TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.41K photos
916 videos
10 files
6.77K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#ер_назорати #Оҳангарон_тумани

⚡️Жамоатчилик назорати натижаси

Сўнгги пайтларда йўл ёқасидаги автобекат савдо шаҳобчалари ва тадбиркорларнинг ўзбошимча ноқонуний қурилишлари аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан Оҳангарон тумани фуқароларидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди.

Ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Оҳангарон туман бўлими ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ер қонунбузилиш ҳолатини содир этган шахслар огоҳлантирилиб, қурилмалар бартараф этилиши таъминланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Ўрта_Чирчиқ

⚡️МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Айни дамда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси раҳбарлари бошчилигида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#тайинлов

Фаррух Пулатов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу кунгача у «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#биласизми #қонун #кадастр

⚡️Кўчмас мулкка таъқиқ қўйилганда, ҳуқуқ эгалари ҳабардор этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасида

🔹кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестри, рўйхатдан ўтказиш ишини ва бизнес жараёнларни электрон шаклда ахборот тизимлари орқали юритиш;
🔹кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асосларининг аниқ рўйхати шакллантириш;
🔹кўчмас мулкка тақиқ қўйилганда бу ҳақда ҳуқуқ эгаларини хабардор этиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказиш кетма-кетлигини белгилаш таклиф этиляпти. Бунда Ер кодексига мувофиқ, ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиши, кўчмас мулк билан битим тузилишига қадар унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #Олмалиқ

❗️"Дом"ларга туташ ер майдонларини ўраб олиш мумкин эмас

🔎Олмалиқ шаҳри Ўзбекистон кўчасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан уйларга туташ ер майдонларига ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилмалар қурилган.

Ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ер қонунбузилиш ҳолатини содир этган шахсларга расман огоҳлантириш ва ҳабарномалар юборилган.

Мазкур ҳолат тегишли ташкилотлар, маҳалла фаоллари ва қонунбузилиш ҳолатини содир этган фуқаролар иштирокида бартараф этилиши таъминланди.

Бу каби ҳолатларни ёритишдан мақсад, кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларни огоҳлантириш ва ўзбошимча қурилмалар қурилишини олдини олишдир.

❗️Зеро, қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этишга сабаб бўла олмайди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино-иншоотларга оид қисми бўйича

🔹Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 1 баравари (270 000 сўм)

🔹Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк объектнинг 1 квадрат метр майдони учун - БҲМнинг 1,15 фоизи (3105 сўм)

🔹Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 17,25 баравари (4 657 500 сўм)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефон #биласизми

⚡️Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000;

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси – (71) 239-86-50, (71) 239-81-14;

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090; (71) 239-02-74

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – 1198;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - 1097;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – 1148, (71) 207-00-66;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234-11-03;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – (71) 244-05-05;


Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

Савол:
Қандай ерларга бўш турган ер участкаси дейилади?

Жавоб
:

Бўш турган ер участкаси бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, ҳеч қандай мажбуриятлар ёки тақиқлар ўрнатилмаган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликка мувофиқ ажратиб берилмаган, давлат мулки бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(ЎРҚ-728-сон, 15.11.2021 йил)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Олмалиқ

⚡️Олмалиқлик "шоввозлар" назоратни ўз қўлларига олишди

Олмалиқ шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларга туташ ерларда аниқланган ва бартараф этилган ҳолат ҳақида ҳабар берган эдик.

👉❗️"Дом"ларга туташ ер майдонларини ўраб олиш мумкин эмас

Ҳолатни бартараф этиш жараёнида маҳалла аҳли билан ер қонунбузилиш ҳолатлари ва уларнинг оқибатлари юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, фуқаролар огоҳлантирилган эди.

Бугун эса олмалиқликлар ўз ҳоҳишлари билан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишларини бошлаб юборишганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Ўрта_Чирчиқ

⚡️Аҳолининг кадастрга оид муаммолари ўрганилмоқда

📌
Сайёр қабуллар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Кўчмас мулкка бўлган ҳар қандай ҳуқуқ вужудга келгандан сўнг қанча муддатда давлат рўйхатидан ўтказиш керак?
Anonymous Quiz
44%
10 кун муддатда
17%
15 кун муддатда
39%
1 ой муддатда
#биласизми #савол_жавоб

Савол:
- Қандай ерларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси дейилади?

Жавоб
:
- қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(ЎРҚ-728-сон, 15.11.2021 йил)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #Тошкент_ТВ #ислоҳотлар #кадастр

⚡️Фаровонлик сари

Кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тизимда жорий этилаётган ахборот технологиялари, аҳолига яратилаётган қулайликлар ва соҳадаги янгиликлар юзасидан сўз боради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#имконият #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ЎЗ ДАРОМАД МАНБАИНГИЗГА ЭГА БЎЛИНГ !

Деҳқон хўжалиги ерларини 10 йилга ижара олинг ва ўз даромадингизни йўлга қўйинг.

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#раддия

⚡️АМАЛДА КАДАСТР ХОДИМЛАРИ ЭМАС

❗️Kompromat.uz телеграм канали орқали ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг Қибрай тумани филиали мутахассиси Ш. У. 10 млрд. сўм қийматдаги ерни ноқонуний ўзлаштирилгани ортидан қамоққа олинди” дея номланиб жойлаган постда исмлари қайд этилган шахслар амалда кадастр ходимлари ҳисобланишмайди.

👉 Батафсил ўқиш учун

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #yer_nazorati

🇺🇿Yer umummilliy boyligimiz!

📌Uni asrab avaylash, har qachon to’g’ri maqsadda foydalanib kelajak avlodga bus-butun yetkazish har birimizning burchimizdir.

Ushbu videoda siz yer bilan bog’liq bir nechta muammoli vaziyatlarning kelib chiqish sababi va uni hal qilishdagi yangiliklar bilan yaqindan tanishasiz.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#биласизми #ер_назорати #жавобгарлик #ЎРҚ708

⚡️Қонунга мувофиқ, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чора кўрмаслик, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса,

🔹БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима
🔹ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари
🔹ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
🔹ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш
🔹ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,

🔹БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима
🔹ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш
🔹ёки3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда унинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram