TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.77K subscribers
8.38K photos
914 videos
10 files
6.74K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#Xalqaro_hamkorlik #Rossiya_Federatsiyasi

Ayni damda Soliqqa tortish maqsadida Davlat kadastrlarini baholash hamda ko'chmas mulk obyektlarining kadastr narxlarini belgilash loyihasi doirasida Rossiya Federatsiyasining texnik ko'magini ko'rsatish bo'yicha ishchi guruh vakillari Davlat kadastrlari palatasiga tashrif buyurdi.

Mazkur uchrashuvda Kadastr agentligi, Davlat kadastrlari palatasi rahbariyati ishtirok etishdi.

Ushbu uchrashuv davomida 2021-2022-yillarda Rossiya Federatsiyasi tomonidan O‘zbekiston Respublikasiga texnik yordam ko‘rsatish doirasida soliq solish maqsadida ko‘chmas mulk ob’ektlarining kadastr qiymatini aniqlash bo'yicha taqdimot bo'lib o'tdi
.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #Юқоричирчиқ

ЯЙЛОВ ЕР МАЙДОНЛАРИ АҲОЛИГА ҚАЙТАРИБ БЕРИЛДИ

Юқоричирчиқ тумани аҳолиси томонидан Саксонота, Марказий ва Тоштўғизоқ МФЙ аҳолисининг шахсий чорва молларини боқиши учун ажратилган 300,0 гектар ер майдонининг маълум бир қисмидан Паркент туманида фаолият юритиб келаётган бир қанча фермер хўжаликлари томонидан ўзлаштирилиб фойдаланиб келаётгани юзасидан қарийб 8 йилдан ортиқ вақт мутасадди ташкилотларга бир неча бор мурожаат этиб келишган.

Ушбу мурожаат Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, Паркент ва Юқори Чирчиқ туман бўлимлари мутахассислари ҳамда юқорида қайд этилган МФЙ раислари иштирокида ўз ечимини топди.

Мазкур масала
Effect.uz расмийлари эътиборини тортди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг бориши, кластерлар олдидаги муаммоли масалалар ва уларнинг ечимларини кўриб чиқишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланади.
Йиғилишда қишлоқ хўжалигининг ривожланишига катта туртки берадиган навбатдаги муҳим ислоҳотлар бўйича ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда.

В ближайшее время под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное ходу реформ в сельском хозяйстве, рассмотрению проблемных вопросов в деятельности кластеров и путей их решения.
Ожидается инициирование очередных важных реформ, которые придадут сильный импульс развитию аграрной отрасли.

Facebook|Instagram|Twitter
#матбуот_анжумани

📣 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

КАДАСТРДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ

🔷2021 йилнинг 29 октябрь куни соат 15:00 да Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг "Тошкент вилоятида амалга оширилган хатлов ишлари якуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 й. ПФ-6243-сон "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш" мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

🔷Матбуот анжуманида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Р.Пайзиев ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Аҳроровлар бошчилигида филиаллар раҳбарлари ҳамда масалага алоқадор мутасадди ташкилотлардан вакиллар иштирок этиши кўзда тутилган.

🔷Ушбу матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари ҳодимлари ҳамда блогерларни таклиф этамиз!

🏢Манзил: Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, 33 уй, Ипотека банки мажлислар зали
📞Қўшимча маълумот учун: (99) 087-64-18
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 4 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 33 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 37 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 8 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 72 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 4 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 39 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 12 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 10 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 45та (кўриш)
▫️Паркент туманида 26 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 68 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 2 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 17 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 28 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 6 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ тумани 11 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 87 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (кўриш)

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #IT_texnologiyalari

Kadastr agentligining "Davreestr" axborot tizimi yana bir Vazirlik bilan integratsiyalashtiriladi.

📌Hozirda Kadastr agentligining mas'ullari tomonidan ma’lumot almashish jarayonini yo‘lga qo‘yish uchun tegishli Texnologik yo‘riqnoma ishlab chiqilgan bo'lib, mazkur Texnologik yo‘riqnomada o‘rnatilgan tartib o‘zaro kelishilgandan so‘ng, Kadastr agentligining “Davreestr” axborot tizimi va Moliya vazirligining “Passport-budjet” axborot tizimi bilan o‘zaro integratsiya qilish bo‘yicha ishlar boshlanadi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#матбуот_анжумани

📣 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

КАДАСТРДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ

🔷2021 йилнинг 29 октябрь куни соат 15:00 да Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг "Тошкент вилоятида амалга оширилган хатлов ишлари якуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 й. ПФ-6243-сон "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш" мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

🔷Матбуот анжуманида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Р.Пайзиев ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Аҳроровлар бошчилигида филиаллар раҳбарлари ҳамда масалага алоқадор мутасадди ташкилотлардан вакиллар иштирок этиши кўзда тутилган.

🔷Ушбу матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари ҳодимлари ҳамда блогерларни таклиф этамиз!

🏢Манзил: Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, 33 уй,
📞Қўшимча маълумот учун: (99) 087-64-18
#расмий_муносабат

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Rost24.uz ахборот сайтида "9 та вазирлик ва 9 нафар вазир ўринбосари адолат учун курашда енгилдими? Яна коррупция ғолиб чиқмоқда" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Forwarded from JIZZAX KADASTR
KADASTR AGENTLIGI va DAVLAT KADASTRLARI PALATASI Jizzax viloyati boshqarmasi xodimlari "Siyosiy-ma’rifat soati" da qatnashmoqda.(FOTO)

Mazkur "Siyosiy - ma'rifiy soat" haftaning har juma kunida tashkil etilmoqda.

🇺🇿A'zolik— https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
#матбуот_анжумани

Айни пайтда Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг "Тошкент вилоятида амалга оширилган хатлов ишлари якуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 й. ПФ-6243-сон "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш" мавзусида матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
​​#Kadastr #komplaens_nazorat

🔰Kadastr agentligining Komplaens-nazorat xizmati tomonidan «Korrupsiyaga yo‘l qo‘ymaslik va uni oldini olish» bo‘yicha tizim tashkilotlarida profilaktika ishlari olib borilmoqda.

📌Joriy yilning 28-oktabr kuni Kadastr agentligi tasarrufidagi Respublika Aerogeodeziya markazi Samarqand hududlararo bo‘linmasi xodimlari ishtirokida davra suhbati o‘tkazildi. Tadbirda Kadastr agentligining Komplaens-nazorat xizmati boshlig‘i B. Shamansurov, kadrlar bo‘limi bosh mutaxassisi L. Xolov, Respublika Aerogeodeziya markazi direktori o‘rinbosari I.Matmurodov va bosh hisobchisi I. Koralevalar ishtirok etishdi.

💠Uchrashuv ochiq muloqot tarzida o‘tkazildi. Mazkur tadbirda korxona xodimlarining korrupsiya illatlaridan uzoq bo‘lishi va o‘z vazifasiga sitqidildan yondoshib, ish faoliyatini to‘g‘ri olib borishi va korxonaga ishga olinadigan har bir yangi ishchi xodimlarni ochiqlik tamoyillariga ko‘ra, ochiq va shaffof tanlov asosida “Argos.uz” dasturi orqali ishga qabul qilish, shuningdek, korxona xodimlari o‘rtasida o‘zaro ichki muhitni sog‘lomlashtirish, buning uchun Kadastr agentligi tomonidan tasdiqlangan “Kasb odobnomasi” va “Odob-axloq qoidalari”ga hamda korxonaning “Ichki mehnat tartib qoidalari”ga qat’iy rioya etilishini ta’minlash va xodimlar o‘rtasida sport va madaniy-ma’rifiy tadbirlarni tashkil etish zarurligi yuzasidan korxona rahbari R.Xatamov va mas’ul xodimlariga tegishli tushuntirish va ko‘rsatmalar berildi.

📌Bu kabi profilaktik tadbirlarni o‘tkazishdan ko‘zlangan asosiy maqsad, sohada korrupsion omillarni kamaytirish, har bir xodimda korrupsiyaga qarshi murosasiz immunitetni shakllantirish hisoblanadi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#биласизми #қонун701

ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-иловасига кўра,

🔹Геодезия фаолият турлари бўйича;

🔹Картография фаолият турлари бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ваколатли органларга Геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома тақдим этиш талаб этилади.

P/s: Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#эълон #сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Қибрай туманининг фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 4 ноябрь куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Сохибкор МФЙ, Сохибкор МФЙ биноси

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad