TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.78K subscribers
8.38K photos
914 videos
10 files
6.74K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Мансабдор шахсларнинг одоб-ахлоқ меъёрлари қабул қилинди

🔰Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат хизматчиларининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари ва Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Унга кўра, давлат хизматчилари хизмат ва норасмий вақтларида қуйидаги умумий хулқ-атвор қоидаларига риоя қилишлари шарт:

🔸давлат хизматчисининг обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан ўзини тийиш;

🔸масъулият ва касбга содиқлик кўрсатиш;

🔸ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;

🔸мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларга ёрдам бериш.

Давлат органлари, Вазирлар Кенгашлари, бошқармалар ва бошқа ташкилотлар ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 25 октябрга қадар ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлайди.

Мазкур ҳужжатда одоб-ахлоқ қоидаларини бузган хизматчиларга интизомий ва бошқа турдаги жавобгарлик чоралари кўрилиши мумкинлиги кўзда тутилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#муҳим

⚡️Шавкат Мирзиёв Туркманистонга сафар қилади

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 20-21 октябрь кунлари расмий ташриф билан Туркманистонда бўлади.

Ташриф доирасида Ашхободдаги Туркманистон-Ўзбекистон музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#савол_жавоб #биласизми

Савол:
- Экин ер майдонида иморат қургандим. Энди кадастр, архитектурадан одам келиб, ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилма қилгансиз, 15 кун ичида бузинг деб огоҳлантириб кетишди. Шу асослими?

Жавоб:
- Ҳа, асосли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб топилади.

Иморатни қурган шахс 15 кунлик муддат ичида уни бузиб, бартараф этиши шарт. Агарда шу муддат ичида қурилма бартараф этилмаса, Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан суд тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#матбуот_анжумани

📣 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

КАДАСТРДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ

"Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари томонидан жорий йил 9 ойи давомида соҳада амалга оширган ишлари ҳамда вилоят ҳудудидаги ерларнинг ўзбошимча ўзлаштирилиш ҳолатлари" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманига барча босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, блогерлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилот ва муассасалар ахборот хизматлари раҳбарларини таклиф этамиз!

"Кадастр нима иш қилди ўзи ?" деган саволингизга жавоб олишингиз мумкин бўлади.

Бошланиш вақти: 19 октябрь, соат 15.00

📍Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Спортчилар кўчаси, вилоят кадастр бошқармаси мажлислар зали

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#онатилимфахрим

⚡️ОНА ТИЛИМ – ҒУРУРИМ, ФАХРИМ

Дунё халқлари ва миллатининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасида тизимда "Давлат тили ҳақида"ги қонун талабларининг амалга оширилиши юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинар тадбирида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бўлими раҳбари А.Тўйчиев, Чирчиқ давлат педагогика университети катта ўқитувчиси А.Абдуллаев ва Оҳангарон шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Н.Мирзаевалар иштирок этиб, географик жой номларининг илмий ва амалий тадқиқий масалалари ва вилоят ташкилот-муассасаларида давлат тилида иш юритиш бўйича малака ошириш ҳолати юзасидан тушунчалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#айни_дам #LIVE

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари томонидан жорий йил 9 ойи давомида соҳада амалга оширган ишлари ҳамда вилоят ҳудудидаги ерларнинг ўзбошимча ўзлаштирилиш ҳолатлари мавзусига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

Айни пайтда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи Р.Пайзиев ҳисоботи тингланмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#ОАВ_биз_ҳақимизда #матбуот_анжумани

⚡️Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи нимадан уялмоқда ?

👉 Батафсил видеода

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Ер ажратиш ҳақида қарори бўлмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади

Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2022 йилда қабул қилган 610-сон қарорига кўра,

2023 йил 1 январга қадар Кадастр агентлиги томонидан Миллий геоахборот тизимида очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортал юритилади ва у ишга туширилади.

💻Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишлари фақат ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади.

📄2024 йил 1 январга қадар давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги ер участкаси кадастр рақами, унинг манзили ва ундан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотларни фойдаланувчилар томонидан бепул олиш имконияти яратилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онатилим_фахрим

⚡️Сенинг менинг фахримсан эй, она тилим !

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Бекобод шаҳар бўлими ходимлари #онатилим_фахрим хештеги остида чорловни бошлаб беришди.

Барчани фаолликка чорлаб қоламиз !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#огоҳлик #жиноят

⚡️Эр киши ер сотмайди, ер сотган эл бўлмайди !

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, фуқаро Б.Т. фуқаро Н.нинг ишончига кириб, унга гўёки Ўртачирчиқ тумани қурилиш бўлимида ишловчи танишлари орқали “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги 90 гектар ер майдонини аукцион орқали 49 йил муддатга фойдаланиш учун ютиб бериш эвазига 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳар қанча тарғиб қилмайлик, юқоридаги ҳолатлар такрор ва такрор учрамоқда. Жиноят содир этганларга нисбатан биринчи галда фирибгарлик айблови қўйилмоқда. Фуқароларимиздан бу каби фирибгарларга алданиб қолмасликларини сўраб қоламиз.

❗️Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка мувофиқ

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади ва ушбу онлайн савдода барча иштирок этиши мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ

⚡️Ер участкасини олди-сотди қилиш мумкинми ?

ҲА !
- Агар ер участкаси сизга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса.

ЙЎҚ !
- Ер участкаси сизга мерос қилиб қолдирилган умрбод (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлса.

Бугунги кунда қонунчиликка мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва бўш ер участкаларини аукцион шаклдаги электрон савдоларда мулк ҳуқуқи асосида сотиб олиш мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Бош инспектор - Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Етакчи инспектор - Янгийўл туман бўлими
🔹 Етакчи инспектор - Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Етакчи инспектор - Бўстонлиқ туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#матбуот_анжумани

⚡️Вилоятда ер қонунбузилиш ҳамда ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш ҳолатлари ортган

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи ҳисоботига кўра, жорий йилда вилоят ҳудудида жами 1304 та ҳолатда 443 гектар ер майдонида ер қонун бузилиш холатлари аниқланган.

🔹702 та ҳолатда 311 гектар ер майдонидаги ўзбошимча қурилмалар бартараф қилинган;
🔹554 та ҳолатда 3,24 гектар ер майдони юзасидан судга даъво аризалар киритилган;
🔹109 та ҳолатда 15,5 гектар ер майдони юзасидан жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли прокуратура органларига маълумотлар киритилиши таъминланган.

Шунингдек, жами 2204 та ҳолатда ҳуқуқбузарларга нисбатан 11 млрд 376 млн сўм маъмурий жарималар қўлланилган.

Таҳлил натижаларига кўра, ҳудудларда ер қонунбузилиш ҳамда ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш ҳолатлари ортган. Жумладан

▪️Оҳангарон туманида 33 фоизга;
▪️Олмалиқ шаҳрида 55 фоизга;
▪️Бўстонлиқ туманида 30 фоизга.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram