TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.85K subscribers
9.06K photos
966 videos
10 files
7.24K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрди.
Бу ерда 20 та икки қаватли кулоллар хонадони, Риштон тарихи музейи, банк хизматлари маркази бунёд этилган. Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оиласи яшайди.
Давлатимиз раҳбари устахоналарга кириб, маҳсулотларни кўздан кечирди, уста кулоллар билан суҳбатлашди, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Международный центр керамики, построенный в Риштанском районе.
Здесь возведены 20 двухэтажных домов, музей истории Риштана, центр банковских услуг. На первых этажах домов расположены мастерские и магазины, а на вторых этажах проживают семьи мастеров.
Глава государства посетил мастерские, осмотрел продукцию, тепло побеседовал с мастерами, дал ответственным лицам указания по поддержке ремесленников.

#Mirziyoyev #safar #Rishton #kulolchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бўстонлиқ_тумани

Замон билан ҳамнафас фермер

📌 “Айдарали” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Бўстонлиқ Файз Зарифхон” фермер хўжалиги томонидан 1 гектар ер майдонидан унумли фойдаланиб, сувни тежаш мақсадида томчилатиб суғоришга ихтисослашган иссиқхона барпо этилди. Мазкур иссиқхонада ёшлар бандлиги таъминланган ҳолда, аҳоли эҳтиёжи учун помидор кўчати экилди.

Бугун туман ҳокими мазкур иссиқхонага ташриф буюриб, фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Ўз фаолияти ҳақида сўз юритар экан, ер билан тиллашиб, унинг ҳадисини олган фермер хўжалиги раҳбари шу билан чекланиб қолмаслигини, жорий йил якунига қадар икки гектар майдонда худди шундай турдаги инновацион иссиқхона ташкил этиб, аҳолини иш билан таъминлашни режалаштирганини таъкидлади.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi
Тошкент вилояти Зангиота туманига чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари

1️⃣ Зангиота тумани, Улуғбек МФЙ
9,3 млн. сўмдан (кўриш)
2️⃣ Зангиота тумани, Зарафшон МФЙ
3,8 млн. сўмдан (кўриш)
3️⃣ Зангиота тумани, Ибрат МФЙ
5,5 млн. сўмдан (кўриш)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР КОДЕКСИ...

ЕР
КОДЕКСИ — ердан фойдаланиш муносабатларини тартибга солувчи қонунлар мажмуи.
20-асрга қадар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида мазкур муносабатлар шариат кўрсатмалари асосида олиб борилган.
Ўзбекистонда биринчи марта Ер кодекси 1927 йилда қабул қилинган, 1929 йилда эса Ер кодекси ўрнига Ер-сув кодекси қабул қилинган.
Бу ҳужжат 1970 йил 25 сентябрда янги Ер кодекси қабул қилингунига қадар амалда бўлди.
1990 йил 20 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги янги қонуни 1991 йил 1 январдан амалга киритилди. Ўзбекистон Республикасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, ерга доир ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш мақсадида 1998 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексини тасдиқлади (1998 йил 1 июлдан амалга киритилди). Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 91 моддани ўз ичига оладиган 14 бобдан иборат.
Ер кодекси ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб, ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуклилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш масқадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат. Ер умуммиллий бойлик бўлгани сабабли ундан оқилона фойдаланиш талаб этилади ва ер давлат томонидан муҳофаза қилинади.

TVKADнинг расмий саҳифаси
👉(телеграм)
Тошкент вилояти Тошкент туманига чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари

1️⃣ Тошкент тумани Ғишткўприк МФЙ
11,3 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Тошкент тумани Халимкўп МФЙ
11,3 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Тошкент тумани Қуш кўнди МФЙ
23,6 млн.сўмдан (кўриш)

TVKADнинг расмий саҳифаси
👉(телеграм)
Тошкент вилояти Янгийўл туманига чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари

1️⃣ Янгийўл тумани Қуш-ёғоч МФЙ
7,6 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Янгийўл тумани Обод МФЙ
8 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Янгийўл тумани Ифтихор
4,4 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Янгийўл тумани Хўжаобод МФЙ
5,3 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Янгийўл тумани Нихол
4,8 млн.сўмдан (кўриш)

TVKADнинг расмий саҳифаси
👉 (телеграмм)
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Сенат Ҳалилилло Тўрахўжаевни Олий суд раиси ўринбосарлигига тасдиқлади

Парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ҳалилилло Тўрахўжаевни Олий суд раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунингдек, мазкур қарор билан Луқмон Қодиров, Талъатжон Мелибоев ва Абдурасул Эранов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 15 январь куни Ҳалилилло Тўрахўжаев Олий суд раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланганди.

У 2020 йилнинг сентябрь ойидан буён Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида, ундан аввал эса Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбари лавозимида ишлаб келган.

@daryo_live