TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.73K subscribers
8.43K photos
916 videos
10 files
6.79K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Солиқ ставкалари ДСҚ ахборот хизмати инфографикаларида

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
Тошкент вилоятидан сотувга чиқарилган давлат активлари

1️⃣ Дала ҳовли бино-иншоотлари 2,8 млрд.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Бино ва иншоотлар 518 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ "Ферма" бино ва иншшотлари 4,1 млрд.сўмдан (кўриш)
4️⃣ 31-сонли дўкон биноси 161 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қозонхона бино-иншоотлари 1,4 млрд.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Эски мактаб биноси 1 сўмлик бошланғич нархда (кўриш)
7️⃣ Профилактория биноси 1 сўмлик бошланғич нархда (кўриш)
8️⃣ Собиқ сув иншооти 1 сўмлик бошланғич нархда (кўриш)
9️⃣ Собиқ мактаб биноси 1 сўмлик бошланғич нархда (кўриш)
🔟 Собиқ ҚВП биноси 1 сўмлик бошланғич нархда (кўриш)

80 дан ортиқ давлат активларини сотиб олинг!

Эслатма: бошланғич нархи 1 сўмлик бўш биноларни сотиб олган иштирокчиларга инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар юклатилади.

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❗️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари

☎️ Агар сиз бошпанасиз қолган ва кўчада совқотаётган одамни кўриб қолсангиз, вилоят ИИББ ҳузуридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказнинг +998712645909 рақамига ёки ўзингизга энг яқин ИИБга хабар беринг.

МАРКАЗ УЛАРГА ЁРДАМ БEРАДИ.

🌨 Шу кунларда кундузи ҳам ҳаво совуқ бўлмоқда. Тунги вақтда эса жуда ҳам (-7°С ва ундан юқори). Тақдир тақозоси билан уйсиз қолган одамлар қийналмоқдалар.

🍲 Яхшилик ва мурувватдан умидини узган инсонларга у ерда тиббий кўрикдан ўтиш, ўзларини тартибга келтириш, тоза кийим кийиш, иссиқ овқат тановул қилиш ва иссиқ жойда ухлаш учун шароит яратилган.

Хайрли ишга ҳисса қўшинг!

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 8 январь (1992 йил)

Президент Фармони билан Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бундан кейин уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди — Қурилиш вазирлиги

#ЖАМИЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/111058

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Ердан фойдаланиш ҳуқуқи бозор активларидан бирига, энг талабгир товарга айланади
https://senat.uz/uz/articles/view/527

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/senatuz

senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube
Марказий банк: банк карталаридан фойдаланганда ҳушёр бўлинг

❗️МБ ахборот хизмати хабар беришича, банкомат ва POS-терминалларда банк карталарини қўллашда тавсия этилаётган хавфсизлик чоралари максимал даражада банк карталаридаги жамғармалар сақланишига хизмат қилади ва рухсатсиз ишлатилишининг олдини олади.

🔸Банкоматларда:

1️⃣Банк картасидан фойдаланган ҳолда операцияларни амалга ошириш учун банкоматни танлашда сизга яқин жойда шубҳали шахсларнинг йўқлигига эътибор беришингиз керак. Aгар бундай шахслар бўлса, сиз бу ёки бошқа банкоматдан фойдаланиш учун қулайроқ вақтни танлашингиз керак.

2️⃣Учинчи шахсларнинг маслаҳатига қулоқ солманг ва банк картаси билан операцияларни амалга оширишда уларнинг ёрдамини қабул қилманг.

3️⃣Банкоматни ишлатишдан олдин унинг ПИН-код териладиган жойида ва карталарни қабул қилиш учун мўлжалланган жойида (уяда) жойлашган дизайнига мос келмайдиган қўшимча қурилмалар (масалан, нотекис ўрнатилган ПИН-код териш клавиатураси) мавжудлигини кўздан кечиринг. Aгар қўшимча қурилмалар мавжуд бўлса, бундай банкоматдан фойдаланишдан воз кечинг ва банкоматда кўрсатилган телефон орқали банк ходимларига шубҳаларингиз ҳақида хабар беринг.

4️⃣Банкоматга банк картасини киритиш учун жисмоний куч ишлатманг. Aгар банк картаси киритилмаса, бундай банкоматдан фойдаланманг.

5️⃣ПИН-кодни киритаётганда яқин атрофдаги одамлар уни кўрмаслиги учун клавиатурани қўлингиз билан ёпинг.

6️⃣Банкоматдан нақд пул олгандан сўнг, банкноталарни бирма-бир сананг, банк картаси қайтишини кутинг ва квитанцияни олинг, уларни сумкага (ҳамёнга, чўнтакка) солинг ва шундан кейингина банкоматни тарк этинг.

7️⃣Банкомат томонидан чоп этилган квитанцияларни уларда кўрсатилган суммаларни кейинчалик банк ҳисобварағи билан таққослаш учун сақлаб қўйинг.

8️⃣Aгар банкомат тўғри ишламаса (масалан, у узоқ вақт кутиш режимида бўлса, ўз-ўзидан қайта ўчиб ёқилса), сиз бундай банкоматдан фойдаланманг, клавиатурадаги “Отмена” тугмачасини босиб, амалдаги операцияни бекор қилинг ва банк картасининг қайтишини кутинг.

9️⃣Aгар банк картаси билан операциялар пайтида банкомат банк картасини қайтариб бермаса, банкоматда кўрсатилган телефон рақами орқали тегишли банкка мурожаат қилинг ва ҳолатни тушунтиринг. Шунингдек, сиз банк картасини чиқарган банк билан боғланиб, банк ходимининг кўрсатмаларига амал қилишингиз керак.

POS-терминалларда

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
Халқ таълими вазирлиги фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйида зарур шарт-шароит яратиб беришларини сўрайди

Ҳурматли ота-оналар!

Куни кеча III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома ижтимоий тармоқларда кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда мактаблар 2020 йил сентябрь ойидан санитар-эпидемиологик талабларга жавоб берган ҳолда босқичма-босқич фаолиятини тиклади.

Қишки таътилдан аввал, республика ўқувчиларининг 90 фоизи анъанавий таълимга қайтди. Қолган 10 фоиз ўқувчиларни ҳам келажагига бефарқ бўлмай, уларни ҳам мактаб таълимига бевосита қамраб олиш мақсад қилинган эди.

Халқ таълими вазирлиги ҳавотирга ўрин йўқ эканлигини, уйида касаллик тарқалишига ҳавотир катта бўлган, кекса одамлари бор ҳамда саломатлигида сурункали хасталиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси ҳам давом эттирилишини маълум қилади.

Бундай оилалар аввалги чоракдагидек ўқишларини уйидан давом эттиришларига имконият яратилади.

Азиз ота-оналар!

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровномаларда уларга карантин даврида ўқитувчилари ва тенгдошлари билан ўзаро бевосита мулоқот етишмагани аниқланди.

Мактабга бормаётган ўқувчилар эса афсуски, ана шундай имкониятдан маҳрум бўлиб қолмоқда, бола учун дўстлари билан доимий мулоқотда бўлиш ва улар билан бир жамоа бўлиб таълим олиш жуда муҳим, ҳеч қандай энг замонавий технология айнан шу муҳитни бола учун таъминлаб бера олмайди.

Шу ўринда фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан, уларнинг вақтини бесамар ўтказмасликлари ҳамда уйда таълим олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, уларни тўлиқ назоратга олишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жиззахда қулаган кўп қаватли уй бўйича расмий баёнот берилди

📍 https://uza.uz/uz/posts/233506

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | 4000 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган фирибгар қўлга олинди
#11jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
⚡️ 12 ЯНВАР КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 10.00да Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш тартиблари, шунингдек, “Маҳаллабай” муаоммаларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, шунингдек, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сонли қарорига асосан тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини олиб боришга рухсат берилди.
Кадастр мухандиси сифатида фаолият олиб бориш учун қуйдаги талаблар кўзда тутилган.
Кадастр мухандисига талабгор ушбу сохада камида бир йил стажга эга бўлиши керак. Олий маълумотга эга бўлиши керак. Агар олий маълумотга эга бўлмаса малака ошириш курсида ўқиб сертификатга эга бўлиши керак. Малака ошириш курсларини ташкил этиш Кадастр Агентлиги томонидан амалга оширилади
Кадастр мухандиси фаолиятини амалга ошириш учун малака шаходатномасига эга бўлиши шарт.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр муҳандиси сифатида фаолият юритиш учун қандай талаблар бор?

МММдаги матбуот анжуманида Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи Санжар Абдураззоқов ушбу масала юзасидан изоҳ берди.

«Талаблар қуйидагилардан иборат:

🔹Кадастр муҳандислигига номзод ушбу соҳада камида бир йил стажга эга бўлиши, олий маълумотли бўлиши, маълумоти бўлмаса, малака ошириш курсида ўқиб сертификатга эга бўлиши керак. Бу курслар Кадастр агентлиги томонидан ташкил этилади.

🔹Малака шаҳодатномасига эга бўлиши шарт. Шаҳодатномага эга муҳандис риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномаси тузиб, фаолият кўрсатади.

✏️ У Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади, қаватма-қават режаларини тузади, кадастр йиғма жилдини шакллантириб ҳисобга қўяди, кадастр паспортини расмийлаштириш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси филиалига тақдим этади.

Кадастр муҳандисларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги фаолияти 2022 йил 31 декабрга қадар белгиланди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр муҳандиси сифатида фаолият юритиш учун қандай талаблар бор?

МММдаги матбуот анжуманида Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи Санжар Абдураззоқов ушбу масала юзасидан изоҳ берди.

«Талаблар қуйидагилардан иборат:

🔹Кадастр муҳандислигига номзод ушбу соҳада камида бир йил стажга эга бўлиши, олий маълумотли бўлиши, маълумоти бўлмаса, малака ошириш курсида ўқиб сертификатга эга бўлиши керак. Бу курслар Кадастр агентлиги томонидан ташкил этилади.

🔹Малака шаҳодатномасига эга бўлиши шарт. Шаҳодатномага эга муҳандис риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномаси тузиб, фаолият кўрсатади.

✏️ У Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади, қаватма-қават режаларини тузади, кадастр йиғма жилдини шакллантириб ҳисобга қўяди, кадастр паспортини расмийлаштириш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси филиалига тақдим этади.

Кадастр муҳандисларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги фаолияти 2022 йил 31 декабрга қадар белгиланди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Buxoroda yer ajratish evaziga fuqarodan 2 ming dollar pora olgan hokimlik mas’uli qo‘lga olindi.

Buxoro
viloyatining Olot tumanida yer maydoni ajratish evaziga fuqaroni 4000 dollar pora berishga undagan tuman hokimligi mas’ul xodimi 2000 ming dollarni olayotgan vaqtida qo‘lga olingan. Holat DXX hamda iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining viloyat boshqarmasi xodimlari hamkorligidagi tadbirda fosh etilgan, deya xabar berdi “Daryo” muxbiri.

Ma’lum bo‘lishicha, fuqaro Q.S. tuman hokimligi mas’ul xodimi J.Sh.ga Olot tuman markazidan savdo do‘koni qurish uchun 4 sotix yer maydoni ajratish bo‘yicha murojaat qilgan. J.Sh. esa fuqaroga yer maydoni ajratish evaziga 4000 dollarni pora tariqasida berishga undagan.

2020-yilning 22-dekabr kuni fuqaro tadbirkorlik faoliyatiga to‘siq bo‘layotgani haqida shikoyat qilib, holat yuzasidan huquq-tartibot idoralariga ariza bilan murojaat qilishga majbur bo‘lgan.

Shu kuni ariza yuzasidan huquq-tartibot idoralari tomonidan tezkor tadbir o‘tkazilgan hamda Olot tumani hokimi mas’ul xodimi J.Sh. fuqaro Q.S.dan Qorako‘l tuman hokimligi binosi oldida kimyoviy ishlov berilgan 2000 dollarni oldindan to‘lov sifatida olayotgan vaqtda ushlangan.

Mazkur holat yuzasidan J.Sh.ga nisbatan Jinoyat kodeksining 168-moddasi (firibgarlik) va 25-moddasi (jinoyatga tayyorgarlik ko‘rish va jinoyat sodir etishga suiqasd qilish) bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, tergovga tegishliligi masalasini hal qilish uchun hujjatlar viloyat prokuraturasiga yuborilgan.
https://daryo.uz/2021/01/12/buxoroda-yer-ajratish-evaziga-fuqarodan-2-ming-dollar-pora-olgan-hokimlik-masuli-qolga-olindi/?utm_source=@daryo
Кадастр муҳандисига қандай талаблар қўйилган?

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш тартиблари, «маҳаллабай» муаммоларни ўрганиш ва бартараф этишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Қайд этилганидек, Президентимизнинг 2019 йил 5 апрелдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулк бўйича хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини олиб боришга рухсат берилган.

Эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаган кўчмас мулк объектларининг «маҳаллабай» манзилли рўйхатини шакллантириш юзасидан Тошкент шаҳридаги 12 туман кесимида Кадастр палатаси филиалларида маҳаллалар билан ишлашга масъул ходим ажратилган.

Кадастр муҳандиси сифатида фаолият юритиш учун номзодга қандай талаблар қўйилган? Ушбу савол матбуот анжумани муҳокамасида диққат марказида бўлди.

– Кадастр муҳандислигига номзод ушбу соҳада камида бир йил стажга эга бўлиши, олий маълумотли, маълумоти бўлмаса, малака ошириш курси сертификатига эга бўлиши керак, – дейди Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи Санжар Абдураззоқов.

– Бу курслар Кадастр агентлиги томонидан ташкил этилади. Малака шаҳодатномасига эга бўлиши шарт. Шаҳодатномага эга муҳандис риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномаси тузиб, фаолият кўрсатади. У Тошкент вилояти ва шаҳридаги кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади, қаватма-қават режаларини тузади, кадастр йиғма жилдини шакллантириб, ҳисобга қўяди, кадастр паспортини расмийлаштириш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси филиалига тақдим этади. Кадастр муҳандисларининг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги фаолияти 2022 йил 31 декабрга қадар белгиланди.
https://uza.uz/uz/posts/kadastr-muhandisiga-qanday-talablar-qoyilgan_233916
Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари билан танишди.
Шундан сўнг Академияда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Академию Вооруженных Сил.
Глава государства ознакомился с образцами современного вооружения и военной техники.
Затем в Академии под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами состоялось расширенное заседание Совета безопасности, посвященное итогам деятельности Вооруженных Сил и военно-административных секторов в 2020 году и приоритетным задачам на перспективу.

#Mirziyoyev #yigilish #QurolliKuchlar #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter