TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони ўзгармаган ҳолда унга нисбатан ҳуқуқ тури ва (ёки) ҳуқуқ эгаси ўзгарган тақдирда, кўчмас мулк объектига қайтадан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тақиқланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

🏠Хонадон сотиб олмоқчимисиз ёки хонадонингизда (реконструкция) қайтадан қурилиш қилмоқчимисиз ?

Аммо уйингиз ёки сотиб олмоқчи бўлган хонадонингиз бузилишга (снос) га тушмаганмикин ?

Энди буни билишни осон йўли бор !

▪️Жойлардаги давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали “Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш” хизматидан фойдаланинг

▪️Хизмат пуллик давлат хизматлари марказлари орқали ариза берилганда (15 000) сўм my.gov.uz портали орқали ариза берилганда эса 10% камроқ тўлайсиз.

Бизни кузатишда давом этинг 👉 https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 5 баравари миқдори (1,500,000)

Муддати - 2 кун

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #535_сон

Фуқаро ўзига тегишли бўлган ер участкасини бошқа шахсга ижарага бериш тартиби:

Фақатгина бир йил ва ундан ортиқ мудатга тузилган ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилади

Шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ҳақиқий ҳисобланади ва кучга киради.

Шартноманинг давлат рўйхатидан ўтказиш Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.

Шартнома тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.

Шартноманинг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига олиб келади.

❗️Фуқаролар ўртасида тузилган шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефон #биласизми

⚡️Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000;

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси – (71) 239-86-50, (71) 239-81-14;

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090; (71) 239-02-74

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – 1198;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - 1097;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – 1148, (71) 207-00-66;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234-11-03;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – (71) 244-05-05;


Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
▪️Xato va kamchiliklar o‘rganilganda▪️

⚜️ Davlat kadastrlari palatasi markaziy apparati xodimlarning oylik maoshlarini qonun doirasida oshirilib borilishi ta’minlash hamda ularning maoshlari o‘z vaqtida yetkazilishini nazorat qilib borish maqsadida muntazam ravishda hududiy boshqarmalarning faoliyati, ijro intizomi, iqtisodiy ko‘rsatkichlari yutuq va kamchiliklarini o‘rganib, tahlil qilib bormoqda.

◻️ So‘nggi o‘rganish va tahlillarga ko‘ra, Davlat kadastrlari palatasi Toshkent viloyati boshqarmasida bir qator kamchiliklar aniqlangan. Boshqarma tomonidan 2022 yilning yanvar-aprel oylari davomida xodimlarga berilgan oylik ish haqlari, ustamalar, mukofot va rag‘batlantirish to‘lovlarni qonunda belgilanmagan tartibda hisoblanishi natijasida jiddiy iqtisodiy xato va kamchiliklarga yo‘l qo‘yilganligi qayd etilgan.

◻️Qayd etish muhimki, o‘z yo‘nalishida mutaxassislar tomonidan yo‘l qo‘yilgan xato va kamchiliklar - boshqarma va filiallarda xodimlar o‘rtasida tushunmovchiliklar, iqtisodiy ko‘rsatkichlarida esa kichik inqirozlarni keltirib chiqarishi mumkin.

Toshkent viloyati boshqarmasida yuqoridagi xatoliklarni keltirib chiqarganlarga nisbatan “hayfsan” intizomiy jazo chorasi qo‘llanildi.

◻️Davlat kadastrlari palatasi Markaziy apparati noqonuniy xatti harakatlarga barham berish hamda hududiy boshqarmalar faoliyati mo‘tadilligini saqlash uchun muntazam ravishda ana shunday o‘rganishlar va tekshiruvlarni amalga oshirib borishda davom etadi...

#DavKadastrPalata #Toshkent_viloyati #tahlil

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram |Facebook|Instagram|YouTube
#биласизми

Савол:
Қурилиши тугалланмаган объектни давлат рўйхатидан ўтказиш мумкинми

Жавоб:
Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
🌀 Кадастр агентлиги ер ва кадастр назоратчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлили, соҳадаги долзарб масалалар

АОКАда Кадастр агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши_кураш

Коррупция бу – ходимнинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши.

▫️Коррупцияга қарши курашиш мақсадида бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс назорат хизмати томонидан Зангиота туман кадастрида "Коррупция- тараққиёт кушандаси" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

▫️Йиғилишда ходимларга ўз хизмат мавқесини суиистеъмол қилмаслик ўз моддий манфаатларини кўзлаб бу иллатга қўл урмаслиги қолаверса хар бир жиноят учун жазо муқаррарлиги тушунтирилди

▫️Йиғилиш давомида коррупцияга қарши кураш борасида жорий қилинган янги меҳанизмлар, коррупцион ҳолатларга сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹
Қибрай туман бўлими
🔹Қибрай туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Юқори Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими
🔹Оҳангарон туман бўлими

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

⚡️Нафақат бинога, балки ерига ҳам эгалик қилинг

Бугунги кунга қадар фуқароларга тегишли уй-жойлар жойлашган ер участкалари, мерос қилиб қолдирилган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқидаги ерлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган нотурар жой объектларининг ер участкаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқлари берилган. Бунда бино ўзингизга тегишли бўлиб, унинг ери эса тегишли бўлмаган.

Жисмоний ва юридик шахслар эндиликда ер участкаларини хусусийлаштиришлари мумкин бўлди.

💻Бунинг учун ДХМ ёки my.gov.uz портали орқали ариза берилади.

📋Ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган барча томонлар текширилиши учун йўналтирилади.

📨Текширувлардан ўтгач фуқарога тўловни амалга ошириш, яъни хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади.

📑Хабарнома орқали хусусийлаштириш учун тўловни амалга оширади ва давлат ордерига эга бўлади.

✍️Кадастр органлари томонидан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Биласизми

⚡️Қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк хусусий мулк бўлиши мумкин.

🏠 Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонунчиликка мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.

❗️Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши_кураш

🔹Коррупция бу - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноятдир.

▪️ Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс назорат хизмати томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар давом этмоқда.

▪️Бугун Қуйичирчиқ туман кадастрида коррупцияга қарши курашиш ва уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

▪️Йиғилишда ходимларнинг ишга бўлган масъулияти одоб ахлоқи кийиниш маданияти ижро ва тартиб интизомлари юзасидан атрофлича тушунтирилди

▪️Йиғилиш давомида коррупцияга қарши кураш борасида жорий қилинган янги меҳанизмлар, коррупцион ҳолатларга сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Биласизми

⚡️Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ тури маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорига мувофиқ қабул қилинади.

🔘 Агар жойлардаги давлат ҳокимияти органининг қарорида ҳуқуқ тури кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда юридик ва жисмоний шахс учун қуйидаги ҳуқуқлар тан олинади ҳамда рўйхатдан ўтказилиши лозим:

☑️ якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалиги ҳамда жамоа боғдорчилиги ва узумчилик хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи.

бинолар ва иншоотлар қуриш учун берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;

қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 546 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 540 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 134 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 379 та (кўриш)
▪️Юқоричирчиқ туманида 1 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 103 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 47 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 169 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 424 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 216 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 71 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 105 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 272 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 129 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 77 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Тошкент вилоятида майдони жиҳатдан энг катта туман қайси қаторда тўғри кўрсатилган?
Anonymous Quiz
10%
Янгийўл тумани
7%
Паркент тумани
52%
Бўстонлиқ тумани
30%
Оҳангарон тумани