TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.73K subscribers
8.43K photos
916 videos
10 files
6.79K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 5 баравари миқдори (1,500,000)
Муддати - 2 кун

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ОАВ_биз_ҳақимизда #хатлов #Бекобод

⚡️Bekobod tumanida yer maydonlari xatlovdan o‘tkazilmoqda

Toshkent viloyatining barcha toifadagi yer maydonlarini “UzKAD” axborot tizimiga kiritilishini ta’minlash maqsadida Bekobod tumanida xatlov ishlari boshlandi.

– Aholi punkti toifasidagi yer maydonlarini xatlovi bo‘yicha sinov tariqasida o‘tkazilgan “Guliston” mahallasi xatlovi yakunlandi, – deydi Davlat kadastrlari palatasi Toshkent viloyati boshqarmasi boshlig‘i Jasur Ahrorov. – Natijalarga ko‘ra, “UzKAD” axborot tizimiga 644 ta turar va noturar bino inshootlar to‘liq kiritildi.

👉Batafsil UzA

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #хатлов #Бекобод

⚡️Бекобод туманидаги хатлов ишларининг бориши

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#айни_дам #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Чирчиқ

⚡️МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Аввал ҳабар қилганимиздек, айни дамда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси раҳбарлари бошчилигида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #савол_жавоб

Савол:
- Ерга нисбатан мулк ҳуқуқи қачон вужудга келади ?

Жавоб:
- Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Диққат

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/ndNWYUQhEDg орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#хатлов #Бекобод

⚡️Бекобод туманида иш қизғин

Аввал ҳабар қилганимиздек, Бекобод туманида хатлов ишлари бошланган эди.

🔹Айни кунларда туманда ер фонди тоифасидан қатъий назар ҳар бир кўчмас мулк объектига нисбатан мавжуд кадастр маълумотини аниқ ва тўғри шакллантириш, рақамлаштирилмаган кўчмас мулк объектлари ҳисобини юритиш ишлари бўйича ишлар қизғин тус олган.

🔹Мавсум бошидан ҳозирда туман бўйича жами 2389 та кўчмас мулк объектдари ва ердан фойдаланувчилар маълумотларини УзКАД дастурига киритилишига эришилди.

✍️Хатлов ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#муҳим #ташриф

⚡️Президент Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти ва саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Бекобод шаҳрига келиб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Чирчиқ

⚡️Кадастр халқ хизматида !

Куни кеча Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбарлари бошчилигида Чирчиқ шаҳрида аҳолининг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул сўнггида кадастр масъуллари Х.Мақсудов МФЙ раиси ҳамда мазкур маҳалла ҳоким ёрдамчиси иштирокида маҳалланинг "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтари"да рўйхатда турувчилар хонадонларида бўлишди.

Бу каби хонадонларни ўрганишдан мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг соҳага оид муаммоларида амалий ёрдам кўрсатишдир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

🔰Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, ер назорати ҳокимликлар, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

🔹ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
🔹электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
🔹ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
🔹ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
🔹суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (30 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефон #биласизми

⚡️Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000;

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси – (71) 239-86-50, (71) 239-81-14;

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090; (71) 239-02-74

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – 1198;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - 1097;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – 1148, (71) 207-00-66;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234-11-03;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – (71) 244-05-05;


Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ер_назорати #Ўрта_Чирчиқ

⚡️Денгиз бўйига отхоналар ярашмайди, айниқса ноқонуний бўлса

🔎Ҳукумат қарори ижроси юзасидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган мониторинг давомида Ўрта Чирчиқ тумани Туябўғиз ўрмон хўжалиги ҳудудидаги (Тошкент денгизи бўйи) қишлоқ хўжалиги харитасининг 9-контуридаги ўрмон хўжалиги билан банд бўлган ерлар фуқаро М. томонидан ўзбошимча эгалланиб, ноқонуний равишда қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланди.

Кадастр агентлиги Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан фуқарога тегишли тартибда огоҳлантириш хати берилиб, қурилманинг бартараф этилиши таъминланди

Маълумотларга кўра, фуқаро ушбу ерларда отхона барпо этмоқчи бўлган ва ушбу амалиётини ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз, ноқонуний амалга оширган.

❗️Эслатма, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади
.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram