TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.65K photos
933 videos
10 files
6.96K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
Савдолар натижаси (16.04.2020)

Бугун 56 та мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 792 млн.сўмлик 63 та мол-мулк 3,2 млрд.сўмга реализация қилинди.

2 та бошланғич нархи 1 сўмлик бино:
- Тошкент вилоятидаги собиқ боғча биноси учун 1 млн.сўм тасдиқланди.

28 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Учқудуқ туманидаги бошланғич нархи 19 млн.сўмлик ер участкаси учун 219 млн.сўм;
- Зарафшон шаҳридаги бошланғич нархи 9,4 млн.сўмлик ер участкаси учун 636 млн.сўм тасдиқланди.

14 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразмдаги бошланғич нархи 623 минг сўмлик ер участкаси учун 16 млн.сўм тасдиқланди.

6 та давлат мулки ижараси бўйича савдолар ўтказилди:
- Қорақалпоғистондаги бошланғич йиллик ижара ставкаси 7 млн.сўм бўлган дўкон биноси учун 9,1 млн.сўм тасдиқланди.

9 та автотранспорт воситалари:
- бошланғич нархи 22 млн.сўм бўлган Ласетти учун 38 млн.сўм тасдиқланди.

Бундан ташқари, 1 та кўчмас мулк, 3 та махсус техника реализация қилинди

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Тошкент вилояти томорқа ерлари мониторинг қилинмоқда.

Вилоятда томорқа ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Мониторинг натижасида бугунги кунга келиб 17658 та томорқа тўлиқ мониторинг ишлари якунланиб, 97,9 гектар кўп йиллик дарахтзор ва 1393,1 гектар экин ерлари самарали фойдаланилаётганлиги аниқланди.

🥬251,5 гектар сабзавот
🥔172,8 гектар картошка
🍉118,1 гектар полиз
🌽 262 гектар дуккакли экинлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган.

Шунингдек. 211,65 гектар томорқа ер майдонлари самарасиз фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
👨🏻‍💻👨🏻‍💻👨🏻‍💻https;//t.iss.one/tvkad
Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши курашишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Янги шифохона ва карантин ҳудудларини замонавий жиҳозлаш, ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш бўйича топшириқлар берилди.
Ижтимоий соҳаларни қўллаб-қуватлаш, донор ташкилотлар билан қўшимча грант келишувлари имзолаш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам усиления сотрудничества с международными финансовыми институтами в борьбе с пандемией коронавируса.
Даны поручения по современному оснащению строящихся больниц и карантинных зон, закупке 2300 аппаратов ИВЛ и другого оборудования.
Подчеркнута важность поддержки социальных сфер, достижения дополнительных грантовых соглашений с организациями-донорами.

#Mirziyoyev #yigilish #pandemiya #xalqarohamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қуйи Чирчиқдаги намунавий уйда рўй берган мудҳиш портлаш воқеаси бўйича тергов якунланди

Портлаш оқибатида бир оиланинг 3 аъзоси вафот этди, 3 киши бутун умрга мажруҳ бўлиб қолди. Тергов хулосасига кўра, фожиа бир қатор масъул идораларнинг бепарволиги оқибатида содир бўлган.

👉 https://kun.uz/98533648

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from MuslimShosh.uz (Admin)
#Мақола

Яхши ният ила ерга уруғ қадаш, томорқадан унумли фойдаланиш

Аллоҳ таоло ер юзидаги барча нарсанинг ризқини белгилаб берган Муқаддир зотдир. Бу хусусида Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда кўплаб кўрсатмалар мавжуд. Лекин Аллоҳ таолонинг Раззоқлигини эътироф этишнинг ўзигина кифоя қилмас экан. Албатта, унинг сабабини қилиб қўйиш керак экан. Касбу кори бўлмаган оддийгина қуш осмонда қанот қоқиб, ўзига битилган ризқни топиб егани сингари бизларга ҳам ҳаракат қилиб...

👉БАТАФСИЛ...

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.iss.one/Vakillikuz 👈
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
https://senat.uz/uz/lists/view/1339

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/senatuz

Facebook | Instagram | Youtube
Давгеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Отамурадов: Тошкент кўчаларида карантин чоралари боис ўрнатилган тўсиқларни кўрсатувчи геопортал ишга туширилди.

“Геопортал Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида яратилди. Ушбу онлайн ресурс орқали тўсиқлар жойлашган жой ҳаритада қизил чизиқлар билан акс эттирилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодимлари томонидан Тошкент шаҳридаги барча бетон блоклар хатловдан ўтказилди. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги транспорт воситалари ҳаракатланадиган кўчалар ва маҳаллаларнинг ичкарисидаги йўлларда ўрнатилган тўсиқларнинг сони 1415 тани ташкил этмоқда. Геопортал барча учун очиқ, ундан фойдаланиш учун интернет бўлса кифоя”, дея фикр билдирган Неъматжон Отамуродов Kun.uz мухбирига берган интервьюсида.

Геопортал манзили:covid19.geoportal.uz

Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
Тошкент вилояти томорқа ерлари мониторинг ишларига дронлар жалб қилинмоқда.

🌾Вилоятда томорқа ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича мониторинг ишлари ДРОНЛАР ёрдамида олиб борилмоқда. Мониторинг натижасида бугунги кунга келиб 21718 та томорқа тўлиқ мониторинг ишлари якунланиб, 170 гектар кўп йиллик дарахтзор ва 1730 гектар экин ерлари самарали фойдаланилаётганлиги аниқланди.

🥬338,4 гектар сабзавот
🥔217,4 гектар картошка
🍉125 гектар полиз
🌽 300 гектар дуккакли экинлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган.

Шунингдек, 244 гектар томорқа ер майдонлари самарасиз фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌾Деҳқончилик ҳадисини олган, томорқа ишини тўғри йўлга қўйган оилалар бугунги кунда фаровон турмуш кечирмоқда.

🌿Зангиота туманида ҳам мавжуд имкониятдан унумли фойдаланаётган оилалар кўпчиликни ташкил этади.

🌻Озгина ерни ҳам гуллатиб қўйган хонадон соҳиблари яхшигина даромад топиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш баробарида дастурхонларимизнинг тўкин-сочин бўлишига ҳисса қўшмоқда.

🌞Маҳалла одамлари ҳар бир вақтни ғанимат билиб рўзғорини бут, турмушини обод қилишга интилмоқда.

🍓Хусусан, мазкур тумандаги Мусабой Тожибоев каби меҳнатсевар инсонларнинг қулупнай етиштириш борасидаги ишлари кўпчиликка ўрнак бўлмоқда.

Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида📹

Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
Тошкент туманида томорқалардан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилмоқда.

Жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселекторда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини таъкидладилар.

Тошкент туманида қандай амалга оширилмоқда?

🌾Бугунги кун ҳолатига тумандаги 68 та маҳаллада жами 37 минг 857 та хонадонлар мавжуд бўлиб, аҳоли томорқаларидаги умумий экин экиладиган ер майдони 747,0 гектарни ташкил этади.

🥬Ҳозирда 178 гектар ер майдонига сабзавот экинлари, жумладан, 44,3 га. помидор, 39,5 га. бодринг, 18,9 га. пиёз, 28,2 га. сабзи, 10,8 га. ош лавлаги, 6,9 га. гулкарам, 5,2 га. бақлажон, 23,1 га. кўкатлар, 1,2 га. редиска ва 100,2 га. бошқа экинлар ҳамда 98.5 гектар ер майдонига эртаки картошка экиш ишлари тўлиқ якунланган.

🌶Тумандаги хонадонлар томорқа майдонларига сабзавот, полиз ва шу каби экинларни экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad