Forwarded from Telegram_Yulduzlari| Расмий канал
Артистларни кўрмадингларми?
ҳар куни инстаграмда ўзини ҳар хил хурмача қилиқлари билан танилган, фа-фаааа деб кариллаган Жаҳонгир Отажонов, бир ойлаб Халқлар дўстлигида ётиб олиб концерт берадиган, бир нарса бўлса, халққа чиқиб олиб ақл ўргатадиган, оғзига келган нарса билан одамларни ҳақорат қиладиган, бировни иштонигача гапирадиган Юлдузхоним Усмонова, пул деса карантинга ҳам қарамай туйга югуриб кетадиган Мавлюда Асалхўжаева, вилоятга бир юриши 10 мингдан камига бормайдиган Шерали Жўраев, икки юзини қизил қилиб интернетга чиқволиб хотини билан келинига 200 минг долларлик мошина олиб берганини мақтанадиган Рашид Холиқов ва умуман артистман деганларда эҳсон қилишга келганда сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетар экан-да.
Эссиз халқимиз ўқитувчи билан шифокорни таҳқирлаб сиздек хўжакўрсин артистларга даврани бўшатиб берган экан.👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEg3Utj5ds_MQSYm4w

2 апрель - Халқаро болалар китоблари куни.
1967 йилда Халқаро болалар китоблари кенгаши 2 апрель санасини болалар китоблари куни деб нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари 2 апрель санасини Халқаро болалар китоблари куни сифатида нишонлашади.
Китобнинг ҳар бир саҳифаси яхшиликка, доноликка, изланишга, интилишга янгиликлар яратишга чорлайди.
Болага китоб беринг, ўқиб зеҳни, тафаккури ва дунёқараши ошсин.
Каналга уланиш👇👇👇
👉👉👉https://t.iss.one/tvkad

Уинстон Черчил айтган эди: «Сен томондан қилинган нарса албатта сенга қайтади».
Йигирманчи асрнинг бошларида бир Шотландиялик фермер уйига қайтар экан, ботқоқлик бўлган бир ернинг ёнидан ўтди. Бирдан ўша тарафдан ёрдам сўраб бақираётган овозни эшитди. Фермер ёрдамга югурди ва у ерда ботқоқлик ўзининг ифлос қаърига тортаётган бир болани кўрди. Бола ўзини ботқоқликнинг қўрқинчли зичлигидан чиқаришга ҳаракат қилар эди. Лекин унинг ҳар бир ҳаракати унинг тобора чўкишини тезлатар эди. Бола тиришиб, қўрқувдан бақирар эди. Фермер дарахтнинг қалин бир шохини синдириб олди. Ҳалоскор эҳтиётлик билан шохни чўкаётган болага узатди. Бола унинг ёрдамида хавфсиз ерга чиқиб олди. Уни кучли титроқ босган эди. У узоқ вақт кўз ёшларини тўхтата олмади, лекин асосийси у қутқарилган эди!
-- Юр мен билан, уйимга олиб бораман, -- таклиф қилди фермер. -- Сен ўзингга келиб олишинг керак, қуриниб ва исиниб олишинг лозим.
-- Йўқ-йўқ, -- бола бошини чайқатди, -- мени отам кутяпти. У жуда хавотир олаётган бўлса керак.
Ўзининг ҳалоскорининг кўзларига тикилиб турди-да, югурганча кетди...
Эрталаб фермер уйининг олдига бой бир извош келиб тўхтаганини кўрди. Извошга зотли отлар боғланган эди. Извошдан қимматбаҳо кийимлар кийган бир жаноб тушди ва сўради:
-- Менинг ўғлимнинг ҳаётини кеча сиз сақлаб қолган эдингизми?
-- Ҳа, мен, -- жавоб берди фермер.
-- Мен сизга қанча тўлашим керак?
-- Мени хафа қиляпсиз, жаноб. Сиз менга ҳеч нарса қарз эмассиз. Чунки, мен оддий одам қандай ҳаракат қилиши керак бўлса, шундай ҳаракат қилдим холос.
— Йўқ, мен буни шундай қолдиролмайман. Чунки, ўғлим мен учун жуда қадрли. Истаган пулингизни сўранг, — қистади ташрифчи.
— Мен бу ҳақда ҳеч нарса гапиргим келмаяпти. Хайр.
Фермер кетиш учун ўгирилди. Шу вақт унинг елкасига ичкаридан ўғилчаси чиқиб осилди.
— Бу сизнинг ўғлингизми? — сўради бойвачча меҳмон.
— Ҳа, — ғурур билан жавоб берди фермер, ўғлининг бошини силаганча.
— Келинг бундай қиламиз. Мен сизнинг ўғлингизни ўзим билан Лондонга олиб бораман. Унинг таълим олиши учун барча харажатларни тўлайман. Агар у буни сиз хоҳлаётганингиздек хоҳласа, у ҳолда сиз ҳам, мен ҳам бу қароримиздан афсусланмаймиз...
Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди. Кейин тиббиёт Университетини. Тез орада унинг номи пенициллин кашфиётчиси сифатида дунёга танилди. Унинг исми Александр Флемминг эди.
Урушнинг арафасида Лондоннинг бойлар учун клиникасига ўпканинг ўта шамоллаши ташхиси билан худди ўша жанобнинг ўғлини келтиришди.
Бу гал унинг ҳаётини қутқариб қолинишига нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз? — Ҳа, Александр Флемминг томонидан кашф қилинган пенициллин. Флеммингга таълим берган бой жанобнинг исми Рандольф Черчил эди. Унинг ўғлини эса Уинстон Черчил дейишарди. Ўша, кейинчалик Англиянинг премьер-министри бўлган Черчил.

Telegram
TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali
Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy
[email protected]
👨💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot

Pandemiya: xonalarni viruslardan xoli qilish yo‘llari
👉 Batafsil: https://xabardor.uz/x/185076
🌐 Xabardor.uz rasmiy kanallari👇
Instagram | Facebook | YouTube

Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
ТУПРОҚНИНГ ҚАЛИНЛИГИ
Тупроқ деганда ернинг фақат чириндили устки қатлами тушунилмайди, балки тупроқ пайдо қилувчи жараён таъсирида ўзгарган ва морфологик белгиларига қараб она жинсдан фарқ қиладиган маълум қалинликдаги қатлам тушунилади. Тупроқнинг қалинлиги деганда эса, барча тупроқ қатламининг, яъни тупроқ она жинсигача бўлган қалинлик тушунилади. Тупроқнинг қалинлиги ҳамма жойда бир хил бўлмайди. Шунинг учун тупроқнинг қалинлиги тупроқ типига қараб, ўрта ҳисобда 40см дан 150см гача бўлади. Баъзан 250-300см қалинликдаги тупроқлар ҳам учрайди. Тупроқнинг умумий қалинлигини ва айрим генетик қатлам қалинлигини аниқлаш агрономик нуқтаи назаридан жуда катта аҳамиятга эга. Масалан, табиий шароитда тупроқ чириндили қатламининг қалин бўлиши, шунингдек, деҳкончилик ва суғориш натижасида пайдо булган қатлам қалинлиги тупроқнинг унумдор ва қадимдан фойдаланиб келинаётганлигини кўрсатувчи белги ҳисобланади.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/TSTM_DUK

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Бугун
- 26 та автомототранспорт воситалари;
- 15 тадбиркорлик учун ер участкалари;
- 11 та уй-жой қуриш учун ер участкалари;
- 6 та кўчмас мулклар;
- 1 та кўллар тизими;
- 6 та махсус техникани реализация қилиш бўйича онлайн-савдолар ташкил этилди.
Тадбиркорлик учун ер участкалари
- Намангандаги б.н. 2 млн. сўмлик ер участкаси 7,9 млн.сўмга;
- Андижондаги б.н. 15 млн. сўмлик ер участкаси 16,5 млн.сўмга;
- Самарқанддаги б.н. 1,7 млн. сўмлик ер участкаси 8 млн.сўмга;
- Сирдарёдаги б.н. 1,7 млн. сўмлик ер участкаси 66 млн.сўмга;
- Тошкент вилоятидаги б.н. 20 млн. сўмлик ер участкаси 111 млн.сўмга;
Уй-жой қуриш учун ер:
- Бухородаги б.н. 17 млн.сўмлик ер участкаси 39 млн.сўмга;
- Хоразмдаги б.н. 1,2 млн.сўмлик ер участкаси 34 млн.сўмга;
Шунингдек, 13 та давлат мулки ижараси бўйича аукционлар ўтказилди.
Манба: www.e-auksion.uz
Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
- 26 та автомототранспорт воситалари;
- 15 тадбиркорлик учун ер участкалари;
- 11 та уй-жой қуриш учун ер участкалари;
- 6 та кўчмас мулклар;
- 1 та кўллар тизими;
- 6 та махсус техникани реализация қилиш бўйича онлайн-савдолар ташкил этилди.
Тадбиркорлик учун ер участкалари
- Намангандаги б.н. 2 млн. сўмлик ер участкаси 7,9 млн.сўмга;
- Андижондаги б.н. 15 млн. сўмлик ер участкаси 16,5 млн.сўмга;
- Самарқанддаги б.н. 1,7 млн. сўмлик ер участкаси 8 млн.сўмга;
- Сирдарёдаги б.н. 1,7 млн. сўмлик ер участкаси 66 млн.сўмга;
- Тошкент вилоятидаги б.н. 20 млн. сўмлик ер участкаси 111 млн.сўмга;
Уй-жой қуриш учун ер:
- Бухородаги б.н. 17 млн.сўмлик ер участкаси 39 млн.сўмга;
- Хоразмдаги б.н. 1,2 млн.сўмлик ер участкаси 34 млн.сўмга;
Шунингдек, 13 та давлат мулки ижараси бўйича аукционлар ўтказилди.
Манба: www.e-auksion.uz
Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
Telegram
TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali
Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy
[email protected]
👨💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy
[email protected]
👨💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Forwarded from "Axborotnoma" ilmiy-amaliy jurnal
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА 1400 ГЕКТАР ЕР ЗАМОНАВИЙ КАРТОШКАЧИЛИК КЛАСТЕРИ УЧУН БЕРИЛАДИ
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 1 апрель куни ”Тошкент вилоятида замонавий картошкачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 193-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур Карорга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлигига Давергеодезкадастр қўмитаси билан биргаликда Бўстонлиқ туманида фойдаланилмаётган захирадаги ерлар ҳисобидан ягона ҳудудийлик тамойили бўйича жами 1400 гектар, шу жумладан фодаланишга берилган ер участкалари ҳисобидан 146 гектар суғориладиган ер майдонларини туман ҳокимлиги заҳирасига олиб, 50 йилгача бўлган, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш бўйича топшириқ берилди.
Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат томонидан барча чоралар кўрилаётгани, ҳар бир ўзбекистонлик, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.
– Халқимиз ўз тарихида қандай оғир табиий офатларни кўрган бўлмасин, Қодир Оллоҳнинг марҳамати билан, ўзининг куч-қудрати, вазминлиги ва донишмандлиги орқали уларнинг барчасини енгиб ўтган, - деди давлатимиз раҳбари.
—
Президент Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании 3 апреля отметил, что государство принимает все меры для недопущения распространения коронавируса, все узбекистанцы, представители общественности должны действовать как единое целое.
– Наш народ, какие бы тяжелые катаклизмы не переживал в своей истории, с помощью Всевышнего, своей силой, сдержанностью и мудростью обязательно преодолевал их, - сказал глава государства.
#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
КЎЧМАС МУЛКНИ БАҲОЛАШ
Кўчмас мулк қийматини баҳолаш - баҳоланадиган мол-мулк объекти ёки шу объект шахсий ҳуқуқларнинг қийматини аниқлаш жараёни.
Бозор қиймати
Баҳолаш санасида объектнинг бозор қийматини аниқлашда баҳолаш объект битимлари, барча зарур маълумотларни рақобат муҳитидаги очиқ бозорда баҳолаш мумкин бўлган энг эҳтимолий нархи билан белгиланади ва қуйидагилар бўлади: битим тарафларидан бири баҳолов объектини тасарруф этишга мажбур эмас, бошқа томон эса бажарилишини қабул қилишга мажбур эмас; битим томонлари битим мавзусини яхши биладилар ва ўз манфаатларида харакат қилишади; қийматлаш объекти очиқ бозорда ўхшаш баҳолаш объектларига хос бўлган очиқ таклиф орқали тақдим этилади; Баҳолаш объекти учун тўлов мижоз ҳоҳлаган усулда амалга оширилади;
👉 https://ygk.uz/uz/node/1231
Саҳифаларимизга обуна бўлинг:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ.
✅ Оққўрғон тумани, Зарбдор МФЙ;
✅ Бекобод шаҳар, Боғишамол МФЙ;
✅ Чиноз тумани, Маданият МФЙ;
✅ Пискент тумани, Кўлтепа МФЙ;
✅ Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси.
Эслатиб ўтамиз, Республикамиз, шунингдек Тошкент вилоятидаги бўш ер участткаларини e-auksion.uz сайтида онлайн аукционда ютиб олишингиз мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
✅ Оққўрғон тумани, Зарбдор МФЙ;
✅ Бекобод шаҳар, Боғишамол МФЙ;
✅ Чиноз тумани, Маданият МФЙ;
✅ Пискент тумани, Кўлтепа МФЙ;
✅ Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси.
Эслатиб ўтамиз, Республикамиз, шунингдек Тошкент вилоятидаги бўш ер участткаларини e-auksion.uz сайтида онлайн аукционда ютиб олишингиз мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани
🏗Зангиота туманида беморларни даволашга ихтисослашган махсус шифохона қурилиши давом этмоқда.
🏥Касалхона 68 гектар майдонни қамраб олади, шундан 44 гектари қурилишлар, қолган қисми ободонлаштириш учун ажратилган.
🏩Шифокорлар ва операцион бўлимлар учун алоҳида хоналар, шунингдек, туғуруқ мажмуасини яратиш ҳам режалаштирилган.
🌈10 минг ўринли ихтисослаштирилган шифохонани тез кунларда фойдаланишга топшириш кутилмоқда.
🎥Батафсил юқоридаги лавҳада👆
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram

#Адлия_хабари
6 апрелдан скутер ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 4 апрелдаги навбатдаги йиғилишида коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди:
Биринчидан, жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:
👉 шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади, иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно;
👉 ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади;
👉 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.
❗️Ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилиши мумкин.
Иккинчидан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларининг (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.
Бунда ушбу мажмуаларга ташриф буюраётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади ҳамда 37 С ва ундан юқори бўлганда, мазкур фуқаролар ушбу мажмуаларга киритишга йўл қўйилмайди.
Бунда ушбу фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.
Шунингдек, марказлашган ҳолда пирометрларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига икки кун муддатда етказиб берилади.
Учинчидан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) ҳамда карантин тадбирлари учун ажратилган жойларда дезинфекция ишлари мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириб борилади.
Тўртинчидан, карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.
Бешинчидан, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.
❗️Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

Forwarded from Kadastr - Live
Cолиқ тўловлари бўйича енгилликлар:
- мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш 6 ой муддатга КЕЧИКТИРИШ ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби қиритилди;
- туризм корхоналари йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиғи ТЎЛАМАЙДИ;
- ижтимоий солиқни эса амалдаги 12 фоиз ўрнига 1 фоизли ставкада тўлайди;
- кичик бизнес субъектларининг товар айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган ҳолда ҚҚСни ҳар ойда эмас, 3 ойда бир марта тўлайдиган бўлди;
- товарларни сотиш ҳажми 50 фоиздан кўпроққа камайган тақдирда, ижтимоий солиқни тўлаш 1 октябргача кечиктирилади ва кейинчпалик 6 ойда бўлиб-бўлиб тўланади.
Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун шахсий кабинет орқали солиқ идорасига хабарнома юбориб қўйиши лозим бўлади.

Forwarded from Times.uz
📈Сводка на 11:50, 6 апреля:
🇺🇿Узбекистан
Заболевших - 390
Выздоровевших - 30
Летальных случаев - 2
Соседние страны:
🇷🇺Россия
Заболевших - 5 389 (+658)
Выздоровевших - 355 (+22)
Летальных случаев - 45 (+2)
🇰🇿Казахстан
Заболевших - 584
Выздоровевших - 42
Летальных случаев - 6
🇰🇬Кыргызстан
Заболевших - 147 (+3)
Выздоровевших - 9 (+3)
Летальных случаев - 1
🇨🇳Китай
Заболевших - 82 602 (+44)
Выздоровевших - 77 207 (+261)
Летальных случаев - 3 333 (+3)
В мире (ТОП-3):
🇺🇸США
Заболевших - 337 310 (+25 766)
Выздоровевших - 17 461 (+2 675)
Летальных случаев - 9 634 (+1 146)
🇪🇸Испания
Заболевших - 131 646 (+5 478)
Выздоровевших - 38 080 (+3 861)
Летальных случаев - 12 641 (+694)
🇮🇹Италия
Заболевших - 128 948 (+4 316)
Выздоровевших - 21 815 (+819)
Летальных случаев - 15 887 (+525)
🌏 МИР
Заболевших - 1 273 990 (+71 754)
Выздоровевших - 260 247 (+13 790)
Летальных случаев - 69 444 (+4 691)
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🇺🇿Узбекистан
Заболевших - 390
Выздоровевших - 30
Летальных случаев - 2
Соседние страны:
🇷🇺Россия
Заболевших - 5 389 (+658)
Выздоровевших - 355 (+22)
Летальных случаев - 45 (+2)
🇰🇿Казахстан
Заболевших - 584
Выздоровевших - 42
Летальных случаев - 6
🇰🇬Кыргызстан
Заболевших - 147 (+3)
Выздоровевших - 9 (+3)
Летальных случаев - 1
🇨🇳Китай
Заболевших - 82 602 (+44)
Выздоровевших - 77 207 (+261)
Летальных случаев - 3 333 (+3)
В мире (ТОП-3):
🇺🇸США
Заболевших - 337 310 (+25 766)
Выздоровевших - 17 461 (+2 675)
Летальных случаев - 9 634 (+1 146)
🇪🇸Испания
Заболевших - 131 646 (+5 478)
Выздоровевших - 38 080 (+3 861)
Летальных случаев - 12 641 (+694)
🇮🇹Италия
Заболевших - 128 948 (+4 316)
Выздоровевших - 21 815 (+819)
Летальных случаев - 15 887 (+525)
🌏 МИР
Заболевших - 1 273 990 (+71 754)
Выздоровевших - 260 247 (+13 790)
Летальных случаев - 69 444 (+4 691)
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
#hududlar_geografiyasi
Тошкент вилояти
Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. Республиканинг шимоли-шарқида жойлашган. 1938 йил 15 январда ташкил қилинган. Шимол ва шимоли-ғарбдан Қозоғистон Республикаси, шимоли-шарқдан Қирғизистон Республикаси, шарқдан Наманган вилояти, жанубдан Тожикистон Республикаси ва жануби-ғарбдан Сирдарё вилояти билан чегарадош.
Майдони: (Тошкент шаҳри майдонисиз) 15,3 минг км².
Маркази: Тошкент шаҳри (41°18′ ш.к. 69°16′ шқ.уз)
Аҳоли сони: 2 миллион 898 минг 500 кишидан ортиқ (01.01.2019 йил)
Маъмурий тузилиши: 15 та туман, 16 та шаҳар ва 95 та шаҳарча
Йирик шаҳарлари: Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен

#ер_назорати
Ноқонуний қурилмалардан ташқари ноқонуний экинлар ҳам назоратга олинмоқда.
Тошкент вилояти Ер ресурслар ва давлат кадастри бошқармасининг Ердан фойдаланиш ва уни муҳофоза қилишни назорат қилиш шўъбаси томонидан нафақат ноқонуний қурилмалар шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш ҳолатлари ҳам доимий назоратга олинган.
Жумаладан Пискент тумани А.Дўстбеков ҳудудида суғориладиган экин майдонларида ноқонуний қурилиш ва 2020 йил ҳосили учун пахта етиштирадиган контурлар қаровсиз ҳолатдалиги аниқланди;
Бекобод тумани Навбаҳор ҳудуди "Маҳмудбек Санжарбек" фермер хўжалиги томонидан 4,0 гектар майдонга белгиланмаган экин, "Эгамберди Абдузокир" фермер хўжали томонидан 0,80 гектар ер майдонига ноқонуний экин экилганлиги, Бекобод худуди "Эсонов Холикул" фермер хўжалигитомонидан 1,0 гектар ноқонуний маккажўхори экилганлиги, "Алишер Асадбек Умид" фермер хўжалигида чигит экиладиган контурга ноқонуний равишда беда экилганлиги аниқланди.
https://t.iss.one/tvkad