TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.83K subscribers
8.32K photos
910 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Markaziy_apparati #Tayinlov

🔹Bugun Davlat kadastrlari palatasida Kadastr agentligi direktori Umarov Fazliddin Karimovich boshchiligida kengaytirilgan yig'ilish bo'lib o'tdi.

🔹Mazkur yig'ilishda:

-Davlat kadastrlari palatasi raisi o'rinbosari-bosh muhandis lavozimiga Nishanov Ravshan Rustamovich hamda

-Palata raisining moliya va iqtisod masalalari bo'yicha o'rinbosari lavozimiga Jo‘rayev Dilshod Maxmudjonovichlar tayinlandi.

Nishanov Ravshan Rustamovich
shu kunga qadar Davlat kadastrlari palatasi Fazoviy ma’lumotlar milliy infratuzilmasi boshqarmasi boshlig‘i lavozimida faoliyat yuritgan.

Jo‘rayev Dilshod Maxmudjonovich shu kunga qadar Davlat kadastrlari palatasi Moliyaviy monitoring bo‘limi boshlig‘i lavozimida faoliyat yuritgan.

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#6243_фармон #аукцион

Тошкент вилоятида жами 541,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган 7987 та бўш ер участкалари аниқланган.

Тошкент вилояти Кадастр органлари томонидан жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига вилоят ҳудудида жами 541,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган 7987 та бўш ер участкалари аниқланган.

Шундан 510,8 гектар яъни 7354 та ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар “YERELEKTRON” ААТ (автоматлашган ахборот тизими) га киритилиб,
1976 таси E-AUKSION савдосига қўйилиши таъминланган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунга қадар E-AUKSION портали орқали 1056 та ер участкаси жами 44 млрд 412 млн сўмга сотилган.

Айни пайтда савдода турган 518 та ер участкалари ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган талабгорларни кутмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#биласизми #қонун

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-701-сон, 14.07.2021 йил) имзоланди.

📌Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари, 33 та хабарномалар ҳамда соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорларининг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

📑Қонунга кўра, фаолиятни амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.

💻Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ва улар билан боғлиқ бошқа тартиблар барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #халқ_билан_бирга #Бўка

ФЕРМЕР ДАЛАСИДАГИ ҚУРИЛИШ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Бўкалик мурожаатчи, фермер Юлдашева Севара аризасига мувофиқ, фермер хўжалигига қарашли ер майдонида фуқаро Б.Бекмуродов томонидан ўзбошимчалик йўли билан қурилган қурилиш бартараф этилиб, ер ўз ҳолига қайтарилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#чегара_ўзгариш
Тошкент вилояти ҳамда шаҳрини боғлаб турадиган ҳудуддаги ижтимоий объектлар

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармалари ҳамда ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар давомида Тошкент шаҳрига ўтувчи объектлар сони маълум бўлди.
Тошкент вилояти ҳамда шаҳрини боғлаб турадиган ҳудудлардаги ижтимоий объектлар ва уларнинг сони қанча?

👉
https://effect.uz/sjin

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFdyfQHlEeR0uCjgTQ
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
KOMPLAENS NAZORAT TIZIMI KORRUPSIYANI KAMAYTIRA OLADIMI?

Batafsil My5 telekanalining Markaziy studiya ko'rsatuvi lavhasida.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #matbuot

Jizzaxdagi yangi qurilayotgan uylar nega buzib tashlandi?

Batafsil lavhada👆
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бир гуруҳ устоз ва мураббийлар унвон, орден ҳамда медаллар билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати:
https://uza.uz/posts/306556


👉 @xushnudbek 👈
#биласизми #қонун

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-иловасига кўра,

🔸Геодезия ва картография ишларини амалга ошириш;
🔸Махфий картография материалларини кўпайтириш;
🔸Картография фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида картография материалларини нашр қилиш ва (ёки) тарқатиш;
🔸Махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) бериш
фаолиятларини амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этилади.

P/s: Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ҚУЛАЙ ЖОЙ ИЗЛАЯПСИЗМИ?

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 4 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 33 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 35 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 7 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 53 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 2 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 37 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 16 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 39 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 24 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 69 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 2 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 18 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 29 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 7 та (кўриш)
▫️Юқорчирчиқ тумани 5 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 77 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#onatilimfaxrim

🇺🇿"Qadring baland bo‘lsin, ona tilim" shiori ostida Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasining Toshkent viloyati boshqarmalarida o‘zbek tilining nufuzini yanada oshirish, hodimlar o‘rtasida davlat tilining o‘rni va ahamiyati borasida tushuntirish ishlari olib borilmoqda.

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/tvkad
#табрик

Қадрли устозлар !

Барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Фаолиятингиз давомида келажак авлодга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар асосларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни асраб-авайлаш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил хизмат қилишингизга ишонамиз.

Ҳурмат билан, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи
Рустам Пайзиев

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#коррупцияга_қарши

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА БАРЧАНИ ЯКДИЛЛИККА ЧОРЛАБ ҚОЛАМИЗ

Ҳурматли фуқаро ҳамда тадбиркорлар!

Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг 95-199-17-73 ишонч телефони орқали ҳабар беринг.

Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
#ҳукумат_қарори_610

❗️ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИГА БЕРИЛГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШДА ТЎЛОВ УНДИРИЛМАЙДИ

Ҳукумат қарори билан (610-сон, 29.09.2021 й.) Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра,

Деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, деҳқон хўжаликларини ҳисобга қўйганлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмалар берганлик учун давлат божи ва йиғим ундирилмаслиги белгиланганди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в нашу страну с официальным визитом.
В международном аэропорту Ташкента имени Ислама Каримова высокого гостя встретил Президент Шавкат Мирзиёев.
Гурбангулы Бердымухамедов возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма.
Переговоры на высшем уровне состоятся завтра, 5 октября, в резиденции Куксарой.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter