TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.8K subscribers
8.34K photos
913 videos
10 files
6.7K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#биласизми #кадастр

⚡️Қандай ҳужжатлар ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши учун асос бўлади ?

✍️Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун

🔹давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги, ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори;

🔹мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома;

🔹ҳуқуқ аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги давлат ордери.

👆шу ҳуқуқлардан бири мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

⚡️Мақсад: коррупциядан ҳоли ҳаёт

🔹Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва бу борадаги саъй-ҳаракатлар қатъий, ортга қайтмас тус олган.

🔹Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс-назорат хизмати томонидан ҳам коррупцияга қарши курашишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда шундай тадбирлардан бири бугун Чирчиқ шаҳар кадастрида бўлиб ўтди.

🔹Тадбир давомида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндашган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суиистеъмол қилмаслиги уқтирилди.

🔹Соҳада фирибгарлик ва тамагирлик омилларни бутунлай йўқотиш, коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида ҳар бир ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилиши белгилаб олинган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фаолият #бошқарма #палата

⚡️БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

🏢Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси янги бинода ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🔹Бундан ташқари вилоятнинг 22 та туман ва шаҳарларидаги филиаллар аҳоли учун хизмат қилиб келмоқда.

🔹Бошқарма ўз фаолиятини ҳафтанинг душанбасидан жумасигача соат 9.00 дан 18.00 га қадар амалга оширади.

📍Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Нурафшон шаҳрининг Спортчилар кўчасида жойлашган.
☎️Мурожаат учун телефон: (95) 199-1773

Ижтимоий тармоқлардаги манзиллар:
Telegram Facebook Instagram
#муҳим

"Бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда ҳамда башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланмоқда" — Шавкат Мирзиёев

Президентнинг ШҲТнинг Самарқанд саммитига бағишланган мақоласи эълон қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати #ВМ_71

⚡️Ер участкалари аукцион савдоларига қандай мулк ҳуқуқи асосида чиқарилади ?

🔹Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлганда ер участкалари аукционга мулк ҳуқуқи билан чиқарилади.

🔹Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкалари аукционга фақат ижара ҳуқуқи билан чиқарилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим

⚡️Самарқанд Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёр

Самарқандда ШҲТга аъзо мамлакат раҳбарлари сўнгги уч йилда илк марта юзма-юз кўришади. Шунингдек, саммитда биринчи марта 15 мамлакат раҳбари иштирок этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган 1876 та ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 20 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 127 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 15 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 9 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 192 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 39 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 76 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 205 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 69 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 51 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 29 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 92 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 121 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 340 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 83 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 143 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 32 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 88 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 11 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 75 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 59 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 10.09.2022 йилдаги ПҚ-373-сон қарорига мувофиқ, аҳолига 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

Бунда экин майдонлари 30 йил муддатга:

🔹сув таъминоти яхши бўлган ерлардан –
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача;
бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача;
Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;

🔹кам сувли ерлардан –
вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача;
Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача.

❗️2022–2023 йилларда экин майдонларини аҳолига бериш учун ўтказиладиган танловда 1 та талабгор иштирок этса ҳам, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#снос #биласизми #хизмати

⚡️Кўчмас мулк сотиб олиш арафасида нималарни билиш керак ?

Олди-сотди жараёнида кўчмас мулк объектининг бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди.

💻Бунинг учун сиз онлайн тарзда – my.gov.uz ёки офлайн тарзда – Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиб, маълум бир кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз мумкин.

❗️Хизматдан фойдаланиш учун фақатгина кўчмас мулк объектининг кадастр рақами керак бўлади.

🔹Хизмат нархи БҲМнинг 0,045 фоизи миқдорида;
🔹Хизмат кўрсатиш муддати - 3 иш куни.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Зангиота_тумани

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Зангиота туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Зангиота туман филиали

Бўлим раҳбари - Жўраев Шерали Мирзаахмат ўғли
Филиал раҳбари - Нурмухаммедов Бахтиёр Бахромович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қатортол қишлоғи, Марказ шох кўчаси, 89-уй.
☎️Мурожаат учун телефон: 70-975-20-93

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#касбим_фахрим #соҳа_аёллари

⚡️Улар ўз касбидан фахрланадилар !

☝️Давоми бор...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #субсидия

⚡️Уй-жой учун субсидия олиш истаги бўлган фуқароларга қуйидагилар тавсия этилади:

🏠Олинаётган уй субсидияга сотиладиган бўлиши лозим;
(кадастри тайёр, янги қурилган уйлардан бўлиши шарт)

💳Уйнинг бошланғич бадалини тўлаш учун етарлича маблағнинг бўлиши;
(масалан уй нархи 300 млн сўм, унинг 15 фоизи 45 млн сўмни ташкил этади, ушбу сумманинг 32 млн сўми давлат томонидан тўланса, 13 млн сўми фуқаро томонидан тўланиши керак)

👨‍💼Уй нархининг қолган 85 фоизи 20 йилга кредит шаклида берилади ва ушбу кредитни ҳар ой тўлаш учун етарли ойлик маоши ёки кафилнинг бўлиши;

❗️Энг асосийси фуқаро ёки унинг турмуш ўртоғи номида уй-жойнинг бўлмаслиги.

☝️Юқоридаги шартларга мос келувчи фуқаролар жойлардаги ДХМлар ёки my.gov.uz портали орқали ариза топширишлари мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#муҳим

⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни вақтда ШҲТ саммити доирасидаги биринчи учрашувини ўтказмоқда. Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#тайинлов

Тожиқулов Фаррух Акбар ўғли - Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Бўка туман филиали раҳбари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Бўка туман филиали бош муҳандиси лавозимида фаолият юритган.

Фаррух Тожиқуловга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БЕПУЛ;

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Нотураржой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 2,5 баравари (750 000 сўм);

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#тайинлов

Андақулов Шоҳрух Мирзакарим ўғли - Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Оққўрғон туман филиали раҳбари лавозимига тайинланди.

Шоҳруҳ Андақулов - 1990 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. 2013 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Оққўрғон туман бўлими бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Шоҳруҳ Андақуловга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #ишонч_рақами

⚡️ҲУРМАТЛИ ФУҚАРО ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР !

Агарда сиз ўз ҳудудингизда ерга оид қонун бузилиш ҳолатига гувоҳ бўлсангиз

📲@e_yernazorat_bot махсус телеграм-бот дастури;
💻Kadastr.uz сайти ;
📞1097 қисқа рақами орқали хабар беринг.

❗️Ариза берувчининг шахси сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram