TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.83K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#Диққат

⚡️Бугун, 9:00да давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланади

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/AWZZ0edoAYc орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Вилоят бошқармаси
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#айни_дам #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Бўстонлиқ

⚡️МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Айни дамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси раҳбарлари бошчилигида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Бўстонлиқ

⚡️Аҳолининг кадастрга оид муаммолари ўрганилмоқда

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

🔹Сайёр қабулда 80 га яқин фуқаролар қатнашди ва улардан жами 36 та мурожаат келиб тушди.

🔹Қабул давомида ушбу муаммоли мурожаатларнинг ҳал этилиши ҳамда асосли ҳужжатларни ўрганиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

📌Сайёр қабуллар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#ишонч_телефон #биласизми

⚡️Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000;

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси – (71) 239-86-50, (71) 239-81-14;

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090; (71) 239-02-74

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – 1198;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - 1097;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – 1148, (71) 207-00-66;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234-11-03;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – (71) 244-05-05;


Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#август

⚡️1 августдан нималар ўзгаради?

📱 Жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади.

🏢 Давлат органлари ва ташкилотларида Очиқлик индекси юритилади.

💸 Ногиронлиги бўлган ёшларга 15 млн сўмгача субсидия ажратишга аризалар қабули бошланади.

📜 «UzGasTrade» жамияти «Ўзтрансгаз» компаниясининг ҳуқуқий ворисига айланади.

🎥 Кинотеатрлар махсус ахборот тизимига уланиши мажбурий бўлади.

🚗 Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️СИЗГА ЕР КЕРАКМИ, УНДАЙ БЎЛСА ШОШИЛИНГ !

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган 1589 та ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 21 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 132 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 13 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 11 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 189 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 40 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 57 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 179 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 30 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 52 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 44 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 51 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 41 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 299 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 88 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 147 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 31 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 39 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 11 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 17 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 44 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 53 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Янги_Конституция

⚡️Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси якунланди

Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш муддати ўз якунига етди. Конституциявий комиссия 117 мингдан ортиқ таклиф юборилганини маълум қилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#коррупцияга_қарши #ишонч_телефони

⚡️Коррупция - тараққиёт душмани !

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали ҳабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_ажратиш #ПФ_6243 #биласизми

⚡️Амалдаги ер ажратиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги фармонига мувофиқ, ҳозирда қуйидаги ер ажратиш тартиби амал қилади:

🔹ер участкалари хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи асосида,

🔹давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.

❗️Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#савол_жавоб #биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

Савол:
Ерни хусусийлаштириш учун фуқаро томонидан қанча маблағ тўланади?

Жавоб
:
Мулкдорлар, ердан фойдаланувчилар учун хусусийлаштириш тўлови мазкур ер участкаси учун ҳисобланган ер солиғи миқдорининг 20 баробари деб белгиланган.

🔹Масалан: агар фуқаро битта ҳовлига бир йилда 200 минг сўм солиқ тўлайдиган бўлса, (бунда мол-мулк солиғи қўшиб ҳисобланмайди, айнан ер участкасига тўланадиган солиққа нисбатан ҳисобланади), хусусийлаштириш учун 4 млн сўм тўлов амалга оширилади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Токзорлар учун ерлар 30 йилга ижарага берилади

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар (суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалми) ерлар) токзорлар ва узумчилик учун очиқ танлов асосида 30 йил муддатга ижарага берилади.

Очиқ танловга ерлар деҳқон хўжаликлари ташкил этган ҳолда,

🔹токзорлар барпо этиш учун – 0,06 – 1 гектар ўлчамларда,

🔹яхлит контурда йирик токзорлар барпо этиш учун 1–30 гектар ўлчамларда чиқарилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ЎРҚ_728

⚡️Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:

умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;
ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.

📝 Aриза ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

🧾 Ариза кўриб чиқилиб хабарнома шаклда ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади.

❗️Салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Бўка

⚡️Ҳар ернинг ўз мардлари бор !

🔎Кадастр агентлиги Бўка туман бўлими томонидан олиб борилган мониторинглар давомида Бўка тумани Й.Хожиметов ҳудудидаги ер майдонлари бир гуруҳ фуқаролар томонидан ўзбошимчалик эгалланиб, капитал қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланди.

Бўлим томонидан тегишли тартибда огоҳлантириш хатлари берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Натижа эса ўзини узоқ куттирмади. Фуқаролар ўз ихтиёрлари билан қурилмаларни бартараф этилишини таъминладилар.

❗️Эслатма, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Қуйи_Чирчиқ

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туман филиали

Бўлим раҳбари - Гиниятов Хамидулло Сагдуллаевич
Филиал раҳбари - Исраилов Шамсиддин Миркамалович

Жисмоний
ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Дўстобод шахри, Бибихоним кўчаси, 28 уй

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram