TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.85K subscribers
9.06K photos
966 videos
10 files
7.24K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Президент видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Жорий ҳафтада кунига ўртача 370 та янги бемор аниқлангани, бу рақам назорат кўрсаткичи бўлиши қайд этилди.
Раҳбарлар ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди, темир интизомни таъминлаш зарурлиги айтилди.
Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

В начале видеоселекторного совещания Президент затронул ситуацию с коронавирусом. Отмечено, что на этой неделе среднесуточный показатель заражения составил 370, что будет считаться контрольным показателем.
Руководители предупреждены о недопустимости сокрытия статистики о реальном положении дел, указано на необходимость обеспечения строгого выполнения санитарных требований.
Рассмотрены также вопросы оказания материальной помощи нуждающимся в поддержке семьям.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #yordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️ДИҚҚАТ!

Эртага, 29 август - шанба куни Ўзбекистонда барча учун расман иш куни!

Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам ишга чиқиши керак.

Жумладан, эртага банклар ҳам ишлайди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Kadastr - Live
Андижон вилояти Избоскан тумани кадастр идораси энди янги бинода ўз хизматларини амалга оширади.

Бундан 23 йил аввал яъни 1997 йилда Андижон вилояти Избоскан тумани кадастр идорасига 1954 йилда қуриб битказилган қаровсиз ҳолда турган
5 хонадан иборат маънан эскирган фойдаланиш шароити қийин бўлган лаборатория биноси фойдаланишга берилган эди. Бу эса ўз навбатида фуқаролар ва ташкилотда фаолият кўрсатаётган ходимларга ноқулайликлар туғдириб келаётганди.

ЭНДИ ЭСА...

Андижон вилояти Ер ресурслари ва давлат
кадастри бошқармаси матбуот хизмати хабари
Forwarded from Kadastr - Live
Тўй – тўйдек бўлсин!

Ҳафта давомида Қашқадарё вилоятининг Касби, Андижон вилоятининг Пахтаобод ва Избоскан туманлари Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига янги бинолар фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Буни қаранг Адижон вилоятида яна бир биноси байрам арафасида фойдаланишга топширилди.
Бу сафар диққатимиз марказида Андижон вилоятининг Бўстон тумани.

28-август куни замонавий қиёфа касб этган янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу бино халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, замонавий ёруғ ва кенг хоналар, фуқаролар учун қулай кутиш хоналари, соҳа ходимлари учун замонавий компьютерлар, тез ишловчи оптик толали интернет ва бошқа қулайликлар мавжуд.

Бўстон тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимларига қўшалоқ байрам муборак бўлсин деймиз!
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юзасидан Ўзбекистон24 телеканали томонидан тайёрланган лавҳада Бош вазир ўринбосари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси Азиз Абдуҳақимов ҳамда Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаевнинг интервюлари.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юзасидан Ўзбекистон24 телеканали томонидан тайёрланган лавҳада Бош вазир ўринбосари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси Азиз Абдуҳақимов ҳамда Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаевнинг интервюлари.
Forwarded from Toshkent | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент метросининг қурилиши тугалланган «Юнусобод» йўналиши билан танишди

👉 Батафсил ўқиш

Президент метро поездларининг ҳолати, бекатлардаги шароитлар билан танишди. Йўловчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма берилди.

👉 Тошкент шаҳри хабарлари
Forwarded from Kadastr - Live
“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-635, 28.08.2020 й.).

Мазкур қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги, қонунийликка асосланганлиги, маъмурий-ҳудудий бирликлардаги давлат бошқарувининг самарадорлигини таъминлаш баробарида ҳудудий бирликларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан иборат.

Шунингдек, ушбу қонун мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бирликларини ташкил этиш, тугатиш, мақоми ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги нормаларни белгиловчи ягона ҳуқуқий ҳужжат ҳамдир.

1996 йил 30 августда, яъни 24 йил аввал қабул қилинган қонун 11 боб, 31 та моддадан иборат эди.
Янги таҳрирдаги қонун эса 8 боб, 45 та моддадан иборат бўлиб, бунда амалдаги қонуннинг 15 та моддаси қўшимча ва ўзгартишлар билан тўлдирилди ва яна 30 та янги моддалар киритилди.
Фуқарога ер олиб бериш учун 445 миллион сўм талаб қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Б.С. ва Ў.Ғ.лар қўлга олиниб, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.С. ва Ў.Ғ.лар олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Б.С.нинг ишончига кириб, унга тумандаги “Пастгузар” МФЙ ҳудудида жойлашган мевали боғ еридан 0.30 га бўш турган ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳужжатлаштириб олиб бериш эвазига 445 млн. сўм талаб қилишиб, шундан, 7 500 АҚШ доллари ва 25 млн. сўмни олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.С. ва Ў.Ғ.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://darakchi.uz/uz/102301
Forwarded from Kadastr - Live
Қадрли ҳамкасблар!

Сизни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни, барча яқинларингизни энг улуғ, энг кутлиғ байрам - истиқлолимизнинг 29 йиллиги билан самимий қутлайман.

Бу йиллар давомида мамлакатимизни ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш учун қанча инсонлар меҳнат қилди. Меҳнатлар бесамар кетмаганлигини 1991 йил билан бугунимизни солиштирсангиз билиб олиш қийин эмас.

Бугун ана шу меҳнатларнинг самарасини байрам қиладиган кун. Байрамда ҳаммага яхши кайфият тилайман. Мустақиллигимизнинг 30-40-50 йиллигини ҳам биргаликда нишонлаш, кўплаб ҳамкасбларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва табриклаш насиб қилсин.

Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт, хонадонингизга файзу-барака, тинчлик тотувлик тилайман!

Юртимиз тинчлиги, элимиз осойишталиги, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилиб келажагимизни биргаликда қурамиз.
Байрам барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Х.Турахужаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тошкентни меҳнатимиз билан, пешона теримиз билан ўзгартираяпмиз

Президент: Мы меняем Ташкент своим усердным трудом, не покладая рук

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr xizmatlari
Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

@kadastrxizmati
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Республикамизда илк маротаба миллий атлас яратилмоқда
#uzbekiston24
3 кун давомида Тошкент метросидан фойдаланиш бепул бўлади

"Тошкент метрополитени" УК байрам кунлари йўловчилар учун муносиб туҳфа ҳозирлади.

Жумладан, байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1-2 сентябрь кунлари юртдошларимиз метродан бепул фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.


➡️ @uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик объектларига ер майдонларини ажратиш
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Мен уй қуриш учун Тошкент вилоятидан ер олмоқчиман. Ўзим аслида бошқа вилоятданман. Сотиб олиш учун ер топдим. Аммо ҳужжатда фақат ҳоким қарори мавжуд. Шуни номимга олди-сотди қилсам бўладими ва расмийлаштириш тартиби қандай?

Жавоб: Бундай ҳолатда қуруқ ернинг ўзини сотиш мумкин эмас.

Биринчи йўли:

📄 ер эгаси ер участкасида қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олади (давлат хизматлари марказлари орқали),

📕 қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлатади (лойиҳа ташкилотлари орқали).
Ушбу лойиҳа асосида қурилиш ишларини амалга ошириб, турар жойни қуриб битказгандан сўнг унга кадастр паспортини расмийлаштиради.

💳 Қурилиши тугалланган бинони фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради ва унга бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилади (давлат хизматлари марказлари орқали).

🏢 Шундан сўнг олди-сотди шартномасини расмийлаштирса бўлади (нотариал идора орқали).

🏗 Ёки 53 фоизга қурилиши тугалланмаган турар жойга кадастр паспортини расмийлаштиради ва унга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказган ҳолда олди-сотди шартномасини расмийлаштирса бўлади.

Иккинчи йўли: худди шу жараёнларни генерал ишончнома 📝 орқали ернинг эгаси номидан сотиб олувчининг ўзи бажариши ҳам мумкин. Лекин ҳамма ҳужжатлар ер эгаси номига расмийлаштирилганидан сўнг олди-сотди шартномасини расмийлаштирса бўлади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️ДИҚҚАТ!

Эртага, 31 август - душанба куни Ўзбекистонда барча учун расман дам олиш куни!

Эртага ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам дам олади.

Агар мабодо заруриятга кўра, эртага сизни ишга чақиришса, унда Меҳнат кодекси 157-моддасига биноан, икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак. Ёки сизнинг хоҳишингизга қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши ҳам мумкин.


👉 @xushnudbek 👈