TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
908 videos
10 files
6.66K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#мустақиллик #табрик

⚜️ Эл азиз, инсон азиз !

Бугун Тошкент вилоят кадастр бошқармасида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан кадастр соҳаси истиқболи йўлида самарали меҳнат қилган ходимлар тақдирланиб, эсдалик совғалар билан мукофотландилар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#мустақиллик #табрик #Бекобод

⚡️Хатлов қахрамонлари тақдирландилар !

Хабарингиз бор, Бекобод туманида ер фонди тоифасидан қатъий назар ҳар бир кўчмас мулк объектига нисбатан мавжуд кадастр маълумотини аниқ ва тўғри шакллантириш, рақамлаштирилмаган кўчмас мулк объектлари ҳисобини юритиш хатлов ишлари бошланган эди.

Бугун юртимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан мазкур хатлов ишларига жалб қилинган ва самарали меҳнат қилган бир гуруҳ мутахассислар рағбатлантирилди.

Жойларда муносибларни тақдирлаш тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#мустақиллик #табрик

⚜️ Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Муҳтарам ва азиз юртдошлар!

Тошкент вилояти кадастр бошқармаси жамоаси сизларни энг азиз ва энг улуғ байрам - Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан чин дилдан қутлайди!

Халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ҳамиша ёр бўлсин!

🇺🇿Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ёшлар

⚡️Билимли ёшлар келажагимиз пойдевори

Бугун юртимизнинг барча таълим масканларида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида биринчи қўнғироқ садолари янгради.

Шу қаторда Зангиота туманининг 32-сон умумий ӯрта таълим мактаби ҳам янги ӯқув йилини байрам тантаналари билан бошлаб олди.

Мазкур тадбирда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Р.Пайзиев ҳам иштирок этиб, юртимизда ёшлар сиёсати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган имкониятларнинг кенглиги тўғрисида таъкидлаб, янги ўқув йили остонасида турган ўқувчиларга ўқишларида улкан зафарлар ва яхши натижаларга эришишларини тилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти ҳудудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 905 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 634 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 317 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 57 та (кўриш)
▪️Юқоричирчиқ тумани 285 та (кўриш)
▪️Қуйичирчиқ туманида 954 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 307 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 867 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 76 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 417 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 61 та (кўриш)
▪️Ўртачирчиқ туманида 111 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 881 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 444 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 124 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #ишонч_рақам #инфографика

⚡️Ноқонуний қурилишни кўрганда қаерга мурожаат қилишни биласизми?

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Айрим кадастр хизматлари мобил илова орқали ишга туширилди

📲 Ягона интерактив давлат хизматлари портали мобил иловасининг янги такомиллаштирилган талқини ишга туширилган бўлиб, мобил илова орқали кўрсатиладиган электрон хизматлар сони 100 тага етказилиши режалаштирилган.

Кадастрга оид қуйидаги хизматлар порталнинг мобил иловасида тўлиқ ишга туширилди:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

🔹Кўчмас мулк объектлари давлат реестридан кўчирмалар олиш;

🔹Кўчмас мулк бўйича кўчирма бериш;

🔹Кадастр объектига тақиқни текшириш.


👉Мобил иловани юклаб олиш

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

📌Қонунчиликка кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суиистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали хабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар #қабул_кунлари #инфографика

⚡️Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбариятининг жисмoний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари графиги

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Тошкент_тумани

⚡️Фермер акалар ҳушёр бўламиз !

🔎 Кадастр агентлиги Тошкент туман бўлимининг туман прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказган мониторинг тадбирлари давомида туманнинг Кўксарой ҳудуди Кўксарой МФЙ қишлоқ хўжалиги харитасининг 83-қисм контуридаги сувли ер майдонлари бир гуруҳ фуқаролар томонидан ўзбошимча ўзлаштирилиб, ноқонуний тарзда уй-жой қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилиб, ноқонуний қурилиш бартараф этилди ва ерлар қишлоқ хўжалиги айланмасига қайтарилиши таъминланди.

❗️Тадбир давомида мазкур ер майдони фермер хўжалиги ерлари экани маълум бўлди. Ер эгасининг эътиборсизлиги сабаб қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимча эгаллаш ҳолатлари юзага келган. Бу каби ҳолатлар юзасидан ердан фойдаланувчининг тегишли органларга хабар бермаслиги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати #жавобгарлик #ЎРҚ708

⚡️Қонунга мувофиқ, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чора кўрмаслик, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса,

🔹БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима
🔹ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари
🔹ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
🔹ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш
🔹ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,

🔹БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима
🔹ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш
🔹ёки3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда унинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#кадастр_хизмати #ВМ_71 #биласизми

⚡️Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш тартиби

📌Мазкур хизмат жойлардаги Давлат хизматлари маркази ва my.gov.uz портaли орқали кўрсатилади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram