TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.69K subscribers
8.47K photos
917 videos
10 files
6.83K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#farmon #kadastr #yer

Ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер ва бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

Кадастр органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳамда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғрисида тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Кадастр агентлиги Директорининг биринчи ўринбосари Атабек Аллаберганов.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #mtrk

Қишлоқ хўжалик ерларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари Тошкент вилояти мисолида.

https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Жиззах шаҳрида ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар иловасига фуқарони рўйхатга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Ермулккадастр собиқ ходими С.Б. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқароларнинг уй-жойлари бузилиши муносабати билан компенсация сифатида 6 сотихдан ер ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарорига илова қилинган рўйхатни қалбакилаштириш орқали фуқаро А.ни рўйхатга киритиб беришни 8,5 млн сўмга келишиб, шундан муқаддам 500 минг сўмни қўлга киритиб, қолган 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #matbuot #seminar_trening

Кадастр агентлигида Матбуот котибларнинг малакасини ошириш мақсадида “Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар” мавзусидаги семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #seminat #trening #matbuot_kotiblar

Кадастр агентлигида Матбуот котибларнинг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинг биринчи иш кунини якунлади.

14 та ҳудуддан келган матбуот котибларга Медиа тренерлар Беруний Алимов, Гулнора Нишонова ва Гулмира Шукуровалар томонидан:

🔹 Матбуот котиби, ташкилот раҳбарининг индивидуал имижи ва корпоратив имиж компонентлари.

🔹 Шахсий имижни яратиш.

🔹 Мақсадли аудиторияни аниқлаш ва у билан ишлаш усуллари.

🔹 Замонавий медиа муҳитида кризис коммуникациялар ва уларни бошқариш.

🔹 Замонавий антикризис технологиялар. Спиндокторинг – янгиликлар менежменти
мавзулари бўйича тушунчалар берилди.

Семинар-тренинг 16 июнга қадар давом этиши режалаштирилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Футбол_ихлосмандлари_эътиборига📷

📋 Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Aрабистони билан учрашув олдидан расмий ўйинолди машғулотини ўтказди. Жамоамиз биринчи бор ўйин ўтказиладиган стадионда шуғулланди.


📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Тошкент вилоятида 50 мингдан ортиқ “Темир дафтар”даги оилалар электрон дастурга киритилди

#ЖАМИЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/121886

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

‼️ Кадастр соҳасида муаммоларга дуч келсангиз, бизга хабар беринг.

Агарда Сизда Кадастр агентлигининг хизматлари бўйича муаммоларингиз, ҳал этилмаган ишларингиз бўлса, ёки бюрократик тўсиқ ва ғовларга дуч келаётган бўлсангиз, шунингдек, мазкур йўналишни ривожлантириш, такомиллаштириш бўйича ғоя ва таклифларингиз мавжуд бўлса, агентликнинг Telegram мессенжеридаги @ygkuzbot қайта алоқа ботига тўғридан-тўғри мурожаат этишингиз мумкин.

Муаммоларингизни қисқа вақт ичида ҳал этилишида ёрдам беришга тайёрмиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегаралари ўзгартирилмоқда:

Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига,
Ангрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига,
Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Ангрен шаҳри таркибига,
Ангрен шаҳридан 1094,0 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига,
Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига,
Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига,
Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига,
Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига,
Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388,0 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига,
Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани таркибига,
Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига, 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига, 1584,0 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига,
Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига, 3564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига, Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пискент туманига,
Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилмоқда.

Бу анклав ҳудудларни тугатиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#матбуот_анжумани

Бугун, соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мутаҳассислари иштирокида "Кадастр агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad