TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.7K subscribers
8.45K photos
916 videos
10 files
6.81K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Muqaddas oyning saxovat onlari

Saxovat va muruvvat ko'rsatish, muhtoj insonlar ko‘nglini yoritishdek quvonchli va savobli ish bo'lmasa kerak.

Davlat kadastrlari palatasi markaziy apparati vakillari ham shunday ulug‘ kunlarda muxtojlar holidan xabar olishdi. Fuqarolarning muammolarini o‘rgandi
.

#DavKadastrPalata #ramazon_oyi #hayriya

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
#ўқув_соати

⚡️Давлат хизматчилари учун махсус ўқув соати бошланди

Маълумки, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан фуқаролик хизматчилари учун ҳафтанинг ҳар жумасида ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб мавзулари юзасидан ўқув соати ташкил этилиши йўлга қўйилган.

Бугунги ўқув соатида спикерлар давлат фуқаролик хизматчиларининг касб этикаси, “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси тафсилотлари, ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти) каби мавзуларда сўз юритадилар.

📌Мазкур ўқув соатида вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар масъул вакиллари билан бир қаторда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлинмалари ҳодимлари ҳам қатнашмоқдалар.

☝️Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилмоқда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #Оҳангарон

⚡️Кадастр тизимида кўп йиллар меҳнат қилган фаҳрийлар билан учрашув

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар

⚡️Тошкент вилояти Кадастр органлари томонидан мурожаатларнинг ўрганилиши юзасидан инфографик маълумот

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Унда нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгиланиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Май ойи бошида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

📌2021 йилдан бошлаб ўрнатилган тартибга биноан, қатор байрамлар, хусусан Рамазон ҳайитида ҳам ходимлар камида 3 кун дам олиши белгиланган.

2022 йил май ойидаги барча дам олиш кунлари – ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун:

▪️1 май, якшанба – одатий дам олиш куни
▪️2 май, душанба – Рамазон ҳайити – ишланмайдиган байрам куни
▪️3 май, сешанба – 7 май, шанбадан кўчирилган дам олиш куни
▪️4 май, чоршанба – 14 май, шанбадан кўчирилган дам олиш куни
▪️8 май, якшанба – одатий дам олиш куни
▪️9 май, душанба – Хотира ва қадрлаш куни – ишланмайдиган байрам куни

❗️Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини қисқартириш ҳисобига қопланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари енгиллашди

Президент фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 майдан
Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари енгиллашди

🔰Фармонга мувофиқ, қуйидагилар жорий этилади:

▫️қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишда тўловларни 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;

▫️бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича камида 35 фоизи миқдоридаги дастлабки тўловни бирйўла амалга оширган харидорларга мазкур мулкларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#табрик

⚜️ Рамазон хайити муборак бўлсин !

Қадрли ватандошлар !

Сизларни гўзал диёримиз узра кезаётган муқаддас айём, Рамазон Хайити билан самимий муборакбод этамиз.

Ушбу улуғ кунларда сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонгизга файз-барака, оилангизга бахт-саодат ва яхши ниятлар ила қилаётган ибодатларингизнинг эзгу амалини тилаб қоламиз.

Муқаддас айём – Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Кадастр агентлиги
Давлат кадастрлари палатаси
Тошкент вилояти бошқармаси

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 24 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 1 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 1 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 1 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 1 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 12 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 3 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 1 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 13 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 1 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 2 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 3 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 8 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Сервитут — ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи яъни қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

📌Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

🖥 Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (2 млн 700 минг сўм),
мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4 млн 50 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #савол_жавоб

Савол:
- Ерга нисбатан мулк ҳуқуқи қачон вужудга келади ?

Жавоб:
- Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.

Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.

Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.

Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Жумладан, бу даврда:

- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;

- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;

- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.
#ўқув_соати

⚡️Давлат хизматчилари учун махсус ўқув соати бошланди

Маълумки, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан фуқаролик хизматчилари учун ҳафтанинг ҳар жумасида ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб мавзулари юзасидан ўқув соати ташкил этилиши йўлга қўйилган.

Бугунги ўқув соатида спикерлар давлат ва жамият бошқарувида лидерликнинг роли, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш механизмлари, ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти) каби мавзуларда сўз юритадилар.

📌Мазкур ўқув соатида вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар масъул вакиллари билан бир қаторда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлинмалари ҳодимлари ҳам қатнашмоқдалар.

☝️Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилмоқда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#имконият #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ЎЗ ДАРОМАД МАНБАИНГИЗГА ЭГА БЎЛИНГ !

Деҳқон хўжалиги ерларини 10 йилга ижара олинг ва ўз даромадингизни йўлга қўйинг.

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#тайинлов

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси лавозимига Ахмедов Суннатилла Маматалиевич тайинланди.

Суннатилла Маматалиевич - 1976 йил Тошкент вилоятида туғилган. 1998 йил Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатаси Марказий аппарати Комплаенс-назорат хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #субсидия

⚡️Уй-жой учун субсидия олиш истаги бўлган фуқароларга қуйидагилар тавсия этилади:

🏠Олинаётган уй субсидияга сотиладиган бўлиши лозим;
(кадастри тайёр, янги қурилган уйлардан бўлиши шарт)

💳Уйнинг бошланғич бадалини тўлаш учун етарлича маблағнинг бўлиши;
(масалан уй нархи 300 млн сўм, унинг 15 фоизи 45 млн сўмни ташкил этади, ушбу сумманинг 32 млн сўми давлат томонидан тўланса, 13 млн сўми фуқаро томонидан тўланиши керак)

👨‍💼Уй нархининг қолган 85 фоизи 20 йилга кредит шаклида берилади ва ушбу кредитни ҳар ой тўлаш учун етарли ойлик маоши ёки кафилнинг бўлиши;

❗️Энг асосийси фуқаро ёки унинг турмуш ўртоғи номида уй-жойнинг бўлмаслиги.

☝️Юқоридаги шартларга мос келувчи фуқаролар жойлардаги ДХМлар ёки my.gov.uz портали орқали ариза топширишлари мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram