TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.69K subscribers
8.46K photos
917 videos
10 files
6.82K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Svetlana Ortiqova: 2020-yilda 31 nafar shaxs madaniy meros obyektlari muhofazasiga daxl qilgani uchun javobgarlikka tortilgan.

Batafsil — https://dy.uz/LTYm9

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Forwarded from Hudud Inform
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили деб таништирган, 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган Э.К. исмли фуқаро қўлга олинди.

Аниқланишича, мазкур шахс ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан эканлигини, Янгийўл туман ҳокимлиги масъул ходимининг уйи кузатувда экани, махфий тадбир ўтказиш учун келганини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларига айтиб, қора рангли “Ласетти” автомашинасини тўхтатиб, ҳамкорликда тинтув ўтказишга ҳаракат қилган.

Текширув давомида ушбу шахснинг ёнидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги” деган сохта ёзув киритилган, давлат герби ва байроғи туширилган RB №25 тартиб рақамли хизмат гувоҳномаси ва RB №20 тартиб рақамли “Замондош” журнали мухбири гувоҳномаси, икки дона, “Редми 4х” ва “Inoi” телефон аппарати ва бир дона ўткир тиғли пичоқ расмийлаштириб олинган.

Қайд этиш жоизки, Э.К. жорий йилнинг 15 июль куни ҳам фирибгарлик аломатлари билан Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ томонидан ушланган бўлиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-моддаси билан иш қўзғатилган ва судга оширилган. Лекин ушбу шахс суд жараёни якунига етмасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган ҳолда такрорий қинғир ишга қўл урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.К. Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@hudud_inform
Кадастр паспорти 3 иш кунидан 25 иш кунигача тайёрлаб берилади

Кадастр агентлиги объектнинг паспортини тайёрлаш муддатлари ҳақида маълумот берди:

🔹кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
🔹кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔹 якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;

🔹кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
🔹умумий майдони 100 кв.м.гача – 5 иш кунигача;
🔹умумий майдони 100 кв.м.дан 1 000 кв.м.гача – 7 иш кунигача;
🔹умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м.гача – 10 иш кунигача;
🔹умумий майдони 5 000 кв.м.дан 15 000 кв.м.гача – 15 иш кунигача;
🔹умумий майдони 15 000 кв.м.дан 50 000 кв.м.гача – 20 иш кунигача;
🔹умумий майдони 50 000 кв.м.дан ортиқ – 25 иш кунигача;

🔹ажратилган ер участкалари бўйича – 3 иш кунигача.

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

👉 Тошкент хабарлари
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

👉 100 от кучидан юқори базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари;

👉 70 от кучидан 100 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари;

👉 70 от кучигача базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
📢📢📢 Ҳурматли Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва блогерлар!

ЭРТАГА 24 НОЯБРЬ КУНИ
Кадастр агентлиги раҳбар ва ходимлари иштирокида матбуот анжуман бўлиб ўтади.

Мавзу: "Кадастр агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик нормалари"

Бошланиш вақти соат
🕙 10:00 да

🚩 Манзил: Чилонзор "Ц" квартал, Чўпон ота кўчаси.

👉 Саволларингизга матбуот анжумани жараёнида жавоб олишингиз мумкин.

Ушбу матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, шунингдек, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

☎️ Мурожаат учун телефон: 71-202-55-60
Forwarded from Kadastr - Live
‼️ Ҳурматли журналистлар ва блогерлар, “Ҳар бир солиқ тўловчи учун сифатли кадастр хизматлари” мавзусидаги журналистик материаллар танловининг тугашига 10 кун қолди. Материалларингизни топширишга ҳали улгурмаган бўлсангиз шошилинг! Совринингиз сизни кутиб турибди.

Танлов учун материаллар қуйидаги манзиллар орқали қабул қилинади.

Телеграм: @musavollarbot

Почта: [email protected]
[email protected]
​​Хоразмда Қадастр соҳасидаги ишларда имзоларнинг аҳамияти йўқми ёки улар имзога қарашмайдими ёки имзони ўзлари қўйишадими?

Қонун Доирасида каналининг хабар беришича Хоразмда, Урганч шахар Қадастр билан, Урганч шахар қурилиш бўлими архитетурани ноқонуний харакатлари аниқланди. Мулкдор Д. Машариповага тегишли бўлган, Урганч шахар 8-март кўчаси 114-уйда жойлашган турар жойни қадастр хужжатлари имзони қалбакилаштириш орқали расмийлаштирилганлиги аниқланди. Қадастр хужжатлари ўрганилганда имзолар бошқа-бошқа эканлиги аниқланди. Холбуки Урганч шахар архитектура ва қурилиш бўлими маъсуллари ушбу бино-иншоат юзасидан хонасидан чиқмаган холда қонунга зид бўлган рухсатнома расмийлаштирганликлари аниқланди.

Мазкур холатга Прокуратура органларини аралашуви лозим деб хисоблаймиз. Чунки фуқарони қонун билан қўриқланадиган мулкий хуқуқлари давлат идоралари маъсуллари томонидан паймол қилинган.

@XORAZMLIKLAR kanali👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX4R5ZzkvGRQ2m7yw
Forwarded from platforma.uz
Президент томонидан имзоланган янги қонунга кўра, мамлакатимизда 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланди.

@platformauzb
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
⚡️ Aйни дақиқаларда Кадастр агентлигининг раҳбар ва ходимлари иштирокида матбуот анжуман бўлиб ўтмоқда.

Мавзу: "Кадастр агентлиги тизимида коррупсияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик нормалари"

🚩 Манзил: Чилонзор "Ц" квартал, Чўпон ота кўчаси.

👉 Саволларингизга матбуот анжумани жараёнида жавоб олишингиз мумкин.

Ушбу матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, шунингдек, мустақил журналист ва блогерларни иштирок этишмоқда.

☎️ Мурожаат учун телефон: 71-202-55-60

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлигида “Коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик нормалари” мавзусида матбуот навбатдаги анжуман бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Кадастр агентлиги масъуллари иштирок этишди.

Матбуот анжумани мавзуси долзарблигини инобатга олиб 14 та ҳудудий бошқармалар видеоалоқа орқали иштирок этишди.
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Бухорода ер майдони ажратиш эвазига тадбиркордан 22,5 минг доллар пора олган шахслар қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ер майдони ажратиш эвазига тадбиркорни 45 минг доллар пора беришга ундаган шахслар 22,5 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг 12 ноябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан Вобкент туманидаги «МММ» МЧЖнинг 26 ёшли раҳбари К.П.нинг аризаси юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Аризага кўра, фуқаролар А.Х. ҳамда С.Т. ваколатли танишлари орқали Ромитан тумани марказидан иккита кўп қаватли уй қуришга мўлжалланган ер майдони ажратиши эвазига тадбиркор К.П.ни 45 минг доллар пора беришга ундаган. Ва сўралган пулнинг маълум миқдорини олдиндан бериши лозимлигини айтган.

2020 йилнинг 12 ноябрь куни ишбилармон «ер сотувчи»лар Бухоро шаҳридаги «Парранда» ошхонасида кимёвий ишлов берилган 22,5 минг долларни пора тариқасида олаётган пайтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Х. ва С.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-модда (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@daryo_live
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши давомида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Туманлар кесимида аниқ вазифаларни ўз ичига олган ҳукумат қарори қабул қилиш вазифаси қўйилди.

В продолжении видеоселекторного совещания у Президента обсуждены приоритетные задачи развития сферы услуг в регионах.
Указано на возможность налаживания дополнительных услуг путем улучшения придорожной инфраструктуры. Даны указания по расширению спектра современных услуг в сельском хозяйстве.
Поставлена задача принять постановление правительства с определением конкретных задач в разрезе районов.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Кадастр агентлиги тизимида коррупцияга карши курашиш ва бу борадаги қонунчилик нормалари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди
#25nov #uzbekiston24