TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.85K subscribers
8.3K photos
908 videos
10 files
6.66K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #video_rolik #qishloq #yerlari

📝 Қишлоқ хўжалиги ер майдонига бўлган ҳуқуқингизни давлат рўйхатидан ўтказинг!

‼️Ерга бўлган ҳуқуқий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг қонуний кучга киради ва кафолатланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #covid19 #vaksina_oldim

Bizni safimizga qo’shiling!
STOP COVID19

Kadastr agentligi jamoasi.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Toshkent viloyatida yer maydonlarini noqonuniy savdosi bilan shugʻullangan shaxslar aniqlandi.
2021-yil 6-avgust kuni fuqaro X.S. Toshkent viloyati IIBBga ariza bilan murojaat qilib, unda oʻzlarini “DAVRON OMAD SERVIS” MCHJ taʼsischilari deb tanishtirgan “Begzod” va “Davron” ismli shaxslar Boʻstonliq tumani hokimining 16.05.2016-yildagi 626-sonli qarori bilan bogʻ barpo etish va obodonlashtirish uchun mazkur jamiyatga 30 yilga ijaraga berilgan Toshkent viloyati Boʻstonliq tumani “Boʻstonliq” QFYda joylashgan 16 GA yer maydonini 5.000.000 AQSH dollariga sotishlarini, oldindan boʻnak sifatida 200.000 AQSH dollari berishini talab qilayotganliklarini maʼlum qilib, ularga nisbatan qonuniy chora koʻrishni soʻragan.

Mazkur arizaga asosan, shu kuni Toshkent viloyati IIBB JQB Korrupsiya va iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish boʻlimi, DXX Toshkent viloyati boshqarmasi hamda Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti Toshkent viloyati boshqarmasi xodimlari bilan hamkorlikda oʻtkazilgan tezkor tadbir davomida Toshkent shahar Yunusobod tumani, Mustaqillik koʻchasida joylashgan “KREDO” restoranida R.G. va D.J.lar ariza muallifi X.S.dan 200.000 AQSH dollari olgan vaqtida ashyoviy dalillar bilan ushlandi.

Mazkur holat yuzasidan, shu kuni Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti Toshkent viloyati boshqarmasi tomonidan R.G.

va D.J.larga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi JKning 168-moddasi 4-qismi «a» bandi va 28/211-moddasi 3-qismi «a» bandi bilan jinoyat ishi qoʻzgʻatilib, tergov harakatlari olib borilmoqda.
https://iiv.uz/news/toshkent-viloyatida-er-maydonlarini-noqonuniy-savdosi-bilan-shugullangan-shaxslar-aniqlandi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda #sayyor_qabul
#Uzb24

Решение кадастровых вопросов населения. Бекабадский район

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #узб24

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари томонидан жойларда аҳолининг кадастр соҳасидаги муаммолари ўрганилмоқда

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул

“Сайёр қабулларни ташкил этиш бу шунчаки келиб кетиш эмас, балки жойларда ўз ечимини кутаётган муаммоларнинг ҳал этилишига бевосита таъсир кўрсатиш, ана шу муаммолар ечимига ҳалақит бераётган омилларни фуқаролар билан юзма-юз сухбатлашиш орқали билишдир. Туман ёки шаҳарга раҳбар келаётганини, сайёр қабул ташкил этилаётганини эшитган аҳоли табиийки қалбида бир умид билан келади. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати ортида инсон ҳаловати дейликки тақдири ётади. Агарда биз ана шу муаммони ҳал этишда иштирокчи бўла олсак, фуқаро дардига малҳам бўла олсак ўз мақсадимизга эришган бўламиз”
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул

МУРОЖААТЛАРНИ ЎРГАНИШ ЖАРАЁНИ ОАВ КАМЕРАЛАРИ НИГОҲИДА

Бошқарма раҳбарлари томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш юзасидан Тошкент вилояти Бекобод туманида сайёр қабул ўтказилди.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Пахтаобод туманида ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Пахтаобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.И. ва И.М.лар олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқаро Ш.га ўзларини гўёки Кадастрлар палатаси Пахтаобод тумани филиали мутахассислари деб таништиришиб, юқори лавозимида ишловчи танишлари орқали қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун “Бўстонобод” МФЙ ҳудудидан 6 сотих ер майдони олиб бериш эвазига олдиндан келишилган 6 000 АҚШ долларидан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
#тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига Нартаджиев Дилшод Акромович тайинланди.

Д.Нартаджиев шу кунга қадар Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Чирчиқ шаҳар филиали раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Д.Нартаджиевга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #ёшлар_канали

СОҲАГА ОИД МУРОЖААТЛАР ЖОЙИДА ЎРГАНИЛМОҚДА

Кадастр соҳасига кун сайин эҳтиёж ортмоқда. Аҳолининг соҳага оид мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари мутасаддилари томонидан сайёр қабул ташкил этилди

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
#Yoshlar #Yer_uchastkalari #Huquqiy_asoslar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 21 aprel sanasidagi PQ-5088 son qaroriga asosan:

Yoshlar sanoat zonalari hududida maydoni 1000 m² gacha bo‘lgan yer uchastkalari, istisno tariqasida, elektron auksion savdosi o‘tkazmasdan, xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining qarori bilan ajratiladi. Bunda, bo‘sh bino va inshootlar (davlat ko‘chmas mulk obyektlari) shartnoma asosida har yili Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan davlat ko‘chmas mulkidan foydalanganlik uchun belgilanadigan ijara to‘lovining eng kam miqdoridan oshmagan stavkalarida ijaraga beriladi.
ДХХ республиканинг 6 вилоятида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди

📍
https://uza.uz/uz/posts/292867

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from Kadastr - Live
#ТАЪЗИЯ_БИЛДИРАМИЗ

Ҳамдардлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари 71 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этдилар.

Марҳумнинг оила аъзоларига Кадастр агентлиги жамоаси номидан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 28 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 2 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 28 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 11 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 30 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 2 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 30 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 19 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 47 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 26 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 71 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 4 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 13 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 32 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 4 та (кўриш)
▫️Юқорчирчиқ тумани 9 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 79 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (кўриш)

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
Пойтахт ҳудуди Тошкент вилояти ҳисобига кенгаяди

Батафсил
👇👇👇
https://qalampir.uz/n/44398

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube |Qalampir FM | Sport
Бухорода 10 000 долларга ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

#ЖИНОЯТ

👉https://darakchi.uz/uz/126132

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
#Jizzax #Kadastr #Yer_nazorati

Жиззахда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича 606та ҳолат аниқланган

Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармасининг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 606 та ҳолатда 133,8 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси маълум қилди.

Ҳозирги кунга қадар 101 та ҳолатда 17,7 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди. Шунингдек, 505 та ҳолатда 116,1 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#хабар

ҲАШАР - ЭЛГА ЯРАШАР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлари Маҳкамасининг 12.08.2021 йилдаг 455-Ф сонли фармонига асосан 21 август – умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни ҳамда 2021 йилнинг августи маҳаллаларни ободонлаштириш ойлиги этиб белгиланган.

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилиши режалаштирилаётган ҳашардан кўзланган мақсад

- соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,
- республика бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш
- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашдир

Барчани умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
#халқ_билан_бирга #мурожаат

ХОТИН-ҚИЗЛАР МУРОЖААТИ АЛОҲИДА ЭЪТИБОРДА

Ишчи гуруҳ томонидан Оҳангаронлик Альфира Абдурасулованинг виртуал қабулхоналарга қилган мурожаати ўрганилиб, ўзига тегишли бўлган уй-жойи давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.

"Халқни тинглаётган, улар муаммоларини ҳал қилишда амалий кўмак бераётган, фуқаролар мушкулини осон қилаётган кадастр жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мурожаатимни шу ондаёқ ижобий ҳал қилиб беришди" - дейди фуқаро ўз сўзида.

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари вакилларидан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли мурожаатларини қайта ўрганиш, ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндошган ҳолда уларни ижобий ҳал қилиш ишлари давом этмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad

Facebook | Instagram