TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.79K subscribers
8.35K photos
913 videos
10 files
6.7K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Давлат хизматлари агентлигидан навбатдаги қулайлик

Бугун 1 июндан бошлаб, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилиш, никоҳ, ўлим ва никоҳдан ажратиш)ни қайд этиш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Маълумот учун: экстерриториал тамойил — бу яшаш жойингиздан қатъий назар, юқорида қайд этилган давлат хизматларини исталган ФҲДЁ бўлимидан олиш имкониятидир.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmat

🏠🏢 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматидан онлайн фойдаланинг.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_июндан

Инфратузилмага яқин жойларда, шу жумладан республика аҳамиятидаги йўлларга туташ бўлган, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларини саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун лойиҳа асосида инвесторларга "E-IJRO AUKSION" савдо майдончаси орқали ажратишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини “Департамент ходими” деб таништирган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўлимининг билдиргисига асосан Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Х. бошқа бир фуқаро А.га ўзини “Департамент ходими” деб таништириб, унга 1 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали шаҳар ҳудудидан бекат дўкон қуриш учун ер ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Агарда Сиз, юқоридаги каби ўзини ёки яқин қариндошларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлашини айтиб, Сизнинг ишларингизни қандайдир моддий манфаатдорлик эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахсларга учрасангиз, Департаментнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўлимига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

👉 t.iss.one/Department_uz
Давлатимиз раҳбари Термиз шаҳридаги «Аfghan bazar carpets» корхонаси фаолияти билан танишди.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг Афғонистон тажрибаси асосида жундан гилам тўқиш лойиҳаси тақдим этилди.
Президент бу лойиҳани маъқуллаб, афғонистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, жундор қўй зотларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Корхонада ишлаётган хотин-қизлар билан мулоқот бўлиб ўтди.

Глава государства ознакомился с деятельностью предприятия «Аfghan bazar carpets» в городе Термезе.
Был представлен проект Комитета по развитию шелководства и каракулеводства по внедрению афганского опыта изготовления шерстяных ковров.
Президент одобрил этот проект и дал указания по расширению партнерства с афганскими предпринимателями, увеличению поголовья овец шерстяных пород.
Здесь же состоялась беседа с коллективом предприятия.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🧮 Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmat #pasport

🏠🏢 Кадастр паспортини шакллантириш хизматидан онлайн фойдаланинг.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Кадастр паспортини шакллантириш учун онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #agentlik #komlaens #antikorrupsiya

Бир неча кун аввал Кадастр агентлиги коррупцияга қарши курашиш ва “Комплаенс-назорат” бўлими вакант лавозимларига танловнинг кейинги босқичи бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра республикамизнинг барча вилоятидаги номзодлар тест синовидан ўтказилдилар.

📝 Жами 102 та талабгордан тест олинди.


Тез кунларда тест натижалари тўғрисида қўшимча ахборот берамиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_акция

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил июнь–декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилади.

Батафсил инфографика орқали танишинг☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Daryo — LIVE
Эверестга чиққан Ўзбекистон байроғи ва Шавкат Мирзиёев сурати

Ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенко 1 июнь куни Эверест (Жомолунгма) чўққисига кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди. У чўққида Ўзбекистон байроғи ва Президент Шавкат Мирзиёев суратини кўтарди.

Telegram’даги Mysterious Uzbekistan каналининг маълум қилишича, алпинист байроқ ва Президент суратини Непал вақти билан 17:30 (Тошкент вақти билан 16:45)да 8848 метр баландликка етганда кўтарган.

Қайд этилишича, бу Непал томонидан ўзбекистонлик алпинистнинг биринчи марта Эверест чўққисига чиқиши.

Эверестга кўтарилишнинг бу мавсуми аномал ва нобарқарор об-ҳаво шароитига тўғри келган. Экспедиция тахминан 2 ой давом этган. Чўққига чиқиш Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.

Маълумот учун, Эверест баландлиги биринчи марта 1847 йилда Эндрю Во бошчилигидаги ҳиндистонлик экспедиция томонидан ўлчаниб, 8 840 метрга баҳоланган. 1954 йилда эса Ҳиндистон Геологик хизмати томонидан қайта ўлчаниб, 8848 метрни ташкил этиши аниқланган.

@daryo_live