Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига орден ва медаллар топширди.
– Армия фақат қурол ва аслаҳа билангина кучли ҳисобланмайди, балки она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Олий Бош Қўмондон бугун жойларда юксак давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган барча ҳарбий хизматчиларни ҳам самимий табриклади.
—
Президент вручил ордена и медали группе военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов.
– Армия сильна не только вооружением и техникой, но и военными, не щадящими себя ради Родины, - отметил Шавкат Мирзиёев.
Верховный Главнокомандующий сердечно поздравил и всех военнослужащих, которые сегодня принимают высокие государственные награды на местах.
#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #Vatanhimoyachilari
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

⏳ «Хусусий секторга кадастр йиғма жилдини тайёрлаш ишларини топшириш Президентнинг 4270-сонли қарори билан рухсат этилган эди. 4913-сонли Қарор билан эксперимент муддати узайтирилиб, яна қўшимча имкониятлар яратилиши кўзда тутилган.
🔰 Яъни, бирламчи рухсатда фақат олди-сотди шартномаси, аниқроғи иккиламчи бозорда кўчмас мулклар бўйича кадастр хизматлари кўрсатиш бўлган бўлса, ҳозирги кунда бирламчи кадастр йиғмажлидини тайёрлашга ҳам рухсат бериляпти. Қарорда йиғмажилдни тайёрлаш функциясини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.
Тадбиркорлик субъекти иш фаолиятини юритиши учун 2 та тартиб зарур:
▪️Рухсат, яъни шаҳодатнома олиш;
▪️Тадбиркорнинг кадастр хизматини қандай йўлга қўйиш масаласи. Инвентаризация иши, кадастр йиғмажилди, кадастр паспортини бериш тартиби қандай бўлади?
⚠️ Бу ерда жуда кўплаб саволлар мавжуд. Сабаби бу монопол тартибда амалга оширилгани учун кўп ҳолатлар давлат Кадастр агентлиги томонидан бир қисм ички ҳужжатлар билан тартибга солинган эди.
✅ Бугунги кунда тадбиркорлик субъекти бирор объектга боришидан олдин ўша объект ҳақида маълумот олиши керак. Чегараларни белгилаши учун ўша ер участкасининг қўшнилари тўғрисидаги маълумотни олиши керак. Бу маълумотларни қаердан олиши борасида савол туғилиши табиий. Шу мақсадда ахборот тизими ишлаб чиқиш йўлга қўйилади. Бу тизим орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ҳам мумкин».
Бекзод Нишонов, Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи
https://t.iss.one/tvkad

Telegram
TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali
Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy
[email protected]
👨💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot

Forwarded from Kadastr - Live
👷🏼 Кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида малака шаҳодатномасини олиш учун талабгор Кадастр Агентлигида ташкил этиладиган комиссияга малака имтихони топширади.
✅ Имтихон тест кўринишида ўтказилади. Тест синови геодезия ва ер кадастри йўналиши бўйича 75 та саволдан иборат бўлади.
🕐 Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун бир соат вақт тақдим этилади.
📈 Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Музаффар Солиев Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги собиқ раҳбари Музаффар Солиев Нурафшон шаҳрининг янги ҳокими сифатида иш бошлади. У шу ой бошида вазир лавозимидан озод этилганди.
👉 https://kun.uz/77721842
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги собиқ раҳбари Музаффар Солиев Нурафшон шаҳрининг янги ҳокими сифатида иш бошлади. У шу ой бошида вазир лавозимидан озод этилганди.
👉 https://kun.uz/77721842
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Repost.uz интернет нашри муҳбири Нодирбек Нортўраев саволи:
“Қирғизистонда шундай система бор спутник орқали бирорта уйни устига босиб у ҳақдаги маълумотни аввалги эгаси, хозирги эгаси, олди-сотди ишлари ва нархларини билиш имконияти бор. Бу ўз вақтида коррупцион схемаларни фош этишга ёрдам берган. Ўзбекистонда ҳам шундай тизим пайдо бўладими ва бу тизимга кириш очиқ бўладими?”
Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи Бегзод Нишанов жавоб берди.

Forwarded from Daryo — LIVE
Ўзбекистонда ўзбошимча ва ноқонуний қурилган бинолар эгаси эндиликда жавобгарликка тортилиши мумкин
Ўзбошимча ва ноқонуний қурилмаларга давлат томонидан бир марталик афв эълон қилинганди. Эндиликда бундай акция ўтказилмайди. Ўзбошимча қурилма эгаси эса жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда «Kun.uz» маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 20 апрелдаги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган бир марталик афв муддати тугагани боис энди ўзбошимча ва ноқонуний қурилмалар эгаси жавобгарликка тортилади.
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаевнинг маълум қилишича, акция доирасида Тошкент шаҳридан 36 минг 568 та мурожаат келиб тушган, шундан 71 фоизи ижобий ҳал этилган, 17 фоизи рад этилган, 12 фоизи субъектив ва объектив сабабларга кўра комиссия ишчи гуруҳи ўрганишида турибди.
«Акция тугаганига қарамай, 12 фоиз аризалар ҳокимликларда турганининг сабаби шундаки, Шайхонтоҳур туманида Эски шаҳар ҳудуди, Юнусобод туманида Ҳасанбой ҳудудида каналлар бор, бу каби ҳудудларда турган объектларга жавоб бериш ва ижобий ҳал қилиш имконияти йўқ. Энди ноқонуний қурилма аниқланганда чора кўрилади. Буёғига акция бўлмайди, давлат ерини асрашимиз керак. Аммо чора кўришдан олдин, биринчи галда тушунтириш ишлари олиб борилади», – деди Мурод Файзуллаев.
Бошқарма бошлиғига кўра, ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, кадастр хизматига мурожаат келиб тушса, жойига чиқиб вазият ўрганилади. Агар объект ўзбошимчалик билан эгалланган бўлса, ҳолат юзасидан тегишли органларга хабар берилади ва таъсир чоралари кўрилади.
Таъкидланишича, 2020 йилда 676 та ҳолат бўйича ишлар судга оширилган ва тақдимномалар киритилган. Масалан, Сергели тумани «Саватча» маҳалласида 19 та қурилма туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда жойларда бартараф этилган.
Яна 100 минг нафар аҳоли акция доирасида мурожаатини билдирмагани маълум бўлган.
«Уларнинг мурожаат қилмагани ўрганилган. Бунинг сабаби қурилма эгаларининг мулк ҳуқуқини эътироф этилишига эҳтиёжи бўлмаган ҳамда долзарб эмас», — деган Кадастр агентлиги директори ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаев.
Адлия вазирлигининг маълумот беришича, ушбу акция давомида республика бўйича 200 мингга яқин мурожаат бўйича ноқонуний қурилмага нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган. Бу эса умумий мурожаатларнинг 33 фоизини ташкил этади.
Акция доирасида қабул қилинган 25 мингга яқин мурожаат бўйича эса комиссия ижобий хулосасига қарамасдан, туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан асоссиз равишда қарор қабул қилинмаган.
Аввалроқ Тошкент марказидаги кафе ва ресторанларнинг ноқонуний қўшимча қурилмалари олиб ташланаётгани ҳамда Бўстонлиқдаги «снос»лар юзасидан бир қатор мансабдорлар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
@daryo_live

Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманида фаолият бошлаган заргарлик корхонаси билан танишди.
Бу ерда қиймати қарийб 21 млн доллар бўлган лойиҳа доирасида йилига 6 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилган.
- Бизнинг мақсадимиз - ёшларни замонавий технологиялар ва дизайнга ўргатиб, камида 10 минг нафар йигит-қизни иш билан таъминлаш, Ўзбекистон миллий брендини жаҳон бозорига чиқариш, - деди давлатимиз раҳбари.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил новое ювелирное предприятие в Чиланзарском районе.
В рамках проекта стоимостью около 21 млн долларов здесь организовано производство ювелирных изделий мощностью 6 тонн в год.
- Наша цель в этой сфере - обучить молодежь современным технологиям и дизайну, обеспечить работой не менее 10 тысяч юношей и девушек, вывести национальный бренд Узбекистана на мировой рынок, - отметил глава государства.
#Mirziyoyev #tanishuv #korxona #zargarlik

Forwarded from UzReport.news
Yerni noqonuniy olib qo'yganlik uchun javobgarlik belgilandi
👉 https://uzreport.news/society/yerni-noqonuniy-olib-qoyganlik-uchun-javobgarlik-belgilandi
UzReport rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

Forwarded from Rasul Kusherbayev
Ноқонуний "снос" учун алоҳида жавобгарлик белгиланди
Кутилган қонун.
Ниҳоят Президент “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига қўшимчалар киритилди.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.
Агар мансабдор шахс маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйса Жиноят кодексига асосан қуйидаги жазо чоралари қўлланади:
- базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;
- 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
- 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, мансабдор шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум этилиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли ҳокимлар энди ҳушёр бўлишлари керак. Чунки уларнинг ноқонуний "снос"лари маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади, камига жиноий жавобгарликка тортилиб қолишса депутатликдан ҳам маҳрум бўлиб, Кенгашларга раислик қила олишмайди. Ҳушёр бўлинг!
👉 @deputat_kusherbayev

Жорий йилнинг 15 январь куни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи тадбиркор вилоят ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 январь куни Косонсой тумани "Булоқ" пости олдида бир фуқаро билан кўришиб қолганлигини, ўзаро суҳбат давомида эса тадбиркор балиқчилик фермер хўжалиги ташкил қилиш нияти борлигини айтганида ушбу фуқаро туман ҳокимлигида танишлари борлигини ва улар орқали ер олиб бериши мумкинлигини айтиб, бунинг эвазига ҳокимликдаги танишларига 20.000 АҚШ доллари бериш лозимлигини айтган ва аввалдан 5.000 АҚШ доллари талаб қилган.
Тадбиркор ўз мурожаатида ушбу шахснинг ҳаракатлари қонунийлигини текшириб беришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан холислар ва аризачи гувоҳлигида пулларга кимёвий ишлов берилиб тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида аризада номи келтирилган фуқаро тадбиркордан тумандаги "Косонсой Текмен" корхонаси олдида 5000 АҚШ долларини пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу фуқаронинг туман ҳокимлигига ҳеч қандай дахли йўқлиги маълум бўлди.
Ҳурматли ҳамюртлар огоҳ ва ҳушёр бўлинг! Мол-мулкингизни фирибгарлар тузоғидан асранг!
Агарда юқоридаги ҳолатларга дуч келсангиз зудлик билан ўз ҳудудингиздаги Ички ишлар бўлимларига хабар беринг!
https://iiv.uz/news/namanganda-firibgar-5000-aqsh-dollari-bilan-qolga-tushdi

https://iiv.uz
Наманганда фирибгар 5000 АҚШ доллари билан қўлга тушди