TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.77K subscribers
8.84K photos
946 videos
10 files
7.1K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#Toshkent_viloyati #xatlov #bino_inshoot #yer_uchastkari #infografika

🏘Toshkent viloyatidagi 22 ta tuman va shaharlarda yer maydonlari va bino inshootlarni yalpi xatlovdan o‘tkazish ishlari davom etmoqda.


Davlat kadastrlari palatasi ijtimoiy tarmoqlarda 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
💳 Кадастр паспортини олиш учун қаерга мурожаат қилинади?

🏢 Давлат хизматлари марказига(ДХМ) ўзи келиб ёки
🌐 Ягона интерактив давлат хизматлари портали(ЯИДХП) орқали мурожаат қилинади.

🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Сўровномани тегишлиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг худудий филиалига юборади.

КАДАСТР ФИЛИАЛИ:
📏📐📝 Жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) 🏢 ДХМга, ариза берувчига 🌐 ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

📍Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда).

💳 Регламентда кўрсатилган (объект мураккаблигига қараб) муддатларда кадастр паспортини тайёрлайди.

🏢 ДХМ ёки 🌐 ЯИДХП: Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради. Реал вақт режимида.

👨🏻‍💼👩🏼‍💼 Ариза берувчи: Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.

🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from davletovuz
Фармон лойиҳасига кўра, барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш амалиёти бекор қилинади.
Тошкент вилоятига тадбиркорлик учун чиқарилган бўш ер участкалари

1️⃣ Зангиота тумани Улуғбек МФЙ
10,6 млн.сўмдан (кўриш)

2️⃣ Зангиота тумани Нуробод МФЙ
5,5 млн.сўмдан (кўриш)

3️⃣ Зангиота тумани Зарафшон МФЙ
3,8 млн.сўмдан (кўриш)

#ШОШИЛИНГ
Аукционни ўтказиш вақти:
12.03.2021 йил 9.00 дан

TVKADнинг расмий саҳифаси
👉 (телеграмм)
Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бошланди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни самимий қутлади.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда.

В резиденции Куксарой начались основные мероприятия узбекско-кыргызского саммита на высшем уровне.
Состоялась церемония официальной встречи. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев искренне поприветствовал Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова.
В эти минуты проходят переговоры глав государств в узком формате.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Ўзбекистон ва Германия етакчиларининг саммити бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 март кунининг иккинчи ярмида Германия Федерал канцлери Ангела Меркель билан видеоанжуман шаклида музокара ўтказди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3qJil4G

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Тошкент вилоятида қурилиш корхоналари 3 641 тага етди

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1 март ҳолатига республикада 41 929 та қурилиш корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Қўмита хабарида айтилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 712 тага кўп. 2021 йил январь-февраль ойида 1 251 та янги қурилиш корхонаси ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони қуйидагича:
🔹Тошкент шаҳри – 8 191 та;
🔹Тошкент вилояти – 3 641 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 3 383 та;
🔹Фарғона вилояти – 3 303 та;
🔹Андижон вилояти – 3 163 та;
🔹Самарқанд вилояти – 3 150 та;
🔹Бухоро вилояти – 2 795 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 2 550 та;
🔹Қорақалпоғистон Республикаси – 2 329 та;
🔹Наманган вилояти – 2 322 та;
🔹Жиззах вилояти – 2 058 та;
🔹Хоразм вилояти – 1 939 та;
🔹Навоий вилояти – 1 595 та;
🔹Сирдарё вилояти – 1 510 та.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги Фармойиши билан 13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди.

Унга кўра “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

Қадрли юртдошлар ва ҳамкасблар барчангизни атроф муҳитни ободонлаштириш ва тозаликни таъминлаш ишларига ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаймиз. Зеро, маҳалламиз, кўчаларимиз обод бўлса ҳалқимизнинг кайфияти кўтарилади, кўнгли яшнайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Россия Федерациясининг Росреестр давлат ташкилоти консултантлари иштирокидаги учрашув...

▶️ Жорий йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
03 декабрдаги ПФ-6121-сон фамонига мувофиқ:

📝 2021-2022 йилларда республиканинг 4 та «тажриба-синов» ҳудуди жумладан, Бўстонлиқ туманида ер участкаларидан фойдаланилиши ва капитал қурилиш объектларининг белгиланган мақсадига қараб кўчмас мулк объектларининг бозор қийматига асосланган кадастр қийматини аниқлаш бўйича эксперимент ўтказилиши белгиланган.

Ҳусусан Бўстонлиқ туманида рекреацион зоналар ва алоҳида қўриқланадиган ҳудудлардаги кўчмас мулкларни баҳолаш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

❇️ Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги биносида ўтказилган учрашувда Россия Федерациясининг Росреестр ташкилоти консултантлари, Кадастр агентлиги марказий аппарати вакили Қ.Бобожонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи Р.Пайзиев, Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этдилар.

Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/tvkad