TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.83K subscribers
8.32K photos
911 videos
10 files
6.68K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
“Toshkent viloyati hokimligi bir hafta muddatda to‘liq elektron hujjat aylanishi tizimiga o‘tadi” — Davron Hidoyatov.

Batafsil — https://dy.uz/0zWtU

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Forwarded from BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
#Эълон #Сайёр_қабул

👥 Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида "маҳаллабай" сайёр қабуллар ташкиллаштирилди.

📍 "Маҳаллабай" сайёр қабулнинг биринчи куни Бўка тумани "Тошлок" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-сон касб-ҳунар мактаби биносида жорий йилнинг 20 февраль шанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

📌 Сайёр қабулда Агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Рустам Пайзиев ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Жасур Ахроровлар қатнашиши кўзда тутилган.

📃 Кадастр агентлигида “Маҳаллабай” ишлаш тизими амалда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси шунингдек, ўтказилаётган селектор йиғилишларида янгича ишлаш тизими - "маҳаллабай" тизимда ишлаш вазифаси берилган эди, шу тизим буйича Бўка туманида фукаролар томонидан мурожаатчиларни қизиқтирган масалалар бўйича саволларига жавоб олади.

📗 Ҳусусан, кадастр соҳасида ҳам аҳоли ва тадбиркорларни қийнаётган, ечимини кутаётган кўпгина масалалар мавжуд. Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини шакллантириш, мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ва шу каби масалалар маҳалла кесимида таҳлил этилмоқда.

Кадастр масаласида муаммоларингиз борми? Қабулга марҳамат!
Forwarded from Kadastr - Live
#сайёр_қабул

САЙЁР ҚАБУЛ

Кадастр агентлиги аҳолининг соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида "маҳаллабай" сайёр қабуллар ташкиллаштирилади.

📍Сайёр қабулнинг биринчи куни жорий йилнинг 20 февраль шанба куни Бўка тумани "Тошлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-сон касб-ҳунар мактаби биносида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

📌 Сайёр қабулда Кадастр агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Рустам Пайзиев ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Жасур Ахроровлар қатнашиши кўзда тутилган.

📣 Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар!

‼️ Кадастр паспортини шакллантириш, кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш масаласи юзасидан муаммо ёки саволларингиз бўлса сайёр қабулда иштирок этинг!

Telegram Instagram YouTube Facebook
Тошкент вилояти ҳокими Қумовулда сайёр қабул ўтказмоқда. Жараёнда қандай муаммолар кўтарилмоқда?

👉ОНЛАЙН КЎРИШ УЧУН👈
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Зангиотада суғориладиган ер майдонини ноқонуний сотиб юборган фермер хўжаликлари раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида фермер хўжаликлари раҳбарлари суғориладиган ерларни ноқонуний сотиб юборгани аниқланди, дея «Дарё»га хабар бермоқда Бош прокуратура.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда тумандаги 2 та фермер хўжалиги раҳбари олдиндан тил бириктириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида ажратилган суғориладиган ер майдони ҳисобидан 1,75 гектар ерни уй-жой қуриш учун 23 нафар фуқарога, 3,2 гектарини эса «У» номли МЧЖга қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб тақдим этиш орқали сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик), 192-11-моддалари (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан аввал Самарқандда ўзини мансабдор кўрсатиб, алдов йўли билан фуқародан 4 миллион сўм талаб қилган экология ходими қўлга олингани, Бухорода 23 сотих ерни расмийлаштиришда ёрдам бериш эвазига олдиндан 100 доллар ва 2 миллион сўм олган кадастр ходимига жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Бухорода ҳужжатларни сохталаштириш орқали ер ажратиш эвазига деҳқондан пора олган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқингизни рўйхатдан ўтказинг ва мулкингизни ҳимоя қилинг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида "маҳаллабай" сайёр қабуллар давом этмоқда.

❇️Жорий йилнинг 17 февраль куни Нурафшон шаҳар Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

▶️Сайёр қабул жараёнида туманнинг "Нурафшон" МФЙда 25 дан ортиқ мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойларини кадастр хужжатларини расмийлаштириш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, кадастр билан боғлиқ бошқа мурожаатлар ўрганилди.

‼️Ўрганиш давомида 10 дан ортиқ фуқароларнинг аксарият муаммолар ўз ечимини топди. Қолган фуқароларни мурожаатлари кўриб чиқилиб маслахатлар берилди.

Каналга аъзо бўлиш:
👉 https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беш гектар ерни 1 млн. АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланиди

Паркент туманида яшовчи фуқаро акасининг боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига тегишли 5 гектар ер майдонини бошқа бир фуқарога 1 млн. АҚШ долларига сотмоқчи бўлибди.

Бунинг учун у аввал мазкур ер майдонини фермер хўжалиги ихтиёридан чиқариб, туман ҳокимияти захирасига қайтаришни, сўнгра эса ҳокимиятдаги танишлари орқали харидор фуқаронинг номига расмийлаштириб беришни режалаштиради.

У сўралган пулдан 100 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланибди.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область.
Главная цель поездки – ознакомление с исполнением поставленных ранее задач, изучение условий в махаллях, определение дальнейших планов исходя из волнующих население проблем.
Запланировано посещение промышленных предприятий, ознакомление с сельскохозяйственными проектами и проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Botimizga yer ajratish borasida yoshlardan koʻpgina savollar, murojaatlar tushmoqda. Tengdoshlarimizning taklif va istaklarini inobatga olgan holda Davlat kadastr palatasi Toshkent viloyati boshqarmasi hamda Qishloq xoʻjaligi boshqarmasi vakillarini suhbatga chorladik.

Koʻring, sizni qiynayotgan savollarga videolavhadan javob topasiz degan umiddamiz, qadrdon!😊🤝

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw

Kirillda o‘qish | Facebook |Instagram
Қибрай тумани. Жараёндан фотолавҳа.

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube