TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
"Жойларда ерларни аукционга чиқариш орқали жорий йилда бор-йўғи 400 миллиард сўм тушумни таъминлаш режаси мутлақо қониқарсиз.

Биргина мисол: Тошкент вилоятида 14 гектар ер участкаси 3,5 миллион долларга ноқонуний йўллар билан сотилгани ҳамма раҳбарларни ўйлантириши керак. Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?

Тасаввур қилинг, давлат қанчадан-қанча пулларни йўқотмоқда! Бу пулга қанча мактаб, қанча боғча ва йўл қуриш мумкин эди. Нега шуни ҳокимлар ўйламайди?

Ваҳоланки, ушбу вилоятда ўтган йил давомида ер участкаларини сотишдан атиги 18 миллиард сўм маблағ тушган. Бу бозор нархида нари борса 5-10 гектар ернинг нархи", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
#биласизми

⚡️Қишлоқ хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини учинчи шахсга ўтказишга рухсат берилади

📣Вазирлар Маҳкамаси “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш тартибларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини эълон қилган.
Унга кўра, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилганда:

🔹 ижара ҳуқуқининг бозор қийматини баҳолаш ва компенсация тўловларини ҳисоблаш учун мустақил равишда баҳолаш ташкилотини ёллайди;

🔹ер участкасининг ижара ҳуқуқи фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тегишли компенсация тўлиқ тўлаб берилгандан кейин тугатилади;

🔹томонларнинг ўзаро келишуви бўлган тақдирда, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш тўғрисидаги қарор ижарага берувчи томонидан қабул қилинади, келишувга эришилмаган тақдирда эса суд тартибида кўриб чиқилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
📌📌ЙИЛ ТАНЛОВИ-2021 ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ

#3-ўрин «ЭНГ НАМУНАЛИ ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ»
Кадастр агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан 2021 йил 1 майдан бошлаб янги интеграциялашган ахборот тизимида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш бошланди. Бугунги кунда 166,4 мингта қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг 23,1 млн гектар (96 %) ер майдонлари рақамлаштирилди ва электрон харитада аниқ жойи, чизмаси ва чегараси ахборот тизимига киритилди.
Қуввати 800 терабайтлик “Маълумотлар маркази” ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” тўлиқ ва ArcGIS дастурида онлайн геопортал пилот тарзида ишга туширилди.
46 500 та Географик объектлар номлари давлат экспертизасидан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан биринчи маротаба 416 та хариталарни ўзида жамлаган 2 жилддан иборат Ўзбекистон Миллий атласи яратилди.

КУЗАТАМИЗ!

Ҳақиқий журналистлар каналига уланинг:
⬇️⬇️⬇️

Ўзбекча | O`zbekcha
#биласизми #кадастр #тарих

⚡️КАДАСТР ТАРИХИ

🔹Тарихий жиҳатдан ерни ҳисобга олиш мақсадида олиб бориладиган ер участкалари ва уларнинг майдонларининг чегараларини кўрсатиш билан боғлиқ кадастр ва кадастр ишлари пайдо бўлишининг илдизлари Қадимги Миср (мил.ав 3000 йил) даврига бориб тақалади.

🔹«Кадастр» атамасининг ўзи Рим ҳукмдори Август давридан (милоддан аввалги 27 йил) илдиз отган бўлиб, унга кўра, ер учун ўлпон ундириш ҳисоб бирлиги – caputigum тасдиқланган ва аҳолини рўйхатга олиш – caputigum registrum жорий этилган. Вақт ўтиши билан бу сўзлар битта - caputastrum ва кейинчалик cadastrum сўзига бирлашди.

🔹Ўрта асрларда кадастр тадқиқотлари ва кадастрни юритишнинг асосий тамойиллари амалда ўзгармади. Фақат 1718 йилдан бошлаб, Рим кадастрининг моделидан сўнг, Жованни Гиакомо Маринони триангуляция ва полигонометрик усуллардан фойдаланган ҳолда ер чегараларини аниқлаш билан биринчи илмий асосланган кадастрни ишлаб чиқди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фаолият #бошқарма #палата

⚡️БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

🏢Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси янги бинода ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🔹Бундан ташқари вилоятнинг 22 та туман ва шаҳарларидаги филиаллар аҳоли учун хизмат қилиб келмоқда.

🔹Бошқарма ўз фаолиятини ҳафтанинг душанбасидан жумасигача соат 9.00 дан 18.00 га қадар амалга оширади.

📍Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Нурафшон шаҳрининг Спортчилар кўчасида жойлашган.
☎️Мурожаат учун телефон: (95) 199-1773

Ижтимоий тармоқлардаги манзиллар:
Telegram Facebook Instagram
КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТИ? (якка тартибдаги турар жой учун)
Anonymous Quiz
7%
1 иш кунигача
17%
2 иш кунигача
43%
3 иш кунигача
33%
5 иш кунигача
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (40-сон, 24.01.2022 й.) билан Бахадир Суюнович Мирзаев “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ректори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Университетда гидроэнергетика, ирригация, кадастр ва геоинформатика соҳалари учун муҳандис кадрлар тайёрланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

📌Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

🖥 Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (2 млн 700 минг сўм),
мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4 млн 50 минг сўм) миқдорида жарима солишга
сабаб бўлади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қарор #биласизми
⚡️ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ ФУНКЦИЯЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2022 й. 35-сон қарорига мувофиқ, ташкилот қуйидаги функцияларга эга бўлмоқда:

▪️ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

▪️ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритиш;

▪️ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини ташкил этиш;

▪️ер ҳисоботини, туман ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритиш;

▪️ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#тезкор

⚡️Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК !

Бугун, 26 январь - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни.

Шу муносабат билан Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси мамлакатимизда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган божхоначиларни касб байрамлари билан самимий муборакбод этади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Зангиота

⚡️Бартараф этиш ишлари якунланди

Зангиота туманининг Эркин худудида аниқланган қурилиш "GOOD WORLD GARDEN" МЧЖ томонидан бартараф этиш ишлари бошлангани ҳақида ҳабар қилган эдик.

Ҳозирги кунда ушбу қурилманинг бартараф этиш ишлари якунланиб, ер ўз ҳолатига қайтарилиши таъминланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашуви

▪️Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасида "Коррупция - тарраққиёт душмани" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

▪️Йиғилишда ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

▪️Соҳада фирибгарлик ва таъмагирлик омилларни бутунлай йўқотиш, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида ҳудудий бўлимларда ҳам профилактик тадбирлар ўтказилиши белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#тезкор #муҳим
⚡️Электр ва газ тармоқларида юзага келган вазият доимий назоратда

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ташкил этилган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги тезкор штаб ўз фаолиятини тизимли олиб боряпти деб ҳабар бермоқда вилоят ҳокимлиги расмийлари.

Штабга вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ўзи бошчилик қилмоқда.

Штаб аъзолари томонидан электр, ичимлик суви, иссиқлик ва газ таъминоти билан боғлиқ юзага келган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, бугун, 26 январь куни соат 12:00 ҳолатига вилоят бўйича электр таъминоти 51 фоизни ташкил этмоқда. Бу 518 та маҳаллага электр тўлиқ етказиб берилаётганини англатади.

❗️Мутахассислар таъкидлашича, ҳозирги ҳолатни эътиборга олиб, фуқаролардан электр ва газ истеъмолида имкон борича тежамкор бўлиш талаб этилади.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Республикада жами 2541,3 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланган

Кадастр агентлиги 2021 йилда тизимда амалга оширилган ишлар борасида маълумот берди.

📌 Кўчмас мулкларни ҳисобга олиш борасида ўтган 12 ой мобайнида 252,9 мингта қўшимча объект аниқланиб, рўйхатга киритилган;

📌 ўтган йилда 16 893 ҳолатда 2541,3 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланган;

📌шунингдек, 2021 йилда 74 091 та (3 323,5 га) ер участкаси “Yerelektron” тизимига киритилди, шундан 8 636 та ер участкаси аукционда сотилди;

📌 бундан ташқари, 5 876 та геодезия пунктлари текширилди, 592 та геодезия ўлчов ишлари бажарилди;

📌5 274,5 мингта кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кун тартибида давлат ва жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари қамраб олинган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бошланади.

Унда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

💳Kадастр паспорти — ҳуқуқ эгасига бериладиган ҳамда кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган, пластик ёки қоғоз шаклда бериладиган электрон ҳужжат.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Барчангизга маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳаётида ғоят муҳим давр бошланмоқда. Бу – янги тараққиёт ва миллий юксалиш давридир.

35 миллиондан иборат кўпмиллатли халқимиз дунёдаги ривожланган давлатларга хос ҳаёт даражасига эришиш, адолатли, эркин ва обод жамият қуришдек улуғвор мақсадлар билан яшамоқда.

Бугун биз жонажон Ўзбекистонимизнинг узоқ муддатга мўлжалланган истиқболи билан боғлиқ бўлган ўта муҳим масалани муҳокама қилиш учун йиғилдик", деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.


Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупция

⚡️Ўзбекистон тез суръатларда яхшиланиб бораётган давлатлар қаторида эътироф этилди

📣“Transparency International” халқаро ташкилоти 2021 йил учун “Коррупцияни қабул қилиш индекси”нинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

📊Унга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 180 мамлакат орасида 140-ўринни эгаллади.

📌Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги беш йил давомида барқарор ўсиш (2017 йилда 22 баллдан 2021 йилда 28 баллгача) қайд этиб, минтақадаги тез суръатларда яхшиланиб бораётган давлатлар қаторида эътироф этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram