TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
ДХХ ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро мазкур туманнинг Салар шаҳарчаси ҳудудидаги 2 гектар ер майдонини 1 млн. 10 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, мазкур ер майдони 2018 йил Қибрай тумани ҳокимининг тегишли қарори билан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун Тошкент шаҳрида яшовчи, 1963 й.т. фуқарога ажратиб берилган бўлиб, лекин, бугунга қадар ушбу манзилда ҳеч қандай амалий иш қилинмаган.

Ҳозирда мазкур ер эгасини тергов ҳаракатларига жалб этиш чоралари кўрилмоқда.
https://yuz.uz/news/dxx-noqonuniy-er-sotish-holatlariga-chek-qoydi
Forwarded from SURXONDARYO KADASTR
Савол:
Тадбиркорлик субъектларида аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тўғридан тўғри маъмурий жаримага тортиш мумкинми?

❗️Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги
ЎРҚ-463-сонли Қонуни билан “Маъмурий жавлобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг 245-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, унда:
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам маъмурий судлар кўриб чиқади. 🇺🇿Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ноқонуний ер сотилиши билан боғлиқ ҳолатнинг олди олинди
#19may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Сирдарёда ноқонуний олиб қўйилган 479,1 гектар ер майдонлари эгаларига қайтарилди

https://teznews.uz/20-05-2021/qaytarib-olinglar
Қибрайда 2 гектар ерни 1 млн 10 минг АҚШ долларига сотишга уринганлар ашёвий далиллар билан ушланди (видео)

#ЖИНОЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/120099

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
#xalqaro_hamkorlik #memarandum

📝 Республика аэрогеодезия маркази ҳамда Украина давлат аэрогеодезия корхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Жорий
йилнинг 19 май санаси Ўзбекистон-Украина ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилишида Кадастр агентлиги ҳузуридаги Республика аэрогеодезия маркази ҳамда “Украина давлат аэрогеодезия корхонаси” давлат корхонаси ўртасида геодезия, картография, ер тузиш, Ерни масофадан зондлаш, географик ахборот тизими ва технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида Томонлар геодезии, топография, картография, ер тузиш, аэрофотосъёмка, ерни лазерли сканерлаш, геоахборот тизимлар борасида тажриба алмашиш билан бирга, ҳамкорликда илмий-тадқиқот, тажриба, ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириши, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ҳам кўзда тутилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кадастр_агентлиги

🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига киритилган ўзгартиришлар Узрепорт лавҳасида.
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Самарқанд вилоятида фермер хўжалиги ерини 50 000 АҚШ доларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “D.” фермер хўжалиги раҳбари И.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро А.га 50 000 АҚШ доллари ҳамда 1 дона “Nexia-3” русумли автомашина эвазига сотишни режалаштиришиб, 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция - тараққиёт душмани!

Кадастр агентлигидан коррупцияга қўл урмаслик чақириғи.
Кўринг ва тафаккур қилинг!

Telegram Instagram YouTube Facebook
Самарқандда фермер хўжалиги раҳбари ерни 50 000 АҚШ доларига сотаётганда қўлга олинди

#ЖАМИЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/120135

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from SURXONDARYO KADASTR
Кадастр ҳақида нималарни биласиз

🌏♻️Кадастр сўзи юнонча katastichon сўзидан француз тилига kadastre шаклида ўтган бўлиб, ўзбек тилига айнан таржима қилинса, вароқ, мол-мулк дафтари ёки мулкий дафтар маъносини беради.

🌐💢Бу сўз кўпгина бошқа қадимги атамалар каби вақт ўтиши билан ўзининг илк бор кўзда тутилган мазмунига унча тўғри келмайди. Ҳозирда
кадастр деганда, ер, бино ва иншоотлар, кўпгина бошқа объектлар ҳақида кенг қамровли, ниҳоятда теран, анча мураккаб тушунча назарда тутилади.

💠🔺Шу боис, кадастр сўзини таьрифлаётганда, аввал унга қўйилаётган талаб ва вазифаларга, нима мақсадда бажарилаётганига қараб таьриф берилади.

Кадастрнинг таьрифлари қуйидагича бўлади:

К а д а с т р деб, муайян обьект (ер, сув, бино ва иншоотлар ёкибошқалар) ҳақида маълум бир даврга ёки давомли равишда юритиладиган,зарурий далиллар ҳисобига янгиланиб турадиган маьлумотлар тўпламигаайтилади.

К а д а с т р - расмий ташкилотлар ёки муассасалар томониданюритиладиган мулкий дафтардир.
Forwarded from JIZZAX KADASTR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ер_назорати
🏢 Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси хамда Давлат кадастрлари палатасининг Жиззах вилояти бошқармаси, Шароф Рашидов туман бўлими ва Шароф Рашидов туман филиали ходимлари томонидан жойларда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан изчил чоралар кўрилмоқда.
Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
#ҳамкорлик

Даврон Ҳидоятов: Мақсад аниқ бўлмаса, кўзланган натижага эришиб бўлмайди


👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Kadastr - Live
Коррупция - тараққиёт душмани!

‼️ Коррупцияга қарши курашишда бирга ҳаракат қилайлик!

Telegram Instagram YouTube Facebook
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси оширилади

Бу ҳақда чет тилларини ўрганишни оммалаштириш бўйича Президент қарорида белгиланди.

Қарор билан:
➡️ 2021 йил 1 июлдан бошлаб, давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир марта ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

➡️ 2022 йил 1 январдан бошлаб, хорижий тиллардан миллий
ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади (ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан).

➡️ 2022 йилдан бошлаб, давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.

➡️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳамкорликда бир ой муддатда давлат органларида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиши белгиланди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#қонун_бузилиши

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан аниқланган ҳолатлар

Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимларида фаолият кўрсатаётган инспекторлар томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида Тошкент вилояти худудида 123 та ҳолатда 27,0 га ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаганлиги аниқланган. Шундан 65 та ҳолатда 5,0 га ер майдони уй-жой қуриш , 55 та ҳолатда 18,0 га нотурар жой қуриш, 3 та ҳолатда 4,0 га томорқа сифатида фойдаланиш мақсадида ўзлаштирилганлиги маълум бўлган.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ер қонун бузилишини содир этган 39 нафар шахсга ва ердан фойдаланувчи 11 та субъектга ёзма равишда кўрсатма, 11 та туман ҳокимликларига тақдимнома ҳамда 13 ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотномалар берилган.

Бундан ташқари, 1 та ҳолатда 0,20 га ер майдони қонун бузилишини содир этган шахс томонидан тўлиқ бартараф этилган.

https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yer_nazorati

Жиззах вилоятида ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан изчил чоралар кўрилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
22 май куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Кадастр соҳасидаги янгиликлар, хизматлар кўрсатишдаги нарх масаласи
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
«Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони ижроси бўйича
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Содиқов

〰️〰️〰️
Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

https://t.iss.one/aoka_uz