TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.73K subscribers
8.44K photos
916 videos
10 files
6.79K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#инсон_қадри #Пискент

⚡️Навбатдаги манзил Пискентнинг Қашқадарёси

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси, ҳокимлик мутасаддилари ва жойлардаги ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда Пискент туманининг Файзобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги Қашқадарё қишлоғи аҳлининг турмуш даражаси билан танишишди.

Ушбу худудда кадастр органлари томонидан ўтказилган ялпи хатлов натижаларига кўра, жами 313 та ердан фойдаланувчилар томонидан жами 99,52 гектар ер майдони фойдаланиб келинмоқда.

Бундан ташқари 14 та ҳолатда фуқаролар томонидан 3,2 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланиб ноқонуний қурилишлар қурилиб, турар жой сифатида фойдаланиб келинмоқда.

Мазкур ишчи гуруҳ томонидан ердан фойдаланувчилар томонидан ортиқча эгалланган ер майдонларидан фақатгина қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш учун бириктириб бериш ва ҳуқуқий асос яратиш масалалари ечими таҳлил қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_паспорт

⚡️КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТЛАРИ

Кадастр паспортини тайёрлаш кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🔹кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;

🔹якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача
.

❗️Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Ҳаммангиз яхши биласиз, халқимиз азалдан табиатни муқаддас деб билган. Тупроқни, сувни, ҳавони, остонасини пок сақлашга интилган. Халқимизда “Бирни кессанг, ўнни эк” деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган.

Оилада янги фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган. Афсуски, мана шу эзгу одатлар бугун деярли йўқолиб кетди.

Одамларимиз ҳатто эшиги ва ҳовлиси атрофини тозалашдан, дарахт, гул, кўчат экиб, саранжом-саришта қилиб қўйишдан эринадиган бўлиб қолди.

Нимага бу масалада ОАВ орқали ҳамда маҳаллаларда бонг урилмаяпти? Қани маҳалла фаоллари, нуронийларимиз ва жамоатчилигимиз? Афсуски, кўпчилик томошабин бўлиб қолмоқда.

Бугун дунё миқёсида техника ва технология, саноат юқори даражада ривожланган XXI асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали муаммо сифатида кун тартибига чиқаётгани бежиз эмас", деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#эълон #сайёр_қабул

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 9 февраль куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Тошкент йўли қўчаси, Қорасув МФЙ биноси

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Тошкент вилоятида нечта маданий мерос объектлари борлигини биласизми?
Anonymous Quiz
24%
701
31%
722
34%
828
11%
901
#яшил_макон
⚡️«Ҳар бир ташкилот бештадан дарахт эксин, қайси ташкилот бўлишидан қатъи назар».

Ўзбекистон президенти видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси йиллик тадбир эмаслиги таъкидланиб, бу борада қуйидаги устувор вазифалар белгиланди:

🔸баҳор мавсумида 125 миллион дона дарахт кўчатларини экишни самарали ташкил этиш;

🔸ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етарли миқдорда етиштириш учун кўчатхоналарни кўпайтириш;

🔸«дафтарлар»га кирган, кўчат экиш бўйича тажрибаси бор аҳолига кўчатхоналар ташкил этиш ва зарур техника, сифатли ниҳоллар ва уруғлар харид қилиш, кўчатлар етиштириш учун субсидиялар ажратиш;

🔸камида 10 миллион дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш;

🔸халқаро ва республика аҳамиятидаги йўлларнинг четларига 1,5 миллион дона дарахт экиш.

📌1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #Пискент

⚡️Пискентдаги ўрганишлар

Ер ажратиш масалалари ва аукцион платформасининг афзалликлари хусусусида бахс мунозараларга бой кечкан Минбар кўрсатуви орқали кўплаб саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉Тўлиқ кўриш

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#расмий_муносабат

⚡️Ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган

Bahodir Ahmedov томонидан "мансаб вазифасига доғ туширадиган ходимлар ишдан олиниши керак ва ходим ҳали хам кадастр ишида ишлаётган бўлса керак а", дея Кадастр агентлигидан расмий муносабат сўралган.

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Кадастр агентлиги Бекобод туман бўлими ходими бўлган К.Қодиров билан тузилган меҳнат шарномаси 2020 йил июнь ойида бекор қилинганини маълум қилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинлари очилишида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди. Бугун "Қуш уяси" миллий стадионида ўтадиган маросимда давлатимиз раҳбари тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаевни шахсан қўллаб-қувватлайди. Спортчимиз юртимиз спорт делегацияси билан биргаликда Ватанимиз байроғини Миллатлар парадида тантанали олиб ўтади. У 13 февраль куни гигант слалом ва 16 февраль куни слалом йўналишида беллашади.

Олимпиячимизга омад ва юксак натижалар тилаймиз!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#эълон #сайёр_қабул

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 9 февраль куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Тошкент йўли қўчаси, Қорасув МФЙ биноси

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ЎРҚ_728

Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:

🔹юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;

🔹фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);

🔹хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);

🔹бўш турган ерлар.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Олмалиқ

⚡️Мурожаат асосида

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар "Ойдин" деҳқон бозорининг ён ҳудудида жойлашган Эҳтиром кўчаси 14-уй ҳамда Улуғбек кўчаси 88-уйларда жойлашган кўп қаватли турар уй-жойларнинг 1-қавати нотурар жой тоифасига ўтказилган бўлиб, бошқа фуқароларга ижарага берилган.

Бироқ, кийим-кечак сотиладиган дўконлар ижарага олувчилар томонидан тартибсиз ҳолатда ҳар хил юмшоқ ва қаттиқ материаллар билан соябонлар ўрнатилиб,ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаролардан ва бозор маъмурияти томонидан Кадастр агенлиги Олмалиқ шаҳар бўлимига шикоят аризалари тушган ва барча дўкон эгалари ҳамда ижарага олувчилар ушбу тартибсизликни бартараф этилиши юзасидан огохлантирилган.

Тегишли ташкилотлар ва Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда бартараф этиш чоралари кўрилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#коррупцияга_қарши

⚡️“Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” эканлигини унутмайлик!

🔹Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва бу борадаги саъй-ҳаракатлар қатъий, ортга қайтмас тус олган.

🔹Бекобод туман кадастрида Кадастр агентлиги комплаенс хизмати раҳбари бошчилигида "Коррупцияга қарши кураш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

🔹Йиғилишда ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Бекобод

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Бекобод туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Бекобод туман филиали

Бўлим раҳбари в.б - Рахмонов Фарход Равшанбекович
Филиал раҳбари в.б - Хакимов Умиджон Муратович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари:
ҳар куни, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Зафар шаҳарчаси, Тошкент кўчаси, 5-уй
☎️Мурожаат учун телефон: 70-202-02-29

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ЎРҚ_728

⚡️Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:

умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;
ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.

📝 Aриза ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

🧾 Ариза кўриб чиқилиб хабарнома шаклда ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади.

❗️Салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади.

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram