TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.83K subscribers
8.32K photos
910 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#яшил_макон

КАДАСТР "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА

Юртбошимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилгани таъкидланди.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармалари тизимидаги ходимлар бу умуммиллий акцияга ўз муносиб ҳиссаларини қўшмоқда.

Жумладан, бошқарма ходимлари томонидан вилоятнинг 5 та туманини қамраб олувчи А-373-магистрал йўли бўйлаб кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, манзарали дарахтлар экилди.

Бундан кўзланган мақсад, Кадастр органлари ходимларининг ободонлаштириш ва тозалик ишларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш, миллий қадрият ва анъаналаримизда ҳамжиҳатлик билан иштирок этишдир.

Бу каби тадбирлар туман-шаҳар бўлимларида ҳам олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
⚡️Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Ҳар бир ҳудудда сайловолди учрашувларида халқимиз билан бирга катта-катта марраларни белгилаб олдик.

Олдимизда турган энг муҳим вазифа - ушбу дастурларни маҳаллагача тушириб, ижросини таъминлаш ҳисобланади.

Бугунги кунга қадар шаклланган дастур лойиҳалари эскича қолипда тайёрланган ва бирортасида “эга-кесим” йўқ, бирорта вилоят ҳокими буни ўзидан ўтказмаган.

Шу боис, келгуси йил берилаётган маблағлар ва яратилаётган имкониятлар маҳалланинг эҳтиёжидан келиб белгиланади.

Бунда маҳаллада иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш асосий мезон бўлади.

Бу ишларни амалга оширишга ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади", - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
⚡️Давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида кўриладиган қатор чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилинди:

- оилавий тадбиркорлик дастурлари, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 13 триллион сўм берилади;

- пахта ва ғалладан бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари аҳолига берилади;

- мева-сабзавот лойиҳаларига 100 миллион доллар ва мева-сабзавот кластерларига 2 триллион сўм ресурс йўналтирилади;

- аҳоли бандлигини таъминлашда 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йилда 100 миллион доллар йўналтирилади;

- аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.

Ҳоким ёрдамчилари бу имкониятлардан тўғри фойдаланиб, томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, камида 5-10 та курка, 5 та асалари уялари боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#биласизми #қонун

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 16.08.2021 йилда имзоланган ЎРҚ-708-сонли Қонунга кўра,

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари,
мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Олдинги таҳрир

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан биринчи маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилди.

Ўзбекистон Миллий атласи 416 та хариталарни ўзида жамлаган 2 жилддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг барча соҳаларини картографик ва матнли кўринишда тавсифловчи фундаментал илмий-маълумотнома асари ҳисобланади.

Атласда Республикамизнинг "Табиий-географик ўрни ва умумий хусусиятлари", "Табиий шароити ва табиий ресурслари", "Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси", «Аҳолиси», «Ижтимоий» ва "Иқтисодиёт соҳалари" ҳамда «Тарихи» акс эттирилган.

Миллий атлас Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва «Картография» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг 100 дан ортиқ мутахассислари, Фанлар академиясининг етук олимлари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда олий таълим ва бошқа илмий мақомга эга бўлган ташкилотлардан жалб этилган экспертлар ҳамкорлигида яратилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#яшил_макон #Қибрай

КАДАСТР "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА

Давлат раҳбарининг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан жойларда ҳашарлар ташкил этилиб, ҳар бир ташкилот кўчат экиш ишлари билан бир қаторда ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда.

Жумладан Қибрай тумани кадастр ҳодимлари ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#биласизми

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича қонун имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ЎРҚ-728-сонли Қонун имзоланди.

Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:

🔸юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;

🔸фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);

🔸хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);

🔸бўш турган ерлар.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
#биласизми

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ

📌“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари Ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган ва шу кундан эътиборан ҳар йили 18 ноябрь куни Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида юритимизда нишонланади.

🇺🇿Байроғимиз 1992 йил 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлади, мана, қарийиб 30 йилдирки, у халқаро майдонда мамлакатимиз куч-қудрати, мустақиллигимизнинг ифодаси, ҳалқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли бўлиб хизмат қилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#байроғим_ғурурим

ДАВЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ 30 ЁШДА

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ҳамюртларимизни "18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун" билан муборакбод этади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
#ер_назорати #Чиноз

ЕР НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Чиноз туман бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган мониторинглар давомида Чиноз тумани, Шалола МФЙ да 0,25 гектар ер майдони фуқаро М.Каримов томонидан ўзбошимчалик билан эгалланиб, 123.48 кв.м майдонда ноқонуний равишда қурилиш қилганлиги аниқланди.

📄Ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштрилиб, суд органларига даъво аризаси киритилиши таъминланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кадастр соҳасидаги халқаро ҳамкорлик

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad