TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.77K subscribers
8.38K photos
914 videos
10 files
6.74K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#тайинлов

Каримов Сагдулла Акбаралиевич - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Сагдулла Акбаралиевич - 1981 йил Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. 2003 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Оҳангарон тумани филиали ер кадастри мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Сагдулла Акбаралиевичга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️Ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш), доимий фойдаланиш ва ижарага бериш ер ажратиш тариқасида амалга оширилади.

Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) қуйидаги тартибда амалга оширилади:

🔹мулк қилиб бериш (реализация қилиш) — қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион воситасида;

🔹доимий фойдаланишга бериш — давлат органларига, муассасаларига ва корхоналарига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;

🔹ижарага бериш — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шунингдек очиқ электрон танлов ва электрон онлайн-аукцион воситасида.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#тайинлов

Юсупов Шухрат Комилжонович - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шухрат Комилжонович - 1987 йил Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида туғилган. 2010 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Зангиота туман бўлими етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.

Шухрат Комилжоновичга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 531 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 417 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 170 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 386 та (кўриш)
▪️Қуйичирчиқ туманида 114 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 51 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 183 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 383 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 205 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 95 та (кўриш)
▪️Ўртачирчиқ туманида 123 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 264 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 94 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 82 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #хатлов #Янгийўл_тумани

⚡️Мақсад жарима солиш эмас !

Маълумки, ҳукумат қарорига асосан жойларда ер назорати тадбирлари кучайтирилиб, вилоятда махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Янгийўл туман кадастри масъуллари томонидан маҳалла вакиллари иштирокида туман маҳаллаларида хатлов-мониторинг тадбирлари ўтказилмоқда.

Мониторинг давомида мақсадсиз фойдаланилиб келаётган ва бўш ер участкаларини аниқлаб, аукционга чиқариш билан бир қаторда, ўзбошимча эгаллаш ҳолатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

❗️Шу билан бир қаторда, жарима солишга сабаб бўлувчи ҳолатларни олдини олиш мақсадида ерлардан мақсадли фойдаланиш, ноқонуний қурилишларни амалга оширмаслик ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги ва аксинча бўлган ҳолатларда уларнинг оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

📌Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши кўзда тутилган

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

⚡️Бўш турган бинолар учун оширилган солиқ ставкалари бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон фармонига кўра, 2022 йил 1 июлдан

🔹бўш турган бинолар,
🔹фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари,
🔹яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар,
🔹тугалланмаган қурилиш объектлари (фойдаланилмаётган объектлар)
🔹фойдаланилмаётган объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби (таъсирчан солиқ механизми) бекор қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Мулкка бўлган тақиқни тасдиқловчи ҳужжатлар

Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

🔸бинолар ва иншоотлар хатлаб қўйилгани тўғрисидаги хабарнома;

🔸бинолар ва иншоотларнинг бошқа шахсга ўтказилишини тақиқлаш тўғрисидаги хабарнома;

🔸бинолар ва иншоотлар ипотекаси тўғрисидаги шартнома.

🔸тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат ордери;

❗️Ҳуқуқларнинг чекланиши бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#табрик

⚡️Бизда ёшларга ҳос кайфият !

Бугун 30 июнь - Ёшлар куни

Шу муносабат билан соҳада фаолият юритаётган ёшларимиз бир қаторда юртимизнинг жамики жонкуяр ва тиришқоқ ёшларини самимий муборакбод этамиз.


Маълумот ўрнида, Тошкент вилоятининг кадастр тизимида жами 695 нафар ходим фаолият юритса, шундан 457 нафари 35 ёшгача бўлган ёшлардир.
Бу эса тизимнинг 66 фоизини ёшлар ташкил этаётганидан далолат.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аукцион #ер_участкалари

⚡️Тадбиркорлик учун қулай имконият !

Тадбиркорлик қилиш мақсадида бўлсангиз бўш ер участкаларини e-auksion.uz портали орқали сотиб олинг ва ўз тадбиркорлик фаолиятингизни йўлга қўйинг !

👉Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкалари билан танишиш

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:

🔹 кадастр паспортини расмийлаштиришда:

▪️кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

▪️кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

▪️реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

▪️кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

🔹 кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

▪️фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

▪️тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️ Мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔸кўчмас мулк объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹юридик ва жисмоний шахсларнинг,
🔹жумладан битимлар асосида юзага келадиган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларининг вужудга келиши,
🔹бошқа шахсга ўтиши,
🔹чекланишини (юкланишини),
🔹бекор бўлишини тан оладиган ҳамда тасдиқлайдиган ҳуқуқий ҳужжат;

‼️кўчмас мулк объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожат этмаслик жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ўзбошимча қурилмалар билан шуғулланувчи давлат органлари

📌Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й, №467-сонли қарорига мувофиқ, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ваколатли орган ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;

🔹Кадастр агентлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ;

🔹Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.

❗️Ушбу ваколатли органлар маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган 1125 та ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 22 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 37 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 14 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 39 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 107 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 42 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 51 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 125 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 14 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 25 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 21 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 33 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 41 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 249 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 61 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 97 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 30 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 33 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 11 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 16 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 36 та (кўриш)
▫️Нурафшон шахрида 21 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#кадастр_интизом

⚡️ Ишлар бадастр бўлса, мажлисга ҳожат қолмас !


Бугун Давлат кадастлари палатаси раиси бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

🔹Йиғилишда ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, ижро интизоми ҳолатлари танқид остига олинди.

🔹Кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказишни кечиктирмаслик, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

"Ҳар ким ўз ишига масъулият билан ёндошса, ҳамма иш ўз вақтида бажарилиб, бадастр бўлса, бу каби ортиқча мажлисларга ҳожат қолмас эди. Зеро, бажарилаётган ишлар ҳалқ манфаати хамда тизимнинг янада ривожланиши учун қилинаётир
" - дея таъкидлади палата раиси ўз сўзи якунида.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram