TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.68K subscribers
8.48K photos
919 videos
10 files
6.84K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Миллий географик ахборот тизими портали халққа нима беради? (фото)

24 декабрь санасида ИНҲА университетида Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойиҳасининг “Mening Uyim” ахборот компанияси томонидан ташкил этилган “Кадастр тизими — янги лойиҳалар, сифатли хизматлар ва барқарор натижалар сари” номли анжуман бўлиб ўтди.
Агентлик директори Ҳалилилло Турахужаев “Кадастр агентлиги янгиланиш босқичида: соҳадаги янгиликлар, долзарб муаммолар, агентликнинг янги имиджи” мавзуидаги тақдимоти доирасида йил давомида соҳада олиб борилган фаолият натижалари, Кадастр агентлигининг янги қиёфаси, сифатли ва коррупциядан ҳоли хизматлари кўрсатишга йўналтирилган лойиҳалар хусусида сўзлади. Тақдимот доирасида Республикамиз бўйлаб олиб борилган соҳа вакилларининг аттестация жараёни, натижалари ва соҳадаги оғриқли нуқталар хусусида ҳам тўхталди.
https://darakchi.uz/uz/110258
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Деҳқон хўжалигини юритиш учун 0.06 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.

Бу ҳақидаги Қонун лойиҳаси бугун депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Шунингдек, қонун лойиҳасида фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан деҳқон хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асосий экиндан бўшаган қисми оралиқ қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун 0.06 гектардан 10 гектаргача бўлган ўлчамда бир мавсумга иккиламчи ижарага берилиши мумкинлиги акс эттирилган.

Маълумот учун: амалдаги "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонунда фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0.06 гектар доирасида ер участкалари берилиши мумкин эди.

Худудларда кластерлар фаолиятининг кўпайиб, қишлоқ хўжалигида ҳудуд монополистига айланиб бораётган бир вақтда бу ўзгаришлар еридан ажралаётган собиқ фермерларнинг кичик бўлса ҳам деҳқон ҳўжалиги ташкил этиб ишлаш имкониятини беради. Янги қонун деҳқон хўжаликлари активларини оширишга ҳам ёрдам беради.

👉 @deputat_kusherbayev
Forwarded from Kadastr - Live
Жорий йилнинг 27 декабрь куни Кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси Қўшкўпир тумани бўлими ҳамда Давлат Кадастрлар Палатаси Хоразм вилояти бошқармаси Қўшкўпир тумани филиалининг маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинода 40 нафардан ортиқ ходимлар иш фаолиятни олиб бориши учун замонавий моддий техника базаси яратилиб агентлик фаолияти учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Тадбирда Қўшкўпир тумани ҳокими Ж.Рахимов ҳамда Кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи - Р.Х.Ўразбоев нутқ сўзлаб Қўшкўпир аҳлини янги бино билан қутлаб, шу ерда ишловчи ходимларга келажакда ишларида ривож тилашди.
«Сен, нафақат нима деб айтишингга, балки нима деб айтмаслигингга ҳам жавобгарсан»
Мартин Лузер

Каналга уланиш👇👇👇
👉👉👉https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
​​⚡️ 1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

🔹 Фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

🔹 Ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади, онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади, ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади, Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади.

🔹 «Ўзгидромет» ва «Метеоинфоком» ходимларининг лавозим маошларини ҳисоблашда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашда тариф коэффициенти икки баравар оширилган ҳолда қўлланади, шунингдек, ушбу ходимларга соҳада узоқ муддат хизмат қилгани учун ойлик устама ҳақ тўланади.

🔹 Аҳоли пунктларининг бош режалари жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.

Яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадида:

🔹 риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади;

🔹 қурилиш корхоналарига ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчилар ёллашга рухсат берилади.

🔹 Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.

🔹 Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳам «Манзил» тизими орқали амалга оширилади.

🔹 Қурилиш соҳасидаги давлат харидлари тартибида ўзгаришлар бўлади.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
#савол_жавоб
#солиқчи_кўмакчи

🔴 Касаллик варақасида бўлган даврим учун ҳисобланадиган пулдан солиқ ушлаб қолинадими

🔵 Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик учун ходимга тўланадиган тўловлар (касаллик варақаси асосида) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодекси, 377-моддаси).
✔️Ушбу даромадлар ўз навбатида жами даромадлар таркибига киради ҳамда белгиланган тартибда 12 % ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
————————————-
#вопрос_ответ
#клиентоориентированность

🔴 Облагаются ли налогом деньги, начисленные за мой больничный лист

🔵 Выплаченные сотруднику доходы при временной утрате трудоспособности (на основании больничного листа) относятся к прочим доходам физического лица (статья 377 Налогового кодекса).
✔️Указанные доходы, в свою очередь, включаются в состав совокупного дохода и в установленном порядке облагаются налогом на доходы физических лиц по ставке 12%.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.
– Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Президент вручил государственные награды в комплексе «Куксарой».
– Сидящие здесь сегодня – герои нашего времени, выдающиеся представители нашего мужественного народа, – отметил глава государства .
От имени собравшихся на церемонии Шавкат Мирзиёев адресовал поздравления всем согражданам, получившим награды на местах.
В церемонии приняли участие руководители государственных и общественных организаций, ветераны труда, представители интеллигенции, молодежь.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter