TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Айни дамда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Рақамлаштирилаётган кадастр соҳасида интеграция жараёнлари (Тошкент шаҳар мисолида)” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси раҳбари Мурод Файзуллаев ҳамда шўъба бошлиғи Бегзод Тошходжаев томонидан маълумотлар берилмоқда.

📲 Матбуот анжуманни UzReport TV телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Telegram Instagram YouTube Facebook
⚡️ Бўстонлиқ туманидаги бўш турган объектлар «E-Ijro аuksion» орқали сотилади

Вазирлар Маҳкамаси “Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорни имзолади.

👉 Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сайёр_қабул

Тошкент вилоятида 23 сентябрдан 3 октябрга қадар Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

🏠Бугун сайёр қабул Янгийўл, Қуйи Чирчиқ, Чиноз тумани ва Янгийўл шаҳарларида ўтказилмоқда.

🟢Сайёр қабулларда Кадастр Агентлигидан М.Агзамов, вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонаси раҳбари А.Холмирзаев ҳамда Янгийўл, Қуйи Чирчиқ, Чиноз тумани ва Янгийўл шаҳар филиал раҳбарлари иштирок этимоқда.

Сайёр қабуллар давомида аҳоли томонидан тушаётган мурожаатларни жойида ўрганилмоқда.

https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
Кадастр муҳандисларига нисбатан қуйидаги талаблар назарда тутилади:

- геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган, шунингдек, тегишли малака комиссияларининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси кадастр агентлигининг малака шаҳодатномасини олган шахс кадастр муҳандиси бўлиши мумкин;

- малака шаҳодатномасини олиш учун шахс геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши ва малака имтиҳонини топшириши шарт;

- кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланувчи шахс риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномасини тузган холда ўз фаолиятини олиб боради.

Ушбу қарорга асосан Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 17 январда 3211-сон билан рўйхатдан ўтказилди

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Кадастр ахборот тизими 10 та манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.

Интеграция бу Ахборот тизимларини ўзаро маълум бир мақсад учун боғлаш жараёндир.

Интеграция 2 хил бўлади ички интеграция ва ташқи интеграция.

Кадастр ахборот тизими 10 дан ошиқ манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.

Биринчи интеграция - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Интеграциядан мақсад, кўчмас мулк объектлари бўйича ер ва мол-мулк солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун, солиқ базаси сифатида кўчмас мулк объекти ҳисобланади. Кўчмас мулк объекти ҳақида маълумотларни солиқ ахборот тизимига тақдим этишдан иборат.

Иккинчи интеграция - нотариал идоралар

(Ўзб.Рес.ВМнинг 27.02.2017 й.даги 106-сонли қарори “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”)

Интеграциядан мақсад, Барчамизга маълум кўчмас мулк объектлари бўйича бирон бир нотариал битимларни амалга оширишда кўчмас мулк объектларининг маълумотномалар, давлат рўйхатидан ўтказилган кўчирмаси, таъқиқ ва чеклов ҳамда мулкдорлари ва хужжатлари ҳақидаги ахборотларни электрон шаклда тақдим этишдан иборат.

Учинчи интеграция- Мажбурий ижро бюроси

Интеграциядан мақсад, электрон тарзда жисмоний ва юридик шахсларнинг номидаги кўчмас мулк объектларнинг аниқлаш, зарур ҳолларда кўчмас мулк объектларига таъқиқ қўйиш ва тақиқларни ечишни амалга оширишдан иборат.

Тўртинчи интеграция – Ички ишлар вазирлиги:

(Ўзб.Рес.Президентининг 11.07.2017 й.даги ПҚ-3126-сонли қарори “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”)

Интеграциядан мақсад, фуқароларни электрон кўринишда вақтинча ва доимий рўйхатга олишда ва рўйхатдан чиқаришдан иборат (ҳалқ тилида пропискага қўйиш дейилади).

Бешинчи интеграция – Давлат хизматлар агентлиги:

(Ўзб.Рес.Президентининг 12.12.2017 й.даги ПФ-5278-сонли қарори “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”)

Интеграциядан мақсад, қисқа қилиб айтадиган бўлсак, кадастр давлат хизматлари кўрсатишда аҳолига қулайлик яратиш ва хизмат сифатини оширишдан иборат.

Олтинчи интеграция – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)

Интеграциядан мақсад, порталга янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш жараёнида, яъни авторизация жараёнида фуқаронинг шахсий маълумотлари асосида тизим кўчмас мулк ахборот тизимидан автоматик равишда, ушбу фойдаланувчининг номидаги кўчмас мулк объектларини фойдаланувчининг шахсий кабинетида кўриш имкониятини яратади.

Тўққизинчи интеграция - COVID штаби:

Интеграциядан мақсад: Хаммамизга маълумки, бу йил бутун дунёга хавф солган коронавирус пандемияси бўлиб турипти. Пандемия тарқалишини олдини олиш мақсадида COVID га қарши курашиш штаби ташкил этилган бўлиб, ушбу штабга корхонанинг маълумотлар базасидан сўров орқали объектларнинг геофазовий маълумотлари ва манзиллари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши йўлга қўйилган.

Ўнинчи интеграция - Давреестр ахборот тизими:

Интеграциядан мақсад, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр паспортларини шакллантириш ҳисобланади.

Ушбу тизим орқали хозирда 313 минг. та ахборотлар алмашинуви амалга оширилганлиги маълумот сифатида айтиб ўтмоқчиман.

Кўчмас мулк ахборот тизимини юқорида санаб ўтилган 10 та ахборот тизимлари билан интеграция қилиш сабабли, жорий йилнинг 8 ой давомида жами бўлиб, 5 678 минг ахборот алмашинуви амалга оширилган.

https://yuz.uz/news/kadastr-axborot-tizimi-nechta-manfaatdor-vazirlik-va-idoralar-axborot-tizimlari-bilan-integratsiya-qilingan?view=pandemiya-davrida-tibbiyot-xodimlarini-ragbatlantirish-tartibi-ozgardi
#қонун_лойиҳаси
#законопроект
#кадастр

❗️Кадастр бўйича иккита низом муҳокамада

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Агентликнинг барча бўғинлари тузилиши ва функциялари, мажбуриятлари ҳамда ҳуқуқлари белгиланмоқда.

🇺🇿 Қарор лойиҳаси давлат тилида жойлаштирилган. Лойиҳага 2020 йил 5 октябргача таклиф бериш ва муносабат қолдириш мумкин.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
Журналистлар ва блогерлар диққатига! 

Кадастр агентлиги барча турдаги ОAВ вакиллари, блогер ва эркин ижодкорларни “Ҳар бир солиқ тўловчи учун сифатли кадастр хизматлари” мавзусидаги журналистик материаллар танловида иштирок этишга таклиф қилади.  

https://telegra.ph/ZHurnalistlar-va-blogerlar-di%D2%9B%D2%9Batiga-09-24
Forwarded from Kadastr - Live
#sayyor_qabul
Аввал хабар берганимиздек шу кунларда Тошкент вилоятининг барча туманлари бўйлаб фуқаро ва тадбиркорларни муаммоларини хал этиш мақсадида сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.

Сайёр қабулда Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи Мирвосил Агзамов ва Тошкент вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонаси раҳбари Атхам Холмирзаевлар аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ўрганиб унга ечим топмоқдалар.

Тошкент вилоятининг Бекобод, Пискент, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида кадастр йўналиши бўйича 60 га яқин муаммолар ўрганилда ва ўзининг мантиқий якунига етказилди.

Шундай муаммолардан бири ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга уй-жойининг кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилди.

Сайёр қабуллар вилоят бўйлаб давом этади.
Forwarded from Kadastr - Live
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Кадастр агентлининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(агентликнинг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from OLMALIQ INSAYT
#Tayinlov

Yoshlar ishlari agentligining Nurafshon shahar bo'limiga boshliq tayinlandi.

O'zbekiston Respublikasi yoshlar ishlari agentligining Nurafshon shahar bo'limi boshlig'i lavozimiga Abdurayimov Ergash Arifdjanovich tayinlandi.

E.Abdurayimov 1991-yilda Olmaliq shahrida tug'ilgan. 2014-yilda Toshkent viloyati Davlat pedagogika institutini, 2018-yilda O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruv akademiyasi qoshidagi "Yoshlar muammolarini o'rganish va istiqbolli kadrlarni tayyorlash" institutini tamomlagan. Oilali. 2 nafar farzandi bor.

E.Abdurayimov mazkur lavozimga tayinlangunga qadar O'zbekiston yoshlar ittifoqi Toshkent viloyat Kengashi raisining Axborot siyosati masalalari bo'yicha maslahatchisi, Axborot xizmati rahbari lavozimida faoliyat olib borayotgan edi.

@yoshlar_agentlik_toshvil
Forwarded from FUTBOL TV | RASMIY
O’zbekiston milliy terma jamoasi JCH-2022 va Osiyo kubogi-2023 qo’shma saralash bosqichiga tayyorgarlik jarayonini reja asosan noyabr oyidagi FIFA kunlarida o’quv-mashg’ulot yig’ini o’tkazadi.

BAAda tashkil etiladigan mazkur yig’in doirasida terma jamoamiz a’zolari ikkita xalqaro o’rtoqlik uchrashuvida maydonga tushadi.

Vadim Abramov boshchiligidagi Milliy jamoamiz 12-noyabr kuni Suriya terma jamoasi bilan o’rtoqlik uchrashuvi o’tkazadi.

Dubayda o’tadigan mashg’ulotlar davomida terma jamoamiz shuningdek Iroq vakillari bilan kuch sinashadi. Mazkur o’rtoqlik o’yini 17-noyabr sanasiga rejalashtirilgan.

🖥FUTBOLTV rasmiy sahifalari👇

Telegram| Insta| YouTube| Facebook
Техник тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Келгуси йил якунига қадар Ўзбекистонда халқаро стандартлар сонини 14 мингтага, халқаро талаблар билан уйғунлик даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси белгиланди.
5 мингдан зиёд эски стандартларни бекор қилиш, маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича техник регламентларни Европа ва ЕОИИ меъёрларига мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное реформам в системе технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поставлена задача довести к концу следующего года количество внедренных в стране международных стандартов до 14 тысяч и уровень соответствия национальных стандартов до 50%.
Даны указания по отмене более 5 тысяч устаревших стандартов, приведению техрегламентов безопасности продукции в соответствие с требованиями Европы и ЕАЭС.

#Mirziyoyev #yigilish #standartlashtirish #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
#sayyor_qabul

Кеча Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Оҳангарон туманларида бўлиб ўтган сайёр қабулда 40 дан ортиқ мурожаатчилар уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдонлари сўраб мурожаат қилишди.
Жойида ҳал қилиш мумкин бўлган кўплаб масалалар ўз ечимини топди, айримларига ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди.
🟢 Жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида ер участкаларини олиш бугунги кунда онлайн аукцион орқали амалга оширилаётгани ва ундаги қадамлар кетма-кетлигини амалга ошириш тадбиркорларга батафсил тушунтирилди.

📢📢📢 Диққат қилинг сайёр қабуллар давом этади.

Бугун сайёр қабул Чирчиқ шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Чирчиқ шаҳри аҳолисида бизнинг фаолиятимиз билан боғлиқ бўлган муаммоли масалалар ёки саволлари бўлса бугун соат 10-00да Чирчиқ шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган Шабада биносига келишингизни сўраймиз.

‼️Муаммоларингизга ечим топишда ёрдам беришга тайёрмиз.
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги ва «Картография» корхонаси муносабати

Хариталар асоси, уларнинг илмий ҳолатини ишлаб чиқиш Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

«Ёзувсиз харита ва атласлар асосини ишлаб чиқиш давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Халқ таълими вазирлиги бутун республика бўйича мактаблар учун қайси турдаги, масалан, табиий, сиёсий, физик ёки бошқа турдаги хариталарнинг талабномасини йиғиб, шакллантириб берса, биз кўриб чиқиб, график асосида ташкил қиламиз. Бу ишни улар билан биргаликда келишган ҳолда амалга оширишимиз мумкин», – деди Кадастр агентлигининг Ерни масофадан туриб зонтлаш, геодезия ва картография бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ихтиёр Эргашев.

Республикада 10 мингдан зиёд мактаб мавжуд. Aтласлар эса 10 минг нусхада чоп этилмоқда. Битта мактабда юқори синфлар ҳар бири ўртача 2тани ташкил қилса, бу 50-60 ўқувчига битта атлас тўғри келишини англатади. Aдаднинг камлиги сабабларини «Картография» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси раҳбари Ориф Ибрагимов изоҳлаб берди.

«Aтлас ва ёзувсиз хариталарга талаб жуда кам. Бизга асосан тадбиркорлик субъектлари ўзларининг сотиши учун харита ва мавзули хариталар учун буюртма беришади. Биз бир неча бор Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилдик. Aтлас ва ёзувсиз хариталарни ҳеч бўлмаганда мактаб дарсликлари билан бирга ижара таркибига қўшишни таклиф қилдик. Чунки география дарсликлари янгиланганда, атласлар ҳам қайта янгиланади. Дарсликдаги ўзгариш ва қўшимчалар атласларга ҳам киритилади. Ҳозирда биз ўзимиз имконимиз етгунича мактаблар сонини аниқлаб, тадбиркорларни жалб қилган ҳолда атлас ва ёзувсиз хариталарни нашр этиб турибмиз», – деди Ориф Ибрагимов.
​​"Янги нафас" лойиҳаси

Кунига 10 минг
Ойига 300 минг
Йилига 3,6 млн қадам юринг

Ҳамда Кадастр хизматлари ва бошқа давлат хизматлари учун 50 % лик чегирмага эга бўлинг!

Бонус – спорт мажмуасидан фойдаланиш учун бепул абонемент.

Бу лойиҳа сизга нима беради?
Саломатликка эришасиз, пулингизни давлат хизматларидан фойдаланишда (220 турдан ортик!) тежаб қоласиз.

Лойиҳа муҳокамаси 8 октябрга қадар куйидаги ҳаволада:
https://regulation.gov.uz/ru/document/22513

@uzmeninguyim