TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#яшил_макон #Паркент

❇️“Яшил макон”ни биргаликда яратамиз

Давлатимиз раҳбарининг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан жойларда ҳашарлар ташкил этилиб, ҳар бир ташкилот кўчат экиш ишлари билан бир қаторда ободонлаштириш ишларини амалга ошириб келмоқда.

🔹Жумладан, Кадастр агентлиги Паркент туман бўлими ҳодимлари томонидан туманнинг Бойқозон МФЙ ҳудудида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиб, 300 туп қарағай кўчатлари экилди.

“Яшил макон” акцияси ҳудудий туман-шаҳарларда давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат #танлов

⚡️⚡️ДИҚҚАТ ТАНЛОВ !

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси туман бўлимлари орасида "Йилнинг намунали туман бўлими" совринли танловини эълон қилади.

Ғолиблар йил якунида ер назорати йўналишида амалга оширган ишлари ва натижалари таҳлил қилиниши орқали аниқланади.

Танлов учун қуйилган совринлар:

🥇1 - ўринга - телевизор Lcd 43";
🥈2 - ўринга - телевизор Lcd 32";
🥉3 - ўринга - микротўлқинли печ

Барчага омад тилаймиз !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган 1876 та ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Оққўрғон туманида 48 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 112 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 130 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 35 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 189 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 206 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 84 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 55 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 47 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 112 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 372 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 100 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 147 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 84 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 24 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 57 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 92 та (кўриш)
▫️Ангрен шаҳрида 40 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 9 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 29 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 7 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 15 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Айрим кадастр хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди

📌Кадастр паспортини расмийлаштиришда:

🔹кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

🔹реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

🔹кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

📌Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

🔹фуқаро фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

🔹тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати #1060_сон

⚡️Қандай ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим?

🔹Ер ости ва ер устида жойлашган бино-иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи;

🔹Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқи.

❗️Юқорида келтирилган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

🔰Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, ер назорати ҳокимликлар, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

🔹ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
🔹электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
🔹ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
🔹ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
🔹суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (30 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

⚡️БУГУНГИ КУН РАҚАМЛАРИ

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўм.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар #қабул_кунлари

⚡️Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбариятининг жисмoний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари графиги

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

⚡️Ўзингизга тегишли ерни хусусийлаштиришингиз мумкин

Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган) ер участкаларини хусусийлаштирилиши юзасидан тегишли қонун ва ҳукумат қарори кучга кирди.

🔹Унга кўра, фуқаролар ўзларига тегишли кўчмас мулкнинг ер участкасини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштириб олиши мумкин бўлади.

❗️Агар бино кадастрдан ўтмаган бўлса, ерни хусусийлаштириш мумкин бўлмайди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Кадастр харитаси (плани) - кадастр объектлари жойлашган ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза тегралари, баҳолаш, миқдор ва сифат тавсифларини акс эттирувчи график чизма ҳужжати бўлиб, у қоғозда, магнит ва бошқа воситаларда тузилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БЕПУЛ;

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Нотураржой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 2,5 баравари (750 000 сўм);

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши_кураш #Чиноз

⚡️Мақсад: коррупциядан ҳоли ҳаёт

▪️Бугун Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс-назорат хизмати томонидан Чиноз туман кадастрида Коррупцияга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

▪️Йиғилишда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида қонунчиликдаги янгиликлар, коррупцияга доир ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар, соҳада бўлаётган ўзгаришлар атрофлича тушунтирилди.

▪️Йиғилиш давомида ҳар бир ходим билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилиб ходимни қийнаб келаётган ишдаги муаммолар хато камчиликлар атрофлича эшитилди ва уларга керакли йўналишлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефон #биласизми

⚡️Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000;

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси – (71) 239-86-50, (71) 239-81-14;

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090; (71) 239-02-74

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – 1198;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - 1097;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – 1148, (71) 207-00-66;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234-11-03;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – (71) 244-05-05;

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#яшил_макон

❇️ "Яшил макон"ни бирга яратамиз !

Маълумки, президент раислигида ўтказилган йиғилишда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг бориши кўриб чиқилиб, жорий йил 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинган эди.

Мазкур умуммилиий акцияда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармалари ходимлари ҳам муносиб ҳиссаларини қўшмоқда.

Бошқарма томонидан ҳашар йўли билан Ўрта Чирчиқ туманининг Адолат МФЙ ҳудудида 1200 дан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Жамоавий ўтказиладиган бу каби ҳашарлар жамоани янада бирдамликка, аҳилликка ундаш билан бир қаторда уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи ҳам саналади.

Ҳашар давомида барчанинг кайфияти ва шижоати чойнакдаги қайноқ чой каби қайноқ бўлганига эса шубҳа йўқ !

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram