TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.78K subscribers
8.36K photos
914 videos
10 files
6.72K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#биласизми #кадастр_хизмати

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 5 баравари миқдори (1,350,000)
Муддати - 2 кун

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹
Тошкент вилоят бошқармаси
🔹Бўка туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Юқори Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 348 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 101 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 85 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 238 та (кўриш)
▪️Юқоричирчиқ туманида 1 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 126 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 44 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 134 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 295 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 170 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 37 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 92 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 127 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 70 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 30 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Ҳужжатсиз уйларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан янги қарор қабул қилиниши мумкин

Кадастр агентлиги томонидан тайёрланган ва муҳокамага қўйилган ҳукуматнинг янги қарори уй-жойда ҳужжатларсиз яшаётганларнинг муаммоларига ечим бўлиши мумкин.

🔰Ҳужжатсиз уйларда истиқомат қилаётганларга тегишли кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиб, уларга ҳужжатлаштириб бериш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамадан ўтказилди.

regulation.gov.uz порталида ҳукуматнинг «Жисмоний шахсларнинг фойдаланишидаги ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва натижалари бўйича уларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қарори муҳокамага қўйилган эди. Муҳокама 7 май куни якунланган.

❗️Лойиҳа қарорининг 1-иловасидаги низомга мувофиқ, кўп квартирали уйларга ва уларга туташган ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга, нотурар жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ер_назорати
⚡️Ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ,

🔸Ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

🔸Ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширмасликка, ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олишга ёки уларнинг чегараларини ўзгартиришга, ерларнинг тоифасидан қатъи назар, барча турдаги бинолар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан қуришга йўл қўймаслик устидан давлат назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмайди.

📌Давлат органлари, ташкилотлари ва мансабдор шахслар сўралаётган ахборотни махсус ваколатли давлат органларига беш иш куни ичида тақдим этиши керак.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъий назар бир хил миқдорда бож ундириш таклиф қилинмоқда

🔰Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Нотариал ҳаракатларнинг асосий қисми кўчмас мулклар билан боғлиқлиги сабабли, қонун лойиҳасида уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъий назар бир хил – 1,5 баробар миқдорда бож ундириш таклиф қилинмоқда.

❗️Амалдаги қонунчиликда бу олтита тоифага ажратилган бўлиб, олти хил миқдорда давлат божи ундирилар эди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино-иншоотларга оид қисми бўйича

🔹Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 1 баравари (270 000 сўм)

🔹Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк объектнинг 1 квадрат метр майдони учун - БҲМнинг 1,15 фоизи (3105 сўм)

🔹Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 17,25 баравари (4 657 500 сўм)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

❗️ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАР КАДАСТР ПАСПОРТИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ УЧУН АСОС БЎЛАДИ ?

🔸сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

🔸кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

🔸ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

🔸ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

👉қандай ҳолларда кадастр паспорти расмийлаштирилиши ёки қайта расмийлаштирилиши ҳақида билиш учун

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси
— қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган (реализация қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилмаган ҳолда фойдаланилган ер участкаси;

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши #эшитув
⚡️Коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар

Бугун вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлигининг режасига мувофиқ, Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг эшитуви бўлиб ўтди.

🔹Номзодларни ишга қабул қилиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги орқали йўлга қўйилганлиги;
🔹бошқармада коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида Комплаенс-назорат хизмати жорий этилганлиги;
🔹коррупция жинояти, яъни пора таклиф қилиниши ҳолатлари бўйича ходимлар ташаббускорлик кўрсатиб, коррупцияга қарши курашиш ишларида фаол иштирок этишаётганлиги;
🔹Давлат хизматлари марказлари орқали 10 турдаги хизматларни амалга ошириш бўйича буюртма ҳамда аризалар электрон шаклда қабул қилинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни батараф этиш юзасидан таклифлар тингланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг #Янгийўл_шаҳри

Давлат кадастрлар палатаси Янгийўл шаҳар филиали бошлиғи в.б Холходжаев Исроил Убайдулла ўғли иштрокида брифинг.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Ташриф

⚡️Президент 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига боради

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹
Тошкент вилоят бошқармаси
🔹Бўка туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Юқори Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши #қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️"Е-Антикоррупция" лойиҳаси ишга туширилади

Президент қарорига (ПҚ–240, 11.05.2022 й.) мувофиқ,
2022 йил 1 сентябрдан, "Е-Антикоррупция" лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади. Унда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

🔹давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;

🔹“Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни
шакллантириш ва юритиш;

🔹коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.

❗️Лойиҳа E-Anticor.uz” электрон платформасида амалга оширилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефон #биласизми

⚡️Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000;

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси – (71) 239-86-50, (71) 239-81-14;

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090; (71) 239-02-74

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – 1198;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - 1097;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – 1148, (71) 207-00-66;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234-11-03;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – (71) 244-05-05;


Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #фармон6243

⚡️АМАЛДАГИ ЕРГА ОИД ҲУҚУҚЛАР

📌Президент фармонига кўра, ҳозирги кунда ерга оид ҳуқуқларнинг

доимий фойдаланиш,
ижара
мулк ҳуқуқи
турлари амал қилади.

Маълумот учун, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари бекор қилинган.

❗️Бекор қилинган ҳуқуқлар билан аввал берилган ерлар сақлаб қолиниб, ижарага берилган ердаги бинолар сотилганда ерга бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ўқув_соати

⚡️Давлат хизматчилари учун махсус ўқув соати бошланди

Маълумки, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан фуқаролик хизматчилари учун ҳафтанинг ҳар жумасида ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб мавзулари юзасидан ўқув соати ташкил этилиши йўлга қўйилган.

Бугунги ўқув соатида спикерлар Тошкент ШҲТ Халқ дипломатияси форуми, III халқаро рейтинглар форуми тафсилотлари, ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти) каби мавзуларда сўз юритадилар.

📌Мазкур ўқув соатида вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар масъул вакиллари билан бир қаторда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлинмалари ҳодимлари ҳам қатнашмоқдалар.

☝️Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилмоқда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аукцион #ер_участкалари

⚡️Тадбиркорлик қилиш мақсадида бўлсангиз бўш ер участкаларини e-auksion.uz портали орқали сотиб олинг ва ўз тадбиркорлик фаолиятингизни йўлга қўйинг !

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram