TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.71K subscribers
8.45K photos
916 videos
10 files
6.8K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#биласизми #қонун #кадастр

⚡️Кўчмас мулкка таъқиқ қўйилганда, ҳуқуқ эгалари ҳабардор этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасида

🔹кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестри, рўйхатдан ўтказиш ишини ва бизнес жараёнларни электрон шаклда ахборот тизимлари орқали юритиш;
🔹кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асосларининг аниқ рўйхати шакллантириш;
🔹кўчмас мулкка тақиқ қўйилганда бу ҳақда ҳуқуқ эгаларини хабардор этиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказиш кетма-кетлигини белгилаш таклиф этиляпти. Бунда Ер кодексига мувофиқ, ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиши, кўчмас мулк билан битим тузилишига қадар унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонун

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари,
мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонун

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 16.08.2021 йилда имзоланган ЎРҚ-708-сонли Қонунга кўра,

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари,
мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонун

⚡️Хусусийлаштирилган ер участкалари мулкдорларининг ҳуқуқлари ҳақида биласизми ?

🔹 Хусусийлаштирилган ер участкаларининг мулкдорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хусусийлаштирилган ер участкасига юридик ва жисмоний шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда, ўз хоҳишига кўра ва ўз манфаатларини кўзлаб эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шу жумладан ундан гаров предмети сифатида фойдаланиш, юридик шахснинг устав капиталига (устав фондига) ҳисса сифатида киритиш, ижарага бериш;

хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;

хусусийлаштирилган ер участкасида мустақил равишда хўжалик юритиш;

уй-жой, ишлаб чиқариш, маданий-маиший иморатлар ва иншоотларни ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни қуриш, уларни қайта қуриш ва бузишни амалга ошириш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram