TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.43K photos
916 videos
10 files
6.79K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #Янгийўл_шаҳри

⚡️Янгийўлнинг Янгиободида янги ўзбошимча қурилмалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2022 йилдаги ПҚ-138-сон қарори ижроси юзасидан жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

🔎Кадастр агентлиги Янгийўл шаҳар бўлими томонидан олиб борилган мониторинглар давомида Янгийўл шаҳри Янгиобод МФЙнинг 435-контуридаги ер майдони бир гуруҳ фуқаролар томонидан ўзбошимчалик эгалланиб, капитал қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланди.

Бўлим томонидан огоҳлантириш хати берилиб, белгиланган муддатларда ерни аввалги ҳолатига қайтарилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди ва ноқонуний қурилмалар бартараф этилиши таъминланди.

❗️Эслатма, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Оҳангарон туман бўлими
🔹Ўрта Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл шаҳар бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 524 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 408 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 130 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 499 та (кўриш)
▪️Қуйичирчиқ туманида 123 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 5 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 311 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 374 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 203 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 86 та (кўриш)
▪️Ўртачирчиқ туманида 113 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 253 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 87 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 81 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Вилоят бошқармаси
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Оҳангарон туман бўлими
🔹
Пискент туман бўлими
🔹Ўрта Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл шаҳар бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат

⚡️21-23 июль кунлари аномал иссиқликнинг ўта фаол босқичи кузатилади

Узгидрометнинг маълум қилишича, эртадан бошлаб шанба кунига қадар республиканинг 5 та вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида ҳарорат максимумлари +47 даражагача юқорилайди. Юқори иссиқлик ҳарорат тўлқини кечалари ҳам дим ва иссиқ ҳавони тақдим этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур кунлари зарурат бўлмаса, аҳолидан жазирама пайти ташқарига чиқмасликни, тез-тез суюқлик ичиш, имкон қадар ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишни яна бир бор тавсия қилмоқда.

❗️Юртимизда жазирама ҳаво кузатилаётгани боис Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати йўлга қўйилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

🔰 Қонунчиликка мувофиқ ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан қуйидагилар компенсация қилинади:

🔹олиб қўйилган ер участкасида жойлашган
кўчмас мулкнинг бозор қиймати;

🔹олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати (бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга бўлган ижара ҳуқуқи мустасно);

🔹олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати;

🔹кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулкни вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;

🔹ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулкдан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашгача бўлган, бироқ 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади);

🔹ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #савол_жавоб

Савол:
- Ерга нисбатан мулк ҳуқуқи қачон вужудга келади ?

Жавоб:
- Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#имконият #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ЎЗ ДАРОМАД МАНБАИНГИЗГА ЭГА БЎЛИНГ !

Деҳқон хўжалиги ерларини 10 йилга ижара олинг ва ўз даромадингизни йўлга қўйинг.

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad
#биласизми #кадастр_хизмати #қонунчиликда_янгилик

⚡️Айрим кадастр хизматлари электрон рақамли имзо билан тасдиқлашни талаб этмайди

🔰Жорий йил 20 апрельдаги ПФ-113-сонли Президент фармонининг 4-иловасига мувофиқ, қуйидаги кадастр хизматларини Ягона итерактив давлат хизматлари порталида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди:

🔹Фуқаронинг номида шахсий уй-жой бор/йўқлиги тўғрисида маълумотнома бериш;

🔹Бино-иншоотларнинг ижара шартномасини давлат рўйцхатиджан ўтказиш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган иарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш.

Изоҳ: Давлат хизматларидан фойдаланувчига фақат ўзига тегишли маълумотлар тақдим этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_ажратиш #ПФ_6243 #биласизми

⚡️Амалдаги ер ажратиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги фармонига мувофиқ, ҳозирда қуйидаги ер ажратиш тартиби амал қилади:

🔹ер участкалари хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи асосида,

🔹давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.

❗️Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Зангиота_тумани

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Зангиота туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Зангиота туман филиали

Бўлим раҳбари - Жўраев Шерали Мирзаахмат ўғли
Филиал раҳбари - Нурмухаммедов Бахтиёр Бахромович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қатортол қишлоғи, Марказ шох кўчаси, 89-уй.
☎️Мурожаат учун телефон: 70-975-20-93

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Диққат

⚡️Бугун, 9:00да давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланади

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/AWZZ0edoAYc орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Вилоят бошқармаси
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Оҳангарон туман бўлими
🔹
Пискент туман бўлими
🔹Ўрта Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл шаҳар бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Айрим кадастр хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди

📌Кадастр паспортини расмийлаштиришда:

🔹кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

🔹реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

🔹кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

📌Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

🔹фуқаро фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

🔹тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #ер_назорати #Паркент

⚡️Ер назорати тадбирлари давом этмоқда.
Паркент тумани

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#айни_дам #ер_назорати #Янгийўл_шаҳри

⚡️Фуқаролар томонидан бартараф этилаётган ноқонуний қурилмалар

Янгийўл шаҳри Янгиобод МФЙ ҳудудудидаги ер майдонлари бир гуруҳ фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланган эди.

Айни пайтда ноқонуний қурилмалар фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ижро #ВМ_71 #аукцион #биласизми

⚡️Тошкент вилоятида жами 43,3 млрд сўмлик ер участкалари сотилган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2022 йилдаги ВМ-71-сон қарорига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида, якка тартибда уй-жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Ерларни аукционга чиқариш секторининг маълум қилишича, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига кўра,

💻Тошкент вилояти ҳудуди бўйича жами 206,2 гектар ер майдони аукцион савдосига чиқарилган

жами 43,3 млрд сўмлик ер участкалари сотилган.

Ҳозирда ҳудудий бўлинмалар томонидан жойларда мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётган ерларни аниқлаш, уларни аукцион савдоларига чиқариш юзасидан таклифлар бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин неча кун ичида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ?
Anonymous Quiz
43%
1 ой ичида
22%
15 кун ичида
35%
10 кун ичида
#коррупцияга_қарши_кураш #Ангрен

⚡️Мақсад: коррупциядан ҳоли ҳаёт

▪️Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс-назорат хизмати томонидан Ангрен шаҳар кадастрида Коррупцияга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

▪️Йиғилишда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида қонунчиликдаги янгиликлар, коррупцияга доир ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар, соҳада бўлаётган ўзгаришлар атрофлича тушунтирилди.

▪️Йиғилиш давомидаҳар бир ходим билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилиб ходимни қийнаб келаётган ишдаги муаммолар хато камчиликлар атрофлича эшитилди ва уларга керакли йўналишлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram