TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.42K photos
916 videos
10 files
6.78K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #ишонч_рақами

⚡️ҲУРМАТЛИ ФУҚАРО ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР !

Агарда сиз ўз ҳудудингизда ерга оид қонун бузилиш ҳолатига гувоҳ бўлсангиз

📲@e_yernazorat_bot махсус телеграм-бот дастури;
💻Kadastr.uz сайти ;
📞1097 қисқа рақами орқали хабар беринг.

❗️Ариза берувчининг шахси сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 5 баравари миқдори (1,500,000)
Муддати - 2 кун

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#табрик

⚡️ 26 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни

Тошкент вилояти кадастр бошқармаси жамоаси бугунги сана муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати тизимининг барча ходимларини самимий муборакбод этади.

Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#огоҳлик #жиноят

⚡️Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят аниқланди

Фуқаро С.Х.нинг Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБга қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ҳамда ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, С.Х. ўзининг жиноий шериклари билан биргаликда 2019 йилда Янгийўл туман ҳокимлиги томонидан фуқаро М.Б.нинг номига тенг шерикчилик асосида “Ёшлар меҳнат гузари ишлаб чиқариш цехлари” мажмуасини қуриш учун Янгийўл тумани "Чортоқ" маҳалласи ҳудудидан ажратилган 2,0 гектар ер майдонидан 1,0 гектарини С.Х.га 400.000 АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, ундан ўзаро келишилган пулларнинг 30.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

❗️Эслатиб ўтамиз, мерос қилиб қолдирилган умрбод (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкалари олди-сотдисига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ

⚡️Ер участкасини олди-сотди қилиш мумкинми ?

ҲА !
- Агар ер участкаси сизга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса.

ЙЎҚ !
- Ер участкаси сизга мерос қилиб қолдирилган умрбод (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлса.

Бугунги кунда қонунчиликка мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва бўш ер участкаларини аукцион шаклдаги электрон савдоларда мулк ҳуқуқи асосида сотиб олиш мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ #архив

⚡️Бўстонлиқда амалга оширилаётган ишларнинг бориши

📁Архив бу ҳужжатлар сақланадиган жой, иш фаолияти давомида ишга доир тўпланган ҳужжатларнинг мажмуидир. Шу боис ҳам архив хужжатларни яхши сақланиши катта аҳамият касб этади.

✍️Тошкент вилояти бўйича жами 71,122 та давлат рўйхатидан ўтмаган объектлар ҳужжатлари архиваруслар томонидан УзКАД дастурига 100 фоиз киритилиши таъминланди. Жараёндагилар сони 61,396 тани ташкил этмоқда.

Идорада архив ҳужжатларини таҳлили билан бир қаторда қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефон #биласизми

⚡️Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000;

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси – (71) 239-86-50, (71) 239-81-14;

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090; (71) 239-02-74

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – 1198;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - 1097;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – 1148, (71) 207-00-66;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234-11-03;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – (71) 244-05-05;


Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

🔰Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, ер назорати ҳокимликлар, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

🔹ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
🔹электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
🔹ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
🔹ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
🔹суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (30 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Ўртачирчиқ

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман филиали

Бўлим раҳбари - Умирзақов Учқун Сайидраҳимович
Филиал раҳбари - Расулов Фарход Собирович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Уйғур маҳалласи, Ёшлик кўчаси.

☎️Мурожаат учун телефон: 70-202-02-30

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #биласизми #жавобгарлик

⚡️Ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Тасдиқланган ер тузиш лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш

🔹фуқароларга БҲМнинг 3 баравари,
🔹мансабдор шахсларга эса 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 баравари,
🔹мансабдор шахсларга эса 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади
.

Ҳуқуқий асос: Мжтк 68-модда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА КАДАСТР ПАСПОРТИ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ ЁКИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ

🔹кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;

🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;

🔹ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;

🔹кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;

🔹кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;

🔹ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар #қабул_кунлари

⚡️Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбариятининг жисмoний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари графиги

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_устозлар

⚡️СОҲАМИЗ ФАХРИЙЛАРИ

Пайзиев Кулмахамат Далиевич - кадастр соҳасида 49 йил фаолият юритган.

🔹1998 йил Ер ресурслари давлат қўмитасини тузишда фаол иштирок этган.

🔹2001 йилда Вазирлар Маҳкамасининг ВМ-492-сонли қарори ижросини таъминлаган ҳамда чет эл тажрибаларини Ўзбекистон Республикасида татбиқ этилишида фаол иштирок этган.

Кўплаб шогирдлар етиштиришда ҳамда соҳа ривожига ўз ҳиссаларини қўшган фахрий инсонлардан.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Айрим кадастр хизматлари учун йиғимлар ундирилмаслиги белгиланди

Маълумки, фуқаролар томонидан мавжуд кадастр ҳужжатларини янгисига алмаштиришда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маълум бир тўловлар амалга оширилар эди.

🔰Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 йилдаги ВМ-541-сон қарори билан Ҳукуматнинг 10.07.2014 йилдаги 186-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно) давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмаслиги белгиланди.

❗️Бу ўз навбатида Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтказилган худудларда яшовчи аҳоли учун қуйлайлик демакдир.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_устозлар

⚡️СОҲАМИЗ ФАХРИЙЛАРИ

Ким Вячеслав Владимирович - кадастр соҳасида 26 йил фаолият юритган.

1991-2017 йиллар давомида Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати бўлим бошлиғи бўлган ҳамда Кадастр хизмати тўғрисида методик қўлланма ишлаб чиққан.

Кўплаб шогирдлар етиштиришда ҳамда соҳа ривожига ўз ҳиссаларини қўшган фахрий инсонлардан.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram