TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.69K subscribers
8.46K photos
917 videos
10 files
6.82K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Daryo — LIVE
​​«Мансабдорлар 60 минг долларлаб пора олишяпти» – Шавкат Мирзиёев коррупция ва кадрлар масаласи ҳақида

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилоятида ўтказилаётган навбатдан ташқари сессияда давлат раҳбари мансабдорлар томонидан коррупцияга йўл қўйилаётган ҳолатга муносабат билдирди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Мени қуйи бўғиндаги кадрлар масаласи кўп қийнайди. Қани энди қуйи бўғиндаги мансабдорлар, тўртта сектор раҳбарларининг фаолиятини баҳолаб берадиган компьютер дастурлари бўлса. Афсуски, йўқ бундай дастур. Мана, Андижондаги айрим ҳолатларни телевизорда кўргандирсизлар. Мансабдорлар, 20 минг, 60 минг долларлаб пора олишяпти ва ер сотишяпти. Нима, Самарқандда бундай ҳолатлар йўқми? Афсуски бор.

Ҳозир ҳокимларга барча шароитлар яратилган. Лекин шунга муносиб иш қиляпмизми? Жуда кам. Очиғи, Самарқанддаги 223 минг одам хорижда юргани, 174 минг одам ишсиз юргани ҳар бир ҳокимга берилган баҳо. Ўша юртдошларимиз хорижда сарсон юрганларида бирор ҳоким ҳол сўраяптими? Афсуски, йўқ», — деди давлат раҳбари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилиши, Самарқанд вилоятига оилавий тадбиркорлик учун 900 млрд сўм кредит ажратилиши, шунингдек, «Ургут» ЭИЗнинг янада ривожланиши ҳамда СамДУнинг Ургут филиали очилиши маълум қилинди.

@daryo_live
⚡️Самарқанд вилояти маъмурий маркази ўзгаради

Бу ҳақда Президент раислигида Самарқанд вилоятида ўтказилаётган фаоллар йиғилишида маълум қилинди.

📍Давлат раҳбари Самарқанд шаҳрини 1 миллион аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун Самарқанд, Пастдарғом, Тайлоқ ва Оқдарё туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдонини қўшиб бериш ва вилоят маъмурий марказини Гулободга кўчириш бўйича Самарқанд фаолларининг таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

✔️ Бошқарув тизимини яхшилаш учун Самарқанд шаҳрида кейинчалик босқичма-босқич 5 та — Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд ва Қорасув — янги туманлар ташкил этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Илк бор фермер хўжаликлари Жаҳон банки лойиҳаси доирасида яратилган тизимда рўйхатдан ўтди.

Тошкент вилоятида 🏢 Жаҳон банки иштирокидаги “Кўчмас мулк ва кадастр тизимини рўйхатга олиш тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизими 👨🏻‍💻 орқали қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари бошланди.

🖥Мазкур амалиёт Тошкент вилояти Оққўрғон туманида "INOLLA" дастурида олиб борилди ҳамда мувофақиятли синовдан ўтди.

Эндиликда фермер хўжалиги фойдаланишдаги ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар ягона плотформада жамланади. Бунда экин ер майдонларининг умумий ҳажми, ер турлари ва фойдаланиш мақсади шунингдек ҳуқуқий мақоми ҳамда бошқа маълумотлар координаталар асосида электрон хариталарда акс этади.

Ер майдони тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар тизимга киритилгандан сўнг мазкур ер майдони фермер хўжалиги номига давлат рўйхатидан ўтказилади ҳамда тизимдан махсус QR кодли Давлат реестридан кўчирма берилади.

https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Kadastr - Live
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Кадастр агентлиги ҳудудий бошқарма ва ташкилотларининг
Коррупцияга қарши курашиш Комплаенс-назорат хизмати бўлимидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1. Ҳужжатлар қабул қилиш;
2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш;
3. Тест синовларини ўтказиш;
4. Индивидуал суҳбат.

➡️ Танловда иштирок этиш учун талабгорлар қуйидаги ҳавола орқали онлайн анкета тўлдиришлари ва керакли ҳужжатларни (паспорт, диплом ва унинг иловалари) юклашлари лозим.

Танловнинг ҳар бир босқич натижалари Кадастр агентлигининг 📱Telegram @ygk_uz ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

❗️❗️❗️ Анкеталар жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: ☎️ 71-202-55-81

Онлайн анкета тўлдириш учун шу ерга босинг
👇👇👇👇
https://forms.gle/2LWaYdomMaTrXHZn9
Деҳқон хўжалигида нега уй-жой қуриш мумкин эмас?

📍https://uza.uz/posts/258445

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Андижонда 100 гектар ерни 128 минг долларга сотмоқчи бўлган мансабдорлар ушланди

Батафсил
👇👇👇
https://qalampir.uz/n/37273

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube |Qalampir FM
Ҳокимлик захирасидаги ерни 13 минг 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган таъмагирнинг сири фош бўлди

📍https://uza.uz/posts/259061

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Тошкент вилоятидан ер олиб бериш учун 75 минг доллар олган шахс ушланди

Батафсил
👇👇👇
https://qalampir.uz/n/37365

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube |Qalampir FM
Лалми ерда узумзор ташкил этганлар субсидия олади

📍https://uza.uz/posts/259219

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Тошкент вилоятида 75 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган "прокуратура ходими" ушланди

#ЖИНОЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/118048

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори фирибгарлик жинояти устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ДСҚнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори М.Х. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро А.нинг отасига тегишли 0,33 гектар нотурар ер майдонининг солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмасада, ушбу ер майдони бўйича 30 млн сўм солиқ қарздорлиги борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериши эвазига 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
#Matbuot_anjumani #Davlat_kadastrlari_palatasi

Hurmatli fuqarolar, jurnalist va bloggerlar

📌Joriy yilning 21 aprel soat 10:00 da Milliy matbuot markazida Davlat kadastrlari palatasining "Respublika bo‘yicha amalga oshirilayotgan xatlov ishlarining asosiy maqsad va vazifalari" mavzusida mantbuot anjumani bo'lib o'tadi.

📲 Matbuot anjumani translyatsiyasini UzReport TV telekanali va telekanalning YouTube va Facebookdagi sahifalari orqali JONLI tomosha qiling.

👉 Savol, murojaat, ariza yoki shikoyatlaringizni @MARKAZ16Uz. ga yuboring va matbuot anjumani jarayonida javob oling.

👉 Ushbu matbuot anjumanlariga jurnalistlarni, mustaqil jurnalist va blogerlarni taklif qilamiz.
Айни дамда Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари палатасининг матбуот анжумани бошланди

● Мавзу: Республика бўйича амалга оширилаётган хатлов ишларининг асосий мақсад ва вазифалари

● Спикерлар:

Мохир Валиев – Давлат кадастрлари палатаси раиси

Равшан Нишонов – Давлат кадастрлари палатаси Бош муҳандиси
Forwarded from markaz16
⚡️ ⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари палатасининг матбуот анжумани бошланди

Мавзу: Республика бўйича амалга оширилаётган хатлов ишларининг асосий мақсад ва вазифалари.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.

https://youtu.be/FjmzKOEh0E4
Давлат кадастрлари палатасига мурожаат этиш тартибини вақтинча ташаббус тартибига ўзгартирилган, вилоятлар кесимида давлат рўйхатидан ўтмаган кучмас мулк объектларини маҳаллабай, қишлоқ хўжалиги ерларини эса фермербай урганиб, урнатилган тартибда кадастр паспортларини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.
Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби қандай?

👉https://xabar.uz/jwze

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
#Тайинлов

Ахроров Жасур Давлатбоевич Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жасур Ахроров тайинловга қадар Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Бош мухандиси лавозимида фаолият юритган.
#Тайинлов

Ахроров Жасур Давлатбоевич Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жасур Ахроров 1978 йил Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. 2000 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институти тамомлаган.

Жасур Ахроров тайинловга қадар Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Бош мухандиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/tvkad