TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.7K subscribers
8.46K photos
917 videos
10 files
6.82K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#савол_жавоб

Савол:
- Ўзим яшаб турган ҳудуддан деҳқончилик қилиш учун ер олишга яъни аукционда қатнашиш учун қаерга мурожаат қилишим керак?

Жавоб:
- Аукционда қатнашиш учун e-auksion.uz порталига кириб, "Деҳқон хўжалиги ерлари ижараси" блокини танлашнинг ўзи кифоя. Бироқ, интерактив хизматларлан фойдаланиш учун сиз ЭРИга (электрон рақамли имзо) эга бўлишингиз лозим. ЭРИ калитини онлайн тарзда e-imzo.uz порталидан ёки Давлат хизматлари марказидан олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #Чиноз

⚡️ҚЎШНИЛАР НИЗОСИГА САБАБ БЎЛГАН ДАРВОЗА

Чиноз тумани, А.Навоий МФЙ, Улуғбек кўчасидаги хонадонларла истоиқомат қилувчи қўшнилар Р.Латиповская ва М.Сидиров ўрталарида низога сабаб бўлган масала М.Сидировнинг боши берк кўчадан дарвоза очганлиги бўлди.

Мазкур низоли ҳолат юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Чиноз туман филиали томонидан ўлчов ишлари олиб борилди ва боши берк кўчадан очилган дарвоза М.Сидировнинг ўзига тегишли ер майдонида эканлиги маълум бўлди.

🤝Кадастр ходимлари ва А.Навоий МФЙ раиси иштирокида қўшнилар билан бўлган суҳбат жараёнида, ушбу ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари йўқлиги ва дарвозани деб қўшничилик муносабатларининг дарз кетиши оқибатида хунук манзара касб этиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

☝️Ахир, узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши деган гаплар бор !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #Қуйи_Чирчиқ

⚡️Ер назорати Қуйи Чирчиқ туманида

Қуйи Чирчиқ тумани, Тошовул худудида фаолият юритувчи "Қуйи Чирчиқ оригинал сервис" МЧЖ томонидан майдондан ташқари ўзбошимча ер майдонини эгаллаш ҳолати аниқланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️ЭНГ КЎП ФОЙДАЛАНИЛГАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

Давлат хизматлари агентлиги энг кўп фойдаланилган давлат хизматлари 5 талиги ҳақида маълумот тақдим этди.

Унга кўра, 2021 йилда энг кўп фойдаланилган хизматлар қаторида 612 592 та ариза билан кадастр паспортини шакллантириш хизмати 4-ўриндан жой олган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат #огоҳлантирув #Олмалиқ

❗️ОГОҲЛАНТИРУВ !

Юқорида Олмалиқ шаҳрида ноқонуний қурилган (22 та) қурилмаларнинг суратлари бўлиб, ушбу объектларнинг эгаларидан тегишли рухсатнома ёки тегишли органлар томонидан берилган ер ва бинога эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар билан Кадастр агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлимига келишлари сўралади.

Тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлмаса (яъни, ўзбошимчалик билан соябон, бутка, тандир ва бошқа қўшимча қурилишлар ўрнатилган ёки қурилган бўлса) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари қўлланилиши тўғрисида иш ҳужжатлари тайёрланмоқда ва бу қурилмаларни қурган шахсга нисбатан жарима қўлланилиши юзасидан ОГОҲЛАНТИРАМИЗ.

❗️Эслатиб ўтамиз, агарда мазкур ҳолатлар ноқонуний деб топилиб, ер қонун бузилишини содир этган шахс томонидан муддатида бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#расмий_муносабат

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги расмий канали орқали ёритилган видеоматериалда Олмалиқ шаҳри, 5/1 даҳаси билан "Намуна" ж/х.даги "Эвалак" ҳудуди оралиғидаги бўш ерга ноқонуний тарзда бино қурилаётгани айтилиб, Кадастр хизмати раҳбари сўроққа тутилган.

📌Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

❗️Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Kadastr #tadqiqot

🌐 Айни дамда Жаҳон Банки кўмагида Ўзбекистонда "Кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва кадастр тизимларини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида амалга оширилган Кўчмас мулкни кадастр рўйхатидан ўтказиш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаш соҳасидаги хизматлар сифатини фойдаланувчилар томонидан баҳолашга қаратилган тадқиқот юзасидан ҳисобот эшитилмоқда.

‼️Тадқиқотнинг мақсади - кадастр органлари томонидан тақдим этиладиган хизматларнинг сифатини яхшилашга қаратилган.

Ўрганиш барча вилоятларда ўтказилган.
📝 Сўровда жами 524 нафар респондент иштирок этган, шу жумладан 391 нафар жисмоний ва юридик шахслар қатнашганлар.
Уларнинг 31,5 фоизини аёллар ташкил этган.

📌Тадқиқот натижаларига кўра аёллар энг кўп кўчмас мулкка Бухоро, Жиззах, Хоразм ва Сирдарё вилоятларида, энг кам эса Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида эгалик қиладилар.

📊 Респондентларнинг деярли 95 фоизи турар-жой биноларини рўйхатдан ўтказиш учун кадастр ташкилотларига мурожаат қилганлар, шаҳарларда уларнинг улуши айниқса юқори.
#эълон #сайёр_қабул

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 16 февраль куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Нурафшон қўчаси, 3-тор кўча, 9-мактаб биноси

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#савол_жавоб

Савол:
- Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер олиш учун кимга ёки қаерга мурожаат қилиш керак ?

Жавоб:
-ВМ №1023-сон қарорга мувофиқ, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали бериш кўзда тутилган.
Шу муносабат билан сиз ҳеч қайси ташкилот эшигини қоқишингиз шарт эмас. Бунинг учун e-auksion.uz порталининг "ер участкалари" блокидаги ўзингизга маъқул ҳудудудда жойлашган ер участкасига ариза қолдиришингиз мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#тарғибот #деҳқон_хўжалиги_ерлари #ПҚ_20

⚡️Тарғибот тадбирларига беэътибор бўлманг !

Куни кеча Ўрта Чирчиқ аҳолиси учун вилоят прокуратураси, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ДХМ мутахассислари иштирокида онлайн танлов орқали деҳқон хўжаликларини ижарага олиш ва ундан фойдаланиш тартиби юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

🔹Ўрта Чирчиқнинг биргина Қорасув ҳудудидан 16,0 гектар ер майдони деҳқон хўжалиги ерлари ижараси учун онлайн аукционга чиқарилган ва ушбу ерлар мазкур ҳудуд доирасида 20,0-30,0 сотоҳ ўлчамларда берилиши белгиланган.

📌Танловда “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилади.

❗️Аукционда қатнашиш тартиби юзасидан саволлар кўп. Шу муносабат билан вилоят аҳолисидан жойларда ўтказилаётган шу каби тарғибот тадбирларига беэътибор бўлмасликларини ва фаол қатнашишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?
Anonymous Quiz
8%
Маҳаллий ҳокимиятга
53%
Давлат хизматлари марказига
37%
Кадастр агентлигига
1%
Туман архивига
#эълон #сайёр_қабул

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 16 февраль куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Нурафшон қўчаси, 3-тор кўча, 9-мактаб биноси

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бу_кун

Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму?!
Хаста кўнглим чекмаган дарду балоси қолдиму?!

Мени хор этти-ю қилди муддаини парвариш,
Даҳри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?!

⚜️Туркий адабиётнинг энг машҳур вакилларидан бири, ўзининг ижобий фаолияти ва кучли сиёсати билан дунё тарихида ўчмас ном қолдирган буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бугун 539 йил тўлди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ЭКИН МАВСУМИ ЯҚИН, ШОШИЛИНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 457 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 354 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 231 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 53 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 1011 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 509 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 347 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 104 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 74 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 57 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 285 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 160 та (кўриш)
▪️Юқори Чирчиқ туманида 107 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 430 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 105 та (кўриш)

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ҳуқуқ #савол_жавоб

Савол:
— Ота-онамдан қолган кўчмас мулкни сингилларим менсиз сота олмайдиган қилсам бўладими? Отам уларга ҳадя қилганлар.

Жавоб:
— Фуқаролик кодексининг 502-моддасига асосан ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ва мазкур кодекснинг 507-моддасига асосан эса ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.

🔹Юқорида келтирилган асосларга кўра, сиз синглингизга ҳадя қилинган мулкдан улиш талаб қила олмайсиз. У уйни сотган тақдирда ҳам сизнинг розилигингиз талаб этилмайди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram