрганда қаерга мурожаат қилишни биласизми?

💰Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

🔹давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори;

🔹мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома;

🔹аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги давлат ордери.

Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2018 йилдаги 1060-сон

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Бош инспектор - Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Етакчи инспектор - Янгийўл туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#расмий_муносабат

ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ (ҳақиқат) каналида Янгийўл шаҳар Тошкент шоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида 40-50 та дўкон ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари фаолият олиб бораётганлиги, аммо, Тошкент вилояти Кадастр Агентлиги айнан бир тадбиркорга тегишли қурилмани ноқонуний қурилган дея судга берганлиги маълум қилиниб, Тошкент вилояти масъулларидан мазкур ҳолат юзасидан ечим қилиб берилиши сўралган.

📌Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан назоратга олиниб, ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

❗️Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#ишонч_телефони #коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга бефарқ бўлманг !

Коррупция бу - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноятдир.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суиистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали хабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат #танлов

⚡️⚡️ДИҚҚАТ ТАНЛОВ !

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси туман бўлимлари орасида "Йилнинг намунали туман бўлими" совринли танловини эълон қилади.

Ғолиблар йил якунида ер назорати йўналишида амалга оширган ишлари ва натижалари таҳлил қилиниши орқали аниқланади.

Танлов учун қуйилган совринлар:

🥇1 - ўринга - телевизор Lcd 43";
🥈2 - ўринга - телевизор Lcd 32";
🥉3 - ўринга - микротўлқинли печ

Барчага омад тилаймиз !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #субсидия #биласизми

⚡️Уй-жой сотиб учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

Ҳукумат қарори билан, 2022 йил 1 декабрдан қуйидагилар белгиланди

🔹комиссия таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади;

🔹аризаларни аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади;

🔹мазкур ташкилотларнинг маълумотлари «Subsidiya.idm.uz» дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

🔸ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

🔸олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #тарғибот

⚡️Жойлардаги тарғибот ишлари

Кадастр агентлиги Бўка тумани бўлими ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Бўка тумани филиали ҳамкорликда фуқаролар томонидан қурилган ноқонуний қурилишлар бўйича огоҳлантириш ва бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram