TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#имконият #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ЎЗ ДАРОМАД МАНБАИНГИЗГА ЭГА БЎЛИНГ !

Деҳқон хўжалиги ерларини 10 йилга ижара олинг ва ўз даромадингизни йўлга қўйинг.

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати

⚡️Ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашда жамоатчилик назорати

Агарда
сиз ўз ҳудудингизда ерга оид қонун бузилиш ҳолатига гувоҳ бўлсангиз

📲@e_yernazorat_bot махсус телеграм-бот дастури;
💻Kadastr.uz сайти ;
📞1097 қисқа рақами орқали хабар беринг.

Юборилаётган ерга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги видеоёзувларда содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати, ҳуқуқбузар шахс тўғрисидаги маълумотлар аниқ акс эттирилиши ҳамда қуйидаги талабларга мос бўлиши керак:

🔹видеофайлнинг намойиш этиш имконияти 720х480 пикселдан кам бўлмаслиги;

🔹видеоёзув давомийлиги 30 секунддан кам бўлмаслиги ва 10 дақиқадан ошмаслиги;

🔹видеоёзув маълумотларида сана ва вақт кўрсатилиши.

❗️Видеоёзувларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади. Ўзгартириш киритилган видеоёзувлар кўриб чиқилмайди, ҳажмини қисқартириш мақсадида видеоёзувнинг бевосита ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган қисмини кесиб олиш бундан мустасно.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Зангиота туман бўлими
🔹 Тошкент туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

🏢Кўп квартирали уйдаги квартира учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

🏠Якка тартибдаги тураржой учун

🔹
Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

❗️Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 300 000 сўм бўлса, демак 1 квадрат метр учун 3 450 сўм миқдорида тўғри келади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#савол_жавоб #ҳуқуқ

Савол:
- Туман ҳокими қарорига асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 1 гектар ер майдонини 25 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида олганман. Шу еримни хусусийлаштирсам бўладими?

Жавоб:
- "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ер участкаларини хусусийлаштириш уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши #Ангрен

⚡️Коррупция- тараққиёт кушандаси

▫️Коррупцияга қарши курашиш мақсадида бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс назорат хизмати томонидан Ангрен шаҳр кадастрида "Коррупция- тараққиёт кушандаси" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

▫️Йиғилишда ходимларга ўз хизмат мавқесини суиистеъмол қилмаслик ўз моддий манфаатларини кўзлаб бу иллатга қўл урмаслиги қолаверса хар бир жиноят учун жазо муқаррарлиги тушунтирилди

▫️Йиғилиш давомида коррупцияга қарши кураш борасида жорий қилинган янги механизмлар, коррупцион ҳолатларга сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #субсидия #биласизми

⚡️Уй-жой сотиб учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

2022 йил 1 декабрдан қуйидагилар белгиланди

🔹комиссия таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади;

🔹аризаларни аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади;

🔹мазкур ташкилотларнинг маълумотлари «Subsidiya.idm.uz» дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

🔸ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

🔸олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар #қабул_кунлари

⚡️Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбариятининг жисмoний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари графиги

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#савол_жавоб #ҳуқуқ

⚡️Жисмоний ва юридик шахслар қандай ҳуқуқ асосида ер участкаларига эгалик қиладилар ?

Ер кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқлар асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин.

🔹юридик шахслар - мулк, доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи асосида

🔹жисмоний шахслар - мулк ва ижара ҳуқуқи асосида

❗️Юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган, ўзига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда хусусийлаштиришга ҳақли.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

📗Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома - ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Давлат бошқаруви органлари космик суратлар билан таъминланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 23.11.2022 йилда қабул қилинган ПҚ–429-сон қарорига мувофиқ, космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқаруви органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек, космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади.

🗓 2023 йил 1 февралга қадар давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳаларга оид давлат кадастрлари маълумотлари “Электрон ҳукумат”нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали тақдим этиш бўйича ўзаро интеграция қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Ўртачирчиқ

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман филиали

Бўлим раҳбари - Умирзақов Учқун Сайидраҳимович
Филиал раҳбари - Расулов Фарход Собирович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Уйғур маҳалласи, Ёшлик кўчаси.

☎️Мурожаат учун телефон: 70-202-02-30

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #ишонч_рақам #инфографика

⚡️Ноқонуний қурилишни кўрганда қаерга мурожаат қилишни биласизми?

💰Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#снос #биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Уйим бузиладими ?

Олди-сотди жараёнида кўчмас мулк объектининг бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди.

💻Бунинг учун сиз онлайн тарзда – my.gov.uz ёки офлайн тарзда – Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиб, маълум бир кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз мумкин.

❗️Хизматдан фойдаланиш учун фақатгина кўчмас мулк объектининг кадастр рақами керак бўлади.

🔹Хизмат нархи БҲМнинг 0,045 фоизи миқдорида;
🔹Хизмат кўрсатиш муддати - 3 иш куни.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

⚡️Ер участкаларини хусусийлаштириш учун мажбурлаш тақиқланади

Ер участкаларини хусусийлаштириш ихтиёрийлик асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва юридик шахслари ер участкаларини хусусийлаштиришга бўлган ўз ҳуқуқларини ўз ихтиёрига кўра ҳамда ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширади.

🚫 Ер участкаларини хусусийлаштириш учун мажбурлаш тақиқланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 5 баравари миқдори (1,500,000)
Муддати - 2 кун

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Зангиота туман бўлими
🔹 Тошкент туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

📌Қонунчиликка кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суиистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали хабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram