TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.78K subscribers
8.38K photos
914 videos
10 files
6.74K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Битта сохта, битта ҳақиқий кадастр ходими жиноят устида ушланди

👉 https://xabar.uz/9ojg

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тўқимачиликда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ўзлаштирилаётган ерларда талаб юқори мева-сабзавотлар етиштириб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерости маъданларини ўзлаштиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Джизакской области.
Даны поручения по углублению локализации в текстильном производстве и выпуску готовой продукции, обеспечению продовольственной безопасности через выращивание востребованных плодоовощных культур на заново освоенных землях, привлечению иностранных инвестиций к добыче полезных ископаемых.

#Mirziyoyev #taqdimot #Jizzax #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🏢 Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида ўзини Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси ходими деб таништирган М.К. шу туманда истиқомат қилувчи 2 нафар фуқароларнинг ҳар бирига 6 сотихдан ер майдони олиб беришга ишонтириб, эвазига 1 300 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинганлиги, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу юзасидан Кадастр агентлиги қуйидагиларни маълум қилади:

❗️❗️Ушбу юқоридаги ҳолатни содир этган М.К. Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси (вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси) ходими эмаслиги маълум бўлди.

М.К. билан вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонаси ўртасида тузилган меҳнат шартномаси
1 йил муқаддам 2020 йил 16 январда бекор қилинган.

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

🛑 Тадбиркорлик билан шуғулланиш, уй-жой-қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бошқа йўналишлар бўйича ер ажратиш ваколати Кадастр агентлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилот ва ходимларга берилмаган.

🚷 Агарда Сизга кадастр соҳасида олдин ишлаган ёки ҳозир ишлаётган бирорта шахс шундай вада бераётган бўлса, билингки у фирибгар!

⚖️ Шундай кимсалар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки Кадастр агентлигининг 71-202-55-81 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)

📝 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:

🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш;

🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;

🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
“Toshkent viloyati hokimligi bir hafta muddatda to‘liq elektron hujjat aylanishi tizimiga o‘tadi” — Davron Hidoyatov.

Batafsil — https://dy.uz/0zWtU

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Forwarded from BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
#Эълон #Сайёр_қабул

👥 Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида "маҳаллабай" сайёр қабуллар ташкиллаштирилди.

📍 "Маҳаллабай" сайёр қабулнинг биринчи куни Бўка тумани "Тошлок" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-сон касб-ҳунар мактаби биносида жорий йилнинг 20 февраль шанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

📌 Сайёр қабулда Агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Рустам Пайзиев ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Жасур Ахроровлар қатнашиши кўзда тутилган.

📃 Кадастр агентлигида “Маҳаллабай” ишлаш тизими амалда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси шунингдек, ўтказилаётган селектор йиғилишларида янгича ишлаш тизими - "маҳаллабай" тизимда ишлаш вазифаси берилган эди, шу тизим буйича Бўка туманида фукаролар томонидан мурожаатчиларни қизиқтирган масалалар бўйича саволларига жавоб олади.

📗 Ҳусусан, кадастр соҳасида ҳам аҳоли ва тадбиркорларни қийнаётган, ечимини кутаётган кўпгина масалалар мавжуд. Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини шакллантириш, мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ва шу каби масалалар маҳалла кесимида таҳлил этилмоқда.

Кадастр масаласида муаммоларингиз борми? Қабулга марҳамат!
Forwarded from Kadastr - Live
#сайёр_қабул

САЙЁР ҚАБУЛ

Кадастр агентлиги аҳолининг соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида "маҳаллабай" сайёр қабуллар ташкиллаштирилади.

📍Сайёр қабулнинг биринчи куни жорий йилнинг 20 февраль шанба куни Бўка тумани "Тошлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-сон касб-ҳунар мактаби биносида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

📌 Сайёр қабулда Кадастр агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Рустам Пайзиев ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Жасур Ахроровлар қатнашиши кўзда тутилган.

📣 Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар!

‼️ Кадастр паспортини шакллантириш, кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш масаласи юзасидан муаммо ёки саволларингиз бўлса сайёр қабулда иштирок этинг!

Telegram Instagram YouTube Facebook
Тошкент вилояти ҳокими Қумовулда сайёр қабул ўтказмоқда. Жараёнда қандай муаммолар кўтарилмоқда?

👉ОНЛАЙН КЎРИШ УЧУН👈
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Зангиотада суғориладиган ер майдонини ноқонуний сотиб юборган фермер хўжаликлари раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида фермер хўжаликлари раҳбарлари суғориладиган ерларни ноқонуний сотиб юборгани аниқланди, дея «Дарё»га хабар бермоқда Бош прокуратура.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда тумандаги 2 та фермер хўжалиги раҳбари олдиндан тил бириктириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида ажратилган суғориладиган ер майдони ҳисобидан 1,75 гектар ерни уй-жой қуриш учун 23 нафар фуқарога, 3,2 гектарини эса «У» номли МЧЖга қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб тақдим этиш орқали сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик), 192-11-моддалари (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан аввал Самарқандда ўзини мансабдор кўрсатиб, алдов йўли билан фуқародан 4 миллион сўм талаб қилган экология ходими қўлга олингани, Бухорода 23 сотих ерни расмийлаштиришда ёрдам бериш эвазига олдиндан 100 доллар ва 2 миллион сўм олган кадастр ходимига жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Бухорода ҳужжатларни сохталаштириш орқали ер ажратиш эвазига деҳқондан пора олган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқингизни рўйхатдан ўтказинг ва мулкингизни ҳимоя қилинг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида "маҳаллабай" сайёр қабуллар давом этмоқда.

❇️Жорий йилнинг 17 февраль куни Нурафшон шаҳар Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

▶️Сайёр қабул жараёнида туманнинг "Нурафшон" МФЙда 25 дан ортиқ мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойларини кадастр хужжатларини расмийлаштириш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, кадастр билан боғлиқ бошқа мурожаатлар ўрганилди.

‼️Ўрганиш давомида 10 дан ортиқ фуқароларнинг аксарият муаммолар ўз ечимини топди. Қолган фуқароларни мурожаатлари кўриб чиқилиб маслахатлар берилди.

Каналга аъзо бўлиш:
👉 https://t.iss.one/tvkad