TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.77K subscribers
8.38K photos
914 videos
10 files
6.74K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#снос #биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Уйим бузиладими ?

Олди-сотди жараёнида кўчмас мулк объектининг бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди.

💻Бунинг учун сиз онлайн тарзда – my.gov.uz ёки офлайн тарзда – Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиб, маълум бир кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз мумкин.

❗️Хизматдан фойдаланиш учун фақатгина кўчмас мулк объектининг кадастр рақами керак бўлади.

🔹Хизмат нархи БҲМнинг 0,045 фоизи миқдорида;
🔹Хизмат кўрсатиш муддати - 3 иш куни.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефони #коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга бефарқ бўлманг !

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари Сизларни коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суиистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали хабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Конституцияга_30_йил

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 31-модда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституцияга_30_йил

Сиз Конституциянинг қандай моддаларини биласиз? Ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни-чи ?

📌 Ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг шаҳсий ҳуқуқ ва эркинлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қатъий равишда белгилаб қўйилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

⚡️Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

🔰Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага, 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

❗️Демак, бугун, 7 декабрь куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳақлидирлар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#эътироф

⚡️Самарали меҳнат эътирофга лойиқ !

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 ноябрдаги Фармонига биноан “Ўзбекистон Конституциянинг 30 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилган эди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабати билан вилоятнинг иқтисодий, сиёсий ҳамда ижтимоий ривожланишига ҳисса қўшаётган соҳа ходимларининг меҳнати эътирофга муносиб кўрилиб, мазкур эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Тақдирланганлар:
Жасур Аҳроров - Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи

Светлана Жуманиязова - Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси мутахассиси

Ражаббай Куриязов - Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#Конституцияга_30_йил

Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

🗓 Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар.

🩺 Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 36-, 37-, 38-, 40-моддалар

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Пискент туман бўлими
🔹 Қуйи Чирчиқ туман бўлими
🔹 Зангиота туман бўлими
🔹 Зангиота туман бўлими
🔹 Янгийўл туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Конституцияга_30_йил

⚡️Муҳим саналар юзасидан учрашув

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюсияси билан 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни, сифатида белгиланган.

Шу муносабат билан "Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида тизим ҳодимлари билан семинар учрашув ташкил этилди ва оиладаги зўравонликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича 8 та норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги ҳамда айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбир якунида раҳбарият вакиллари барча иштирокчилар ва соҳа ходимларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-йиллиги байрами билан самимий табриклаб, уларга сиҳат саломатлик, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, ишларида янги ютуқ ва омадлар тилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#Конституцияга_30_йил

⚡️БОШ ҚОМУСИМИЗ 30 ЁШДА !

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари ҳамюртларимизни Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этади.

🇺🇿Конституция - ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook     Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#коррупцияга_қарши

⚡️ Бугун, 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

🚫 Коррупция - тараққиёт душмани !

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали ҳабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #брифинг #Нурафшон

⚡️ Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Нурафшон шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот брифинги

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТЛАРИ

Кадастр паспортини тайёрлаш кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

🔹умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;
🔹умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;
🔹умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;
🔹умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;
🔹умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
🔹умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;
🔹ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.

❗️Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

❗️ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАР КАДАСТР ПАСПОРТИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ УЧУН АСОС БЎЛАДИ ?

🔸сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

🔸кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

🔸ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

🔸ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

👉қандай ҳолларда кадастр паспорти расмийлаштирилиши ёки қайта расмийлаштирилиши ҳақида билиш учун.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

Бугун, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасида 9 декабр - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингани, жавобгарликнинг муқаррарлиги кўрсатиб ўтилгани тушунтириб ўтилиб, ҳар бир ходим ўзига юклатилган вазифани виждонан ҳалол бажариб, мансаб ваколатини суистеъмол қилмаслик, ўзгани мулки эвазига бойлик орттирмаслик, ноқонуний ҳар қандай ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилиши, жавобгарликка тортилиши қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги юзасидан жазо чоралари оғирлаштирилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш сўнггида ҳодимларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида коррупцияга қарши кураш борасида жорий қилинган янги механизмлар, коррупцион ҳолатларга сабаб бўлувчи омиллар тўғрисида тушунчалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram