TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари этиб Мирсаид Садикович Мирмаксудов тайинланди.

Мирсаид Садикович Агентликда Давлат кадастрларини юритиш, IT-технологиялар, компьютерлаштириш, ахборот хавфсизлигини ҳамда геоахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси йўналишларига раҳбарлик қилади.

М.Мирмаксудов бунга қадар Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор УЗИНФОКОМ бош директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Forwarded from Kadastr - Live
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари - “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори этиб Абдушукур Хамидович Абдуллаев тайинланди.

Абдушукур Хамидович Агентликда учувчисиз учиш қурилмаларидан (дронлар) фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ишлари ҳамда соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш масалларига раҳбарлик қилади.

А.Абдуллаев бунга қадар Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари, “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритиб келган.
Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Гриппга қарши сифатли вакцинани қаердан олиш мумкин ва қанчадан кейин организмда гриппга қарши иммунитет пайдо бўлади?

💉Гриппга қарши вакцина билан махсус ташкил қилинган эмлаш марказларига борган ҳолда эмланиш мумкин.

📍Аҳоли юртимиздаги мавжуд вакциналарнинг сифатига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Четдан олиб кирилаётган ҳар бир вакцина сифати ва самарадорлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасаси томонидан текширилиб, амалиётга жорий қилишга рухсат берилади.

🌐Юртимизга турли давлатлардан самарадорлиги энг юқори бўлган вакциналар олиб келинади. Вакцина қабул қилаётганда ҳар бир фуқаро ўз хоҳишига кўра турли давлатда ишлаб чиқилган вакцинадан бирини танлайди.

Мавсумий гриппга қарши вакцина организмда 15 кун ичида микробларга қарши иммунитет ишлаб чиқади. Таъсир кучи 1 йилга етади.

👩🏻‍⚕️Эмлашдан олдин шифокор томонидан албатта эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра вакцинация қилиш-қилмаслик белгиланади. Яъни, эмланадиган киши шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак.

Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади. Шунинг учун вакцинациядан олдин шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Грипп мавсуми бошланганлиги сабабли иммунитет пасаяди. Бу коронавирус касаллигига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкин? Ва бундай вазиятда гриппга қарши вакцина қанчалик ёрдам бериши мумкин?

Грипп
коронавирус инфекциясининг кўпайишига таъсир қилмайди, чунки бу икки хил инфекция. Эпидемияга қарши тадбирларга риоя қилмаслик касалланишнинг ошишига таъсир қилади.

Агар аҳоли мунтазам ниқоб тақса, қўлни тоза сақлаш гигиенасига риоя қилса, ижтимоий масофани сақласа, ўзини изоляцияласа, вазият анча узоқ вақт давомида барқарор бўлиб қолади.

Яна бир масала - агар киши коронавирус инфекцияси билан оғриган бўлса ва яна бирор ёндош инфекция (грипп ёки бошқа) билан касалланса у ҳолда коронавирус қийин кечади.

Ҳозирги вақтда гриппга қарши эмлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Грипп ҳам Cовид-19 инфекциясисиз ҳам оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин бўлган жуда жиддий инфекция ҳисобланади.

Шунинг учун, бир вақтнинг ўзида иккита инфекция билан касалланмаслик учун гриппга қарши эмлаш мақсадга мувофиқдир.

Албатта, ҳаммада ҳам гриппга қарши эмлаш имкони йўқ, чунки айрим шахсларда ушбу вакцинага қарши кўрсатмалар мавжуд, лекин умумий ҳисобда, биз эмлаш керак деб ҳисоблаймиз.

Болалар симптомсиз касаллик ташувчиси бўлишлари мумкинми?

🌀Ҳа мумкин. Болалар асосан симптомсиз ёки енгил шаклда касалланишади.

🔎Биз март ойидан буён болалардаги касалланишни таҳлил қилиб келяпмиз. Таҳлилларга кўра, 85% болалар симптомсиз ёки енгил шаклдаги коронавирус инфекциясига эга бўлган. Шунинг учун инфекция юқтирган болалар асосан сурункали касалликларга чалинган одамлар ва айниқса қариялар учун хавфли ҳисобланишади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Якшанба куни Тошкент вилоятида сайловлар ўтказилади

27 сентябрь ва 18 октябрь кунлари халқ депутатлари Тошкент вилояти шаҳар, туман кенгашларининг бўшаб қолган ўринларига депутатлар сайлови бўлиб ўтади.

Хусусан, сайловлар Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳри, Бўстонлиқ, Бўка, Оҳангарон, Пискент, Тошкент, Янгийўл туманларидаги 15та сайлов участкасида ўтказилиши белгиланган.

Тошкент вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, сайлов ўтказиладиган биноларга тиббиёт, Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари бириктирилган.

👉 Тошкент хабарлари
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқни 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “Milliy TV” (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги саҳифалари

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите выступление в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “Milliy TV” (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
Кўпқаватли тураржой қуриш учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Навоий шаҳридан ер 72,2 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Нурафшон шаҳридан ер 94,7 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Фарғона шаҳридан ер 100,9 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Қуйичирчиқ туманидан ер 49,9 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Урганч шаҳридан ер 4,3 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Чирчиқ шаҳридан ер 261 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Наманган шаҳридан ер 109 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Хонобод шаҳридан ер 21,3 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Ангрен шаҳридан ер 33,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Бекобод шаҳридан ер 89,1 млн.сўмдан (кўриш)

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Hudud Inform
⚡️Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра эндиликда Давлат хизматларидан ID-карта ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари идентификация ID-карталарини алмаштириш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра,
янги туғилган болага идентификация ID-карталари мажбурий берилмасдан, унинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинганидан сўнг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) ихтиёрига кўра расмийлаштирилиши мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш:

биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;

иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

🆔-карта эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.

❗️Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рақамлаштириш билан шуғулланмасдан ривожланиш мумкин эмаслигини, бусиз келажагимиз йўқлигини тушуниб етиш керак — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
Ҳокимлар ойда 2-3 кун фақат рақамлаштириш билан шуғулланади – Президент

👉
https://qalampir.uz/n/26118

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
#Оҳангарон_тумани

Оҳангарон чорвачилик ҳудудига айланади

🔹Оҳангарон туманидаги “Абдураҳим ота” масъулияти чекланган жамиятида чорвадорлар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

🔰Туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев, ҳоким ўринбосари Тўлқин Тўраев, туман прокурори Иқболжон Қамбаров, соҳа мутахассислари ҳамда ташкил этилаётган чорвачилик комплекси лойиҳалари эгалари иштирок этган тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 октябрдаги “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи, иш жараёнидаги камчиликлар ҳақида сўз борди.

❇️Семинар давомида “Абдураҳим ота” МЧЖ томонидан бажарилган ижобий ишлар намуна тарзида намойиш этилиб, лойиҳачилар комплексда амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси раис ўринбосари Шерзод Хабибуллахўжаевич Хабибуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 сентябрдаги ПҚ-4832-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Бош директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабати билан бугун соҳа равнақи ва тараққиёти учун қилган меҳнатлари, сай-ҳаракатлари учун қўмита жамоаси номидан Шерзод Хабибуллахўжаевичга ташаккурлар айтилди ва рамзий тўн кийдирилди.

Жамоамиз Шерзод Хабибуллахўжаевичнинг кейинги иш фаолиятларида муваффаққиятлар тилайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook