TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.65K photos
933 videos
10 files
6.96K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#билиб_қўйган_яхши

⚡️Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

🔰Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 сентябрь — Мустақиллик куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

❗️Демак, бугун, 31 август куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳақлидирлар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мустақиллик #табрик

🇺🇿Мустақиллигимиз абадий бўлсин !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#мустақиллик #табрик

⚜️ Эл азиз, инсон азиз !

Бугун Тошкент вилоят кадастр бошқармасида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан кадастр соҳаси истиқболи йўлида самарали меҳнат қилган ходимлар тақдирланиб, эсдалик совғалар билан мукофотландилар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#мустақиллик #табрик #Бекобод

⚡️Хатлов қахрамонлари тақдирландилар !

Хабарингиз бор, Бекобод туманида ер фонди тоифасидан қатъий назар ҳар бир кўчмас мулк объектига нисбатан мавжуд кадастр маълумотини аниқ ва тўғри шакллантириш, рақамлаштирилмаган кўчмас мулк объектлари ҳисобини юритиш хатлов ишлари бошланган эди.

Бугун юртимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан мазкур хатлов ишларига жалб қилинган ва самарали меҳнат қилган бир гуруҳ мутахассислар рағбатлантирилди.

Жойларда муносибларни тақдирлаш тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#мустақиллик #табрик

⚜️ Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Муҳтарам ва азиз юртдошлар!

Тошкент вилояти кадастр бошқармаси жамоаси сизларни энг азиз ва энг улуғ байрам - Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан чин дилдан қутлайди!

Халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ҳамиша ёр бўлсин!

🇺🇿Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ёшлар

⚡️Билимли ёшлар келажагимиз пойдевори

Бугун юртимизнинг барча таълим масканларида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида биринчи қўнғироқ садолари янгради.

Шу қаторда Зангиота туманининг 32-сон умумий ӯрта таълим мактаби ҳам янги ӯқув йилини байрам тантаналари билан бошлаб олди.

Мазкур тадбирда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Р.Пайзиев ҳам иштирок этиб, юртимизда ёшлар сиёсати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган имкониятларнинг кенглиги тўғрисида таъкидлаб, янги ўқув йили остонасида турган ўқувчиларга ўқишларида улкан зафарлар ва яхши натижаларга эришишларини тилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти ҳудудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 905 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 634 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 317 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 57 та (кўриш)
▪️Юқоричирчиқ тумани 285 та (кўриш)
▪️Қуйичирчиқ туманида 954 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 307 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 867 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 76 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 417 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 61 та (кўриш)
▪️Ўртачирчиқ туманида 111 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 881 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 444 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 124 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #ишонч_рақам #инфографика

⚡️Ноқонуний қурилишни кўрганда қаерга мурожаат қилишни биласизми?

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Айрим кадастр хизматлари мобил илова орқали ишга туширилди

📲 Ягона интерактив давлат хизматлари портали мобил иловасининг янги такомиллаштирилган талқини ишга туширилган бўлиб, мобил илова орқали кўрсатиладиган электрон хизматлар сони 100 тага етказилиши режалаштирилган.

Кадастрга оид қуйидаги хизматлар порталнинг мобил иловасида тўлиқ ишга туширилди:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

🔹Кўчмас мулк объектлари давлат реестридан кўчирмалар олиш;

🔹Кўчмас мулк бўйича кўчирма бериш;

🔹Кадастр объектига тақиқни текшириш.


👉Мобил иловани юклаб олиш

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

📌Қонунчиликка кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суиистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали хабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар #қабул_кунлари #инфографика

⚡️Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбариятининг жисмoний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари графиги

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram