TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.69K subscribers
8.47K photos
917 videos
10 files
6.83K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Ер участкаларини беришда қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ер
умуммиллий бойликдир, у халқнинг битмас-туганмас мулки ҳисобланади. Ер, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқаришнинг асосини ташкил этади. Том маънода одамларни боқади, кийинтиради. Демак, уни асраш, ҳар қаричидан самарали фойдаланиш барчамизнинг бурчимиздир. Шунинг учун мамлакатимизда ердан оқилона фойдаланиш, ер ресурсларини муҳофаза қилиш, ҳар бир қарич ернинг ҳисоб-китобини юритиш, ерлардан фойдаланишда учраётган салбий ҳолатларни тезкорлик билан аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Кодекс лойиҳасининг 8-бобида ер участкаларини бериш (сотиш) тартибига бағишланган. Унга кўра, ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон аукциони орқали берилиши ўрнатилиши муносабати билан, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ер бериш тартиби белгиланмоқда. Ер участкасини бериш масалалари ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилаётганлиги сабабли чиқарилмоқда.
https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33179/
«Berliner Telegraph»: Ўзбекистон Президенти - қатъий ислоҳотчи

Ана шундай сарлавҳа остида "Дунё" ахборот агентлиги сайтида таниқли немис сиёсатшуноси Маттиас Дорнфельднинг мақоласига бағишланган материал эълон қилинди.

Мақолада Ўзбекистон Евроосиёнинг маркази ва Марказий Осиёдаги энг кўп аҳоли яшайдиган давлат сифатида минтақавий ҳамкорликда етакчи мавқега эга экани, шунингдек, мамлакатимизнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, қўшни мамлакатни иқтисодий қайта тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратилган.

Муаллиф Ғарбда Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ маконидаги қатъий ислоҳотчи сифатида қабул қилинади ва, айниқса, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳақида гап кетганда, кутилган меҳмон сифатида эътироф этилади, деб таъкидлаган. Ушбу мақолани ўқишни тавсия этамиз.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Тошкент вилоятида янги йил байрами кайфияти ҳукм сурмоқда...

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси иш фаолияти ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга кадастр соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида "Тошкент" телеканалининг Фарованлик сари кўрсатувида сўз юритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉👉👉https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Kadastr - Live
Айни дамда Тошкент шаҳрининг ИНҲА университетида Ўзбекистон Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва «Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойиҳасининг «Mening Uyim» ахборот кампанияси томонидан ташкил этилган “Кадастр тизими — янги лойиҳалар, сифатли хизматлар ва барқарор натижалар сари” номли анжумани бошланди.
Forwarded from Kadastr - Live
Қашқадарё вилоятида олиб борилган хатлов натижалари Геопорталда ўз аксини топади. Жараён ҳақида Давлат Кадастрлар Палатаси раиси Мохир Валиев маълумот бермоқда.
Бугунги кун ҳолатига Қашқадарё вилоятида давлат рўйхатидан ўтказилмаган жами 533 569 мингта бино-иншоотлар, 2 573,5 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари хатловдан ўтказилиб, барчасига кадастр йиғма жилдлари шакллантирилди.
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлидаги яна бир муҳим қадам

Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида бино ва иншоотлар, шу жумладан, ерости иншоотларини қуриш тақиқланади. Бундан енгил конструкцияли иссиқхоналар ва бошқа иморатлар, шунингдек, суғориш иншоотларини қуриш мустасно. Ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бир вақтда шартли 10 бошгача чорва молини ўтлатишга йўл қўйилади. Ўз тасарруфидаги ер участкасидан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолишига йўл қўйилмайди.

Батафсил: 👉https://parliament.gov.uz/uz/events/fractions/33190/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
Forwarded from YURISTKADR
Ўзбекистон Республикасининг 23.12.2020 йилдаги ЎРҚ-656-сонли Қонуни билан айрим қонунларга ўзгаритириш киритилди. Бу ўзгаришлар бугундан – 24 декабрдан кучга кирди.

Масалан, 2012 йил 24 сентябрдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси (Мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларининг қайта кўриб чиқилишига ҳамда бекор қилинишига йўл қўйилмаслиги) қуйидаги мазмунга ўзгарди:

Давлат мулкини давлат тасурруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди.

Қуйидаги кўчар ва кўчмас мол-мулк давлат тасарруфидан чиқарилган ҳамда хуссусийлаштирилган корхоналарнинг мол-мулки деб эътироф этилади (қонунга мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно):

Давлат тасарруфидан чиқаришни ва хусусийлаштирилган корхоналарда давлат мол-мулкини хусусийлаштиришни амалга ошириш пайтида аниқланмаган кўчар ва кўчмас мол-мулк;

Корхона ҳудудида жойлашган, давлат тасарруфидан чиқаришни ва хусусийлаштиришни амалга ошириш пайтида тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган кўчар ва кўчмас мол-мулк.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан объектнинг қийматини баҳолаш натижаларни қайта кўриб чиқиш, ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқий муҳофаза қилиш органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш таъқиқланади.

👉@yuristkadr
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Миллий геопортал юқори аниқликда маълумот беради
#24dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Шамситдин Тоштемиров
Наманган. Тайинлов. Кадастр агентлиги Наманган бошқармаси бошлиғи тайинланди.
Жорий йилнинг 24-декабридаги буйруқ билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига Мухитдинов Содиқжон Собирович тайинланди.
Маълумоти олий. Наманган мухандислик педагогика институтини бино ва саноат иншоотлари қурилиши мутахассислиги бўйича 2004 йилда тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Наманган вилояти техник рўйхатга олиш кадастр бюроси техник инвентаризатори лавозимида бошлаган.
Эслатиб ўтамиз Мухитдинов Содиқжон Собирович 2015 йилдан бугунга қадар Давлат кадастрлари палатаси Наманган бошқармасининг Наманган шаҳар филиали рахбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Миллий географик ахборот тизими портали халққа нима беради? (фото)

24 декабрь санасида ИНҲА университетида Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойиҳасининг “Mening Uyim” ахборот компанияси томонидан ташкил этилган “Кадастр тизими — янги лойиҳалар, сифатли хизматлар ва барқарор натижалар сари” номли анжуман бўлиб ўтди.
Агентлик директори Ҳалилилло Турахужаев “Кадастр агентлиги янгиланиш босқичида: соҳадаги янгиликлар, долзарб муаммолар, агентликнинг янги имиджи” мавзуидаги тақдимоти доирасида йил давомида соҳада олиб борилган фаолият натижалари, Кадастр агентлигининг янги қиёфаси, сифатли ва коррупциядан ҳоли хизматлари кўрсатишга йўналтирилган лойиҳалар хусусида сўзлади. Тақдимот доирасида Республикамиз бўйлаб олиб борилган соҳа вакилларининг аттестация жараёни, натижалари ва соҳадаги оғриқли нуқталар хусусида ҳам тўхталди.
https://darakchi.uz/uz/110258
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Деҳқон хўжалигини юритиш учун 0.06 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.

Бу ҳақидаги Қонун лойиҳаси бугун депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Шунингдек, қонун лойиҳасида фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан деҳқон хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асосий экиндан бўшаган қисми оралиқ қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун 0.06 гектардан 10 гектаргача бўлган ўлчамда бир мавсумга иккиламчи ижарага берилиши мумкинлиги акс эттирилган.

Маълумот учун: амалдаги "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонунда фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0.06 гектар доирасида ер участкалари берилиши мумкин эди.

Худудларда кластерлар фаолиятининг кўпайиб, қишлоқ хўжалигида ҳудуд монополистига айланиб бораётган бир вақтда бу ўзгаришлар еридан ажралаётган собиқ фермерларнинг кичик бўлса ҳам деҳқон ҳўжалиги ташкил этиб ишлаш имкониятини беради. Янги қонун деҳқон хўжаликлари активларини оширишга ҳам ёрдам беради.

👉 @deputat_kusherbayev
Forwarded from Kadastr - Live
Жорий йилнинг 27 декабрь куни Кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси Қўшкўпир тумани бўлими ҳамда Давлат Кадастрлар Палатаси Хоразм вилояти бошқармаси Қўшкўпир тумани филиалининг маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинода 40 нафардан ортиқ ходимлар иш фаолиятни олиб бориши учун замонавий моддий техника базаси яратилиб агентлик фаолияти учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Тадбирда Қўшкўпир тумани ҳокими Ж.Рахимов ҳамда Кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи - Р.Х.Ўразбоев нутқ сўзлаб Қўшкўпир аҳлини янги бино билан қутлаб, шу ерда ишловчи ходимларга келажакда ишларида ривож тилашди.