TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.41K photos
916 videos
10 files
6.77K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Айрим кадастр хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди

📌Кадастр паспортини расмийлаштиришда:

🔹кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

🔹реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

🔹кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

📌Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

🔹фуқаро фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

🔹тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #ер_назорати #Паркент

⚡️Ер назорати тадбирлари давом этмоқда.
Паркент тумани

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#айни_дам #ер_назорати #Янгийўл_шаҳри

⚡️Фуқаролар томонидан бартараф этилаётган ноқонуний қурилмалар

Янгийўл шаҳри Янгиобод МФЙ ҳудудудидаги ер майдонлари бир гуруҳ фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланган эди.

Айни пайтда ноқонуний қурилмалар фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ижро #ВМ_71 #аукцион #биласизми

⚡️Тошкент вилоятида жами 43,3 млрд сўмлик ер участкалари сотилган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2022 йилдаги ВМ-71-сон қарорига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида, якка тартибда уй-жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Ерларни аукционга чиқариш секторининг маълум қилишича, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига кўра,

💻Тошкент вилояти ҳудуди бўйича жами 206,2 гектар ер майдони аукцион савдосига чиқарилган

жами 43,3 млрд сўмлик ер участкалари сотилган.

Ҳозирда ҳудудий бўлинмалар томонидан жойларда мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётган ерларни аниқлаш, уларни аукцион савдоларига чиқариш юзасидан таклифлар бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин неча кун ичида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ?
Anonymous Quiz
43%
1 ой ичида
22%
15 кун ичида
35%
10 кун ичида
#коррупцияга_қарши_кураш #Ангрен

⚡️Мақсад: коррупциядан ҳоли ҳаёт

▪️Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс-назорат хизмати томонидан Ангрен шаҳар кадастрида Коррупцияга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

▪️Йиғилишда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида қонунчиликдаги янгиликлар, коррупцияга доир ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар, соҳада бўлаётган ўзгаришлар атрофлича тушунтирилди.

▪️Йиғилиш давомидаҳар бир ходим билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилиб ходимни қийнаб келаётган ишдаги муаммолар хато камчиликлар атрофлича эшитилди ва уларга керакли йўналишлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БЕПУЛ;

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Нотураржой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 2,5 баравари (750 000 сўм);

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Вилоят бошқармаси
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими
🔹Ўрта Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл шаҳар бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат

⚡️Ҳаво ҳарорати қачон пасайиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” ахборот хизматининг хабар беришича, ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди.

Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати 33-36 даражагача пасаяди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#эълон #сайёр_қабул #Бўстонлиқ

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Бўстонлиқ тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 29 июль куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Бўстонлиқ тумани, Қоронқул МФЙ, 15-мактаб биноси

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#тайинлов

Шукурхонов Шухрат Дилшод ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг Маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шухрат Шукурхонов - 1994 йил Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. 2017 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг Маъмурий амалиёт бўлим бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Шухрат Шукурхоновга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#кадастр_хизмати #инфографика #ВМ_71 #биласизми

⚡️Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш тартиби

📌Мазкур хизмат жойлардаги Давлат хизматлари маркази ва my.gov.uz портaли орқали кўрсатилади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

📌Қонунчиликка кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали ҳабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#эълон #сайёр_қабул #Бўстонлиқ

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Бўстонлиқ тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 29 июль куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Бўстонлиқ тумани, Қоронқул МФЙ, 15-мактаб биноси

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#савол_жавоб #биласизми

Савол:
- Экин ер майдонида иморат қургандим. Энди кадастр, архитектурадан одам келиб, ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилма қилгансиз, 15 кун ичида бузинг деб огоҳлантириб кетишди. Шу асослими?

Жавоб:
- Ҳа, асосли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб топилади.

Иморатни қурган шахс 15 кунлик муддат ичида уни бузиб, бартараф этиши шарт. Агарда шу муддат ичида қурилма бартараф этилмаса, Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан суд тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #биласизми #жавобгарлик

⚡️Ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Тасдиқланган ер тузиш лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш

🔹фуқароларга БҲМнинг 3 баравари,
🔹мансабдор шахсларга эса 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 баравари,
🔹мансабдор шахсларга эса 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади
.

Ҳуқуқий асос: Мжтк 68-модда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Ўзингизга тегишли ер участкангизни масофадан туриб хусусийлаштириш имконига эгасиз

🔰Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, жисмоний ҳамда юридик шахслар ўзларига тегишли кўчмас мулкер участкаларини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштиришлари мумкин.

💻Эндиликда ер участкаларини хусусийлаштириш учун жисмоний ва юридик шахслар my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

📨Ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига йўналтирилади. Хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган томонлари текширилгач, фуқарога хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади ва талабгор тўловни амалга оширади.

💳Тўлов миқдори:

🔹Аризани кўриб чиқиш учун - 24300 сўм

🔹Хусусийлаштириш тўлови ер участкасига ҳисобланган солиқ миқдорининг 20 баробари

📑Тўлов амалга оширилгач, ер участкасига бўлган давлат ордери берилади. Ушбу ордер асосида кадастр органлари ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Вилоят бошқармаси
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #Қуйи_Чирчиқ

⚡️Фуқаролар томонидан бартараф этилаётган ноқонуний қурилмалар

Кадастр агентлиги Қуйи Чирчиқ туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 21.02.2022 йилдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудларда ўтказилган хатлов давомида бир қатор ноқонуний қурилмалар аниқланди.

Ер қонунбузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари берилгандан сўнг ноқонуний қурилмалар фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф қилинмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram