TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.79K subscribers
8.38K photos
914 videos
10 files
6.73K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#коррупцияга_қарши

⚡️Ҳар ишда интизом бўлмоғи зарур !

▪️Бугун
бошқарма Комплаенс-назорат хизмати томонидан ижро интизоми ҳамда мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

▪️Йиғилиш давомида ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндошиш, фуқарога белгиланган муддатда ва асосли жавоб йўллаш лозимлиги, ҳар бир мурожаат ортида бир тақдир борлиги, қолаверса ҳукуматимиз томонидан ҳам бунга катта эътибор берилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

▪️Йиғилиш сўнггида ҳодимларга ижро интизомига қатъий риоя қилишлари лозимлиги, аксинча ҳолатлар кузатилганда бошқарма томонидан қатъий чора кўрилиши юзасидан огоҳлантирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#имконият #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ЎЗ ДАРОМАД МАНБАИНГИЗГА ЭГА БЎЛИНГ !

Деҳқон хўжалиги ерларини 10 йилга ижара олинг ва ўз даромадингизни йўлга қўйинг.

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ҳуқуқ_вақти #ер_назорати #биласизми

⚡️Ўзбошимча қурилмалар билан шуғулланувчи давлат органлари

📌Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й, №467-сонли қарорига мувофиқ, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ваколатли орган ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;

🔹Кадастр агентлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ;

🔹Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.

❗️Ушбу ваколатли органлар маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#эълон #сайёр_қабул #Чирчиқ

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Чирчиқ шаҳри фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 11 август куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Чирчиқ шаҳри, Хайдар Мақсудов МФЙ биноси

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳабар

⚡️Байрам муносабати билан барча ходимлар 4 кун дам олади

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги фармонига асосан бу йилги Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда:

🔹1 сентябрь - пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);

🔹2 сентябрь - жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);

🔹3 сентябрь - шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);

🔹4 сентябрь - якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#савол_жавоб #ҳуқуқ

Савол:
- Туман ҳокими қарорига асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 1 гектар ер майдонини 25 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида олганман. Шу еримни хусусийлаштирсам бўладими?

Жавоб:
- "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ер участкаларини хусусийлаштириш уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат #спорт

⚡️Кадастрда спорт вақти !

⚽️ Кадастр агентлигида доимий анъанага айланган мини футбол мусобақалари бошланиш арафасида. Бунда Кадастр агентлиги тизимидаги барча ташкилотлар марказлашган тартибда ўзаро беллашадилар.

📌Бу йилги мини футбол мусобақалари 17-18-19-20 август кунлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Тошкент вилояти кадастр бошқармаси жамоасининг беллашувларини ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар

⚡️Тошкент вилояти Кадастр органлари томонидан мурожаатларнинг ўрганилиши юзасидан инфографик маълумот

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

⚡️Нафақат бинога, балки ерига ҳам эгалик қилинг

Бугунги кунга қадар фуқароларга тегишли уй-жойлар жойлашган ер участкалари, мерос қилиб қолдирилган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқидаги ерлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган нотурар жой объектларининг ер участкаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқлари берилган. Бунда бино ўзингизга тегишли бўлиб, унинг ери эса тегишли бўлмаган.

Жисмоний ва юридик шахслар эндиликда ер участкаларини хусусийлаштиришлари мумкин бўлди.

💻Бунинг учун ДХМ ёки my.gov.uz портали орқали ариза берилади.

📋Ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган барча томонлар текширилиши учун йўналтирилади.

📨Текширувлардан ўтгач фуқарога тўловни амалга ошириш, яъни хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади.

📑Хабарнома орқали хусусийлаштириш учун тўловни амалга оширади ва давлат ордерига эга бўлади.

✍️Кадастр органлари томонидан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Эндиликда давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга

Президент томонидан имзоланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022 й.) билан давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.

❗️Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.

📝 Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.

🚫 Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.

📋 Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.

🏢 Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

☑️ Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.

🔰 Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:

▫️базавий лавозим маоши;
▫️кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
▫️малака даражаси учун қўшимча тўлов;
▫️энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
▫️ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.

⚖️ Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.

➡️ Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ҳуқуқ_вақти_ #кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтқазиш мажбурийдир

Қонунчиликка мувофиқ кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

🔹Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда тасдиқланишининг юридик ҳужжатидир.

🔹Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни давлат реестрларига киритиш йўли билан амалга оширилади.

❗️Кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр объектларининг барча мулкдорлари ва кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари учун мажбурийдир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Кўчалар ва хиёбонларга ном беришда маҳаллий аҳолининг фикри инобатга олинади

🔰Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасининг мақсади — маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга жамоат арбоблари, сиёсий арбоблар исми-шарифини беришни тартибга солишдан иборат.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ва жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини беришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш тартибини белгилаш имконини беради.

✍️Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#эълон #сайёр_қабул #Чирчиқ

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Чирчиқ шаҳри фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 11 август куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Чирчиқ шаҳри, Хайдар Мақсудов МФЙ биноси

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️СИЗГА ЕР КЕРАКМИ, УНДАЙ БЎЛСА ШОШИЛИНГ !

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган 1589 та ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 20 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 137 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 13 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 10 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 185 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 29 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 46 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 203 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 25 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 51 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 44 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 45 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 53 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 296 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 84 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 142 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 24 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 37 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 15 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 43 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 52 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#географик_жой_номлари

⚡️Барча номсиз кўчалар номланади

🔹Бугун вилоят ҳокимлиги биносида вилоят ҳокими, Кадастр агентлиги масъуллари ҳамда хокимликларнинг давлат тили бўйича маслаҳатчилари иштирокида вилоятдаги мавжуд номсиз ҳамда такрорланувчи номга эга кўчаларни номлаш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

🔹Йиғилишда вилоятда жами 10,729 та кўча бўлса, шундан 386 таси давлат реестрига киритилмаганлиги, хусусан биргина Чиноз туманининг ўзида 19 та номсиз кўча, 120 та такрорий номга эга кўча ва 12 та қонун талабларига жавоб бермайдиган номларнинг мавжудлиги ва вилоятда бу борадаги ишларнинг сустлиги таъкидлаб ўтилди.

🔹Йиғилиш сўнггида Кадастр агентлиги ҳоким маслаҳатчилари ва маҳалла раислари иштирокида хатлов ўтказиб, кўчаларга ном бериш ва хонадонларни рақамлаштириш орқали уларни давлат реестрига киритилишини таъминлаш юзасидан қилиниш керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 5 баравари миқдори (1,500,000)
Муддати - 2 кун

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ОАВ_биз_ҳақимизда #хатлов #Бекобод

⚡️Bekobod tumanida yer maydonlari xatlovdan o‘tkazilmoqda

Toshkent viloyatining barcha toifadagi yer maydonlarini “UzKAD” axborot tizimiga kiritilishini ta’minlash maqsadida Bekobod tumanida xatlov ishlari boshlandi.

– Aholi punkti toifasidagi yer maydonlarini xatlovi bo‘yicha sinov tariqasida o‘tkazilgan “Guliston” mahallasi xatlovi yakunlandi, – deydi Davlat kadastrlari palatasi Toshkent viloyati boshqarmasi boshlig‘i Jasur Ahrorov. – Natijalarga ko‘ra, “UzKAD” axborot tizimiga 644 ta turar va noturar bino inshootlar to‘liq kiritildi.

👉Batafsil UzA

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram