TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.77K subscribers
8.38K photos
914 videos
10 files
6.74K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #хусусийлаштириш

⚡️Ер участкалари хусусий мулкка айланмоқда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Айрим кадастр хизматлари учун йиғимлар ундирилмаслиги белгиланди

Маълумки, фуқаролар томонидан мавжуд кадастр ҳужжатларини янгисига алмаштиришда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маълум бир тўловлар амалга оширилар эди.

🔰Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 йилдаги ВМ-541-сон қарори билан Ҳукуматнинг 10.07.2014 йилдаги 186-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно) давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмаслиги белгиланди.

❗️Бу ўз навбатида Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтказилган худудларда яшовчи аҳоли учун қуйлайлик демакдир.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ҳуқуқ_вақти #ер_назорати #биласизми

⚡️Ўзбошимча қурилмалар билан шуғулланувчи давлат органлари

📌Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й, №467-сонли қарорига мувофиқ, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ваколатли орган ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;

🔹Кадастр агентлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ;

🔹Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.

❗️Ушбу ваколатли органлар маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

🏢Кўп квартирали уйдаги квартира учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

🏠Якка тартибдаги тураржой учун

🔹
Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

❗️Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 300 000 сўм бўлса, демак 1 квадрат метр учун 3 450 сўм миқдорида тўғри келади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#снос #биласизми #хизмати

⚡️Кўчмас мулк сотиб олиш арафасида нималарни билиш керак ?

Олди-сотди жараёнида кўчмас мулк объектининг бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди.

💻Бунинг учун сиз онлайн тарзда – my.gov.uz ёки офлайн тарзда – Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиб, маълум бир кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз мумкин.

❗️Хизматдан фойдаланиш учун фақатгина кўчмас мулк объектининг кадастр рақами керак бўлади.

🔹Хизмат нархи БҲМнинг 0,045 фоизи миқдорида;
🔹Хизмат кўрсатиш муддати - 3 иш куни.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#расмий_муносабат

⚡️@kompromatuzb телеграм каналида эълон қилинган "поликлиникани ерига қуриб олинган бино" номли фото пости юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тегишли қисми бўйича ўрганиш ишлари бошланган.

Якуний хулоса тўғрисида яна маълумот берамиз

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #ишонч_рақам #инфографика

⚡️Ноқонуний қурилишни кўрганда қаерга мурожаат қилишни биласизми?

💰Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган 1876 та ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 19 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 125 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 13 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 28 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 191 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 38 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 79 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 204 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 56 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 46 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 92 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 116 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 369 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 84 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 141 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 21 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 81 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 21 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 93 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 58 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ишончли ҳимоя қилинади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинди.

Муҳокамада “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун фуқаролар ва тадбиркорларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда ишончли ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилганлиги, унда кўчмас мулкнинг турлари, уларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда чекловлар, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рад этиш асослари аниқ белгилаб берилаётганлиги қайд этилди.

Мазкур Қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиши, мулкдорлар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

⚡️Ўзингизга тегишли ерни хусусийлаштиришингиз мумкин

Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган) ер участкаларини хусусийлаштирилиши юзасидан тегишли қонун ва ҳукумат қарори кучга кирди.

🔹Унга кўра, фуқаролар ўзларига тегишли кўчмас мулкнинг ер участкасини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштириб олиши мумкин бўлади.

❗️Агар бино кадастрдан ўтмаган бўлса, ерни хусусийлаштириш мумкин бўлмайди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бу_кун

⚡️Ўзбекистон бўйлаб «Кексалар ҳафталиги» бошланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) билан ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.

Юртимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувлари ўтказилади.

Бу каби ижтимоий-маърифий лойиҳалар ёши улуғ инсонлар мамлакатимизда доимо эътибор ва эъзозда эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#муҳим

⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида қишлоқ хўжалигидаги ишлар ва тўқимачилик корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларини белгилаш режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бу_кун

⚡️Кексалари эъзозланган юрт !

🔹Юртимиз бўйлаб "Кексалар ҳафталиги" давом этмоқда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аукцион #ер_участкалари

⚡️Тадбиркорлик учун қулай имконият !

Тадбиркорлик қилиш мақсадида бўлсангиз бўш ер участкаларини e-auksion.uz портали орқали сотиб олинг ва ўз тадбиркорлик фаолиятингизни йўлга қўйинг !

👉Тошкент вилоятида савдога қўйилган бўш ер участкалари

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Зангиота туман бўлими
🔹 Тошкент туман бўлими
🔹 Қибрай туман филиали
🔹 Қибрай туман филиали
🔹 Тошкент туман филиали
🔹 Чирчиқ шаҳар филиали

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашуви

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва бу борадаги саъй-ҳаракатлар қатъий, ортга қайтмас тус олган.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари раҳбарлари иштирокида мазкур масала юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

▪️Йиғилишда ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

▪️Соҳада фирибгарлик ва таъмагирлик омилларни бутунлай йўқотиш, коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида ҳар бир ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилиши белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#намунали_кадастрчи

⚡️Намунали кадастр ходими

Бугун байрам эмас, туғилган кун эмас, бугун, шунчаки соҳа ривожи учун самарали меҳнат қилган ходимлар рағбатга муносиб кўрилган кун.

Кадастр соҳасида олиб борган самарали меҳнати ва ҳукумат қарорлари ижросини сифатли таъминланишида фаоллик кўрсатгани муносабати билан бошқарма бош мутахассиси Д.Мусабекова ҳамда Чиноз туман филиали раҳбари А.Қодиров "Намунали кадастр ходими" деб топилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳимояси янада кучайтирилмоқда

Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлисида “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда ишончли ҳимоя қилиш мақсадида “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилди.

Унда кўчмас мулкнинг турлари, уларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда чекловлар, давлат рўйхатидан ўтказиш кетма-кетлиги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рад этиш, келиб чиқадиган низоларни судгача тартибда ҳал қилиш ва бошқа соҳага оид барча муносабатлар ҳуқуқий ечими кўрсатилган.

Қонуннинг қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат томонидан кафолатланиши кучаяди.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram