TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.41K photos
916 videos
10 files
6.77K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутат Расул Кушербаевнинг Муносабат кўрсатувида билдирган фиклари ва саволлари жавобсиз қолмаган эди!

Депутатнинг Сурхондарёда содир бўлган воқеа бўйича билдирилган фикрларига Давергеодезкадастр қўмита раиси ўринбосари Рўзметов Максуд Исмаилович томонидан ,берилган жавоблар.

Каналга аъзо бўлинг!
t.iss.one/ygk_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ерлар бугунги кунда қандай тартибда тадбиркорлар ва фуқароларга ажратилаётгани тўғрисида Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Ҳабибуллаев Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжаевич тушунтириб берди.

Каналга аъзо бўлинг!
t.iss.one/ygk_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Абдуллаев Абдушукур Хамидович Суғориладиган экин ерлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишининг асосий сабабларига аниқлик киритиб берди.

Каналга аъзо бўлинг!
t.iss.one/ygk_uz
Тошкент вилоятининг Бўка, Бекобод, Янгийўл ва Тошкент туманлари ҳокимлари ўзгарди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/02/19/hokims/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ijtimoiy_rolik

Sug`oriladigan ekin yerlari Prezident muhofazasidadir.

O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 5742-son farmoni

Bizlarni
ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Фойдаланилмаётган томорқалар қайтариб олинадими?

https://bit.ly/38HbDUM

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Туркия Республикаси Президенти саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

В Президентском дворце в Анкаре состоялась церемония официальной встречи Президента Республики Узбекистан.
Затем главы государств провели встречу в узком формате. На ней рассмотрены вопросы дальнейшего расширения многопланового узбекско-турецкого сотрудничества, прежде всего в политической, торгово-экономической и культурно-гуманитарной сферах.
Состоялся обмен мнениями по вопросам региональной и международной повестки, представляющим взаимный интерес.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #muzokaralar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТАИТИ-расмий канал
#tanlov

🏢Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти 📊 логотипи ҳамда институтнинг матбуот хизмати учун анимацион🗞 логотип яратиш учун 📝танлов эълон қилади.

👉👉👉Kanalga ulanish uchun👇👇👇
@tuproqshunoslik_agrokimyo
📣📣📣 👆👆👆
Tanlovda ishtirok eting va yuting, axir siz iqtidorlisiz
🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mutasaddi rahbarlar tomonidan yuz minglab AQSh dolloriga sotilayotgan davlat yerlari fosh etildi.
"Axborot 24" ko'rsatuvidan lavha.

Bizning kanal👇👇👇
https://t.iss.one/tvkad
Тошкент вилояти ҳокимига янги “зам”лар тайинланди

👉 https://qalampir.uz/n/14430

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube
ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАР РАҲБАРЛАРИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИ ОТАЛИҚҚА ОЛИШДИ

Халқ таълими вазирлигининг хабарига кўра, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари Тошкент шаҳридаги 302 та умумтаълим мактабини оталиққа олган. Шу билан билан бирга, маҳаллий давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари 119 та мактаб, сектор раҳбарлари 815 та мактабга бириктирилган.

Бириктирилган вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимиятлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳар ой оталиққа олинган мактабларига ташриф буюриб, “Вазир соати”, “Ҳоким соати”, “Тадбиркор ва банкирлар сабоғи”, “Ҳаёт сабоқлари” каби очиқ дарсларини ўтказиш билан бирга ўқув муассасаси фаолияти ва муаммолари билан яқиндан танишиб борадилар.

Умумтаълим мактаби (филиали) биносини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш чораларини кўриш бўйича ишларни ўз назоратига оладилар.

Ўз ўрнида бириктирилган раҳбарлар мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, жиҳозлаш, жумладан, кутубхоналарни янги адабиётлар билан бойитиш, ўқув муассасасини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўмак берадилар, дейилмоқда хабарда.


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Kadastr - Live
Ижтимоий тармоқларда ер, уй бузиш билан боғлиқ турли можаролар, мунозаралар давом этмоқда.

Буларнинг асл сабаби — жойлардаги мутасаддиларнинг бефарқлиги, ноқонуний ҳаракатларга панжа орасидан қараганидир. “Ғалвир сувдан кўтарилганда” эса турли қинғирликлар бўй кўрсатаётир.

Кўп ҳолларда оддий одамларнинг уйи бузилиб, қийин вазиятларга тушаётганида ўзларининг ҳам айби йўқ эмас. “Фермердан ер олиб, уй қурдим”, “Бўш ётган жойга уй қурдим”, деган гаплар қонунларга тўғри келмайди, ахир.

Сир эмаски, бир иморат тиклашнинг ўзи бўлмайди. Пул сарфлаб уй қуришга киришишдан олдин унинг заминини (ҳужжатларини) мустаҳкамлаб олиш учун катта билим ҳам, заковат ҳам шарт эмас, аслида.

“Ҳа, бир гап бўлар”, деган боқибеғамлик эса одамларимизни охир-оқибат мушкул аҳволга, мол учун жондан кечишдек фожиаларга етаклаётгани аянчли.

Ижтимоий тармоқларда ноқонуний қурилиш ортидан уйи бузилаётган бир аёл прокуратура биноси олдида устига бензин сепиб, ўт қўйгани ҳақида хабар тарқалди.

Батафсил ўқинг...
Forwarded from Championat.asia
ФОТО. Ўзбекистон МТЖнинг Дубайдаги бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ https://championat.asia/t/soiBZY1m
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Уй-жой қуриш учун ер участкалари қай тартибда олинади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев, завершив визит в Турецкую Республику, вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Рустам Холматов вилоятдаги ОАВ раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар матбуот котиблари билан учрашди

Бугун вилоят ҳокими шаҳар ва туманлар муассислигидаги газеталар муҳаррирлари ҳамда, ҳудудлардаги ахборот хизмати раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда ҳокимлик муассислигидаги нашрларнинг бугунги аҳволи, мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш бўйича қилиниши зарур бўлган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Бугунги кунда Тошкент вилоятида давлат ҳокимияти органлари муассислигида ўзбек, рус ва қозоқ тилларида, умумий тиражи 60 минг 848 нусха бўлган 24 та газета фаолият юритиб келмоқда. Ушбу босма оммавий ахборот воситаларида жами 159 нафар мутахассис ишлайди.

Муҳокама жараёнида ҳудудий нашрларда танқидий материалларни чоп этиш бўйича аҳвол умуман қониқарсиз экани таъкидланди.

– Жойлардаги муаммоларни локал доирада ҳал қилишда, жамоатчилик эътиборига ҳавола қилишда туман-шаҳар газеталари асосий ёрдамчи куч, – деди вилоят раҳбари. – Бироқ амалда бу кучнинг таъсири унча сезилмаяпти.

Масалан, январь ойида республикамиздаги барча ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ойида 26 та танқидий материал эълон қилинди. Ачинарли томони, шундан атиги 4 таси вилоят нашрлари ҳиссасига тўғри келади.

Умуман олганда, жорий йил бошидан буён вилоятдаги барча даврий нашрларда 75 та танқидий материал эълон қилинган. “Оққўрғон овози” газетасида эса жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бирортаям танқидий материал эълон қилинмаган.

Вилоят ҳокими ҳудудий нашрларнинг ҳозирги даврдаги бош вазифаси, мақсади – тадбиркорларга халал бераётган турли иллатлар, бюрократик тўсиқлар ҳақида бонг уриш, халқ депутатлари туман-шаҳар кенгаши эътиборини масалага қаратиш, фаол жамоатчилик назоратини ўрнатиш эканини алоҳида таъкидлади.

– Ҳозир вилоятимизга матбуотнинг ёрдами керак. Халқимизни тадбиркор қилиш, хусусий секторни ривожлантириш ишига сизлар ёрдам бермасангиз, чуқур таҳлилий мақолалар ёзиб, одамларни иқтисодиётнинг реал секторидаги ўзгаришлар, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар моҳиятини шарҳлаб бормасангиз, умумий ишимизда олға силжиш бўлиши қийин, – деди Рустам Холматов.

Йиғилишда 2019 йилда вилоятда обуна кампаниясининг натижалари танқидий кўриб чиқилди. Бугунги кунда жуда кам тиражда чиқаётган газеталарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда, шунингдек, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари олдида турган долзарб вазифалар хусусида сўз борди.

Таъкидлаш жоизки, ҳудудларда ахборот хизматлари бугунги кунга келиб тўлиқ шаклланди. Бироқ маош ва бошқа шарт-шароитлар, техника билан таъминланиши бўйича айрим жойларда муаммолар мавжуд.

Бўка, Зангиота, Паркент, Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарлари шу вақтга қадар ойлик маошсиз фаолият юритиб келаётгани кескин танқид қилинди. Бандан ташқари, Оҳангарон шаҳри, Зангиота, Янгийўл тумани ҳокимининг матбуот котиби учун алоҳида хизмат хонаси ажратиш, зарур моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш ишларини якунига етказиш бўйича аниқ муддат белгиланди.

Вилоят ҳокими журналистлар ва ахборот хизмати соҳаси вакиллари фаолиятига баҳо берадиган рейтинг юритиш таклифини берди. Рейтинг юритишнинг аниқ критерийлари, тартиб-таомилларини пишиқ-пухта ишлаб чиқишда устоз журналистлар, экспертларни жалб этиш тавсия қилинди.

Тошкент вилоятида бундан буён ҳар ойда икки марта вилоят ҳокими иштирокида маҳаллий журналистлар билан мулоқот ўтказилади, эълон қилинган танқидий материаллар, уларга ўз вақтида расмий муносабат билдирилиши бўйича диалог ташкил этилади.

@toshvilpressa
Президентнинг лимончилик тармоғини янада рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси “Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси” кўринишида ўзгартирилиши
- Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилиши белгиланди.
Қарорга асосан лимон етиштиришга ихтисослаштириладиган ҳудудлар рўйхати ҳамда лимончилик йўналишидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4741430