TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.39K photos
914 videos
10 files
6.75K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Охирги бир ярим йил ичида ҳокимларнинг ер ажратиш, бино-иншоотларни бузиш ва хусусийлаштиришга оид 1730та қарори судлар томонидан бекор қилинган.

«Бир ярим йил ичида 1730та қарор. Вилоятлар раҳбарлари, туман ҳокимлари, замон ўзгарганини билмайсизларми? Бу ҳаммаси сизларнинг айбларинг», — деди Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишида.

Йиғилишда давлат раҳбари суд, тергов, мулк ҳуқуқи ва адвокатура соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича бир нечта топшириқлар берди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Kadastr - Live
2 июль куни журналистлар учун Бўстонлиқ туманига уюштирилган пресс-турдан:

"Битта жойда кимдир ўзбошимчалик билан нимадир қура бошласа бориб огоҳлантириш берамиз. Огоҳлантириш бериш тартиби бор. Ундан кейин ҳужжатларни прокуратурага берамиз, улар протест киритади. Ҳамма жараёндан ўтишимиз учун уч ой кетаркан. Бу вақт орасида одамлар ноқонуний иморатни тиклаб қўйишаяпти. Ҳозир сэндвич-панеллар орқали 20 кунда қуриб битказилаяпти «дача»лар. Биз ҳамма босқичлардан ўтиб, судга ҳужжатлар тайёрлагунимизча уйни қуриб олади-да, интернетга чиқиб, олдинроқ қаерга қарагансизлар деб жар солади.

Қўлимизда Бўстонлиқ тумани бўйича ўзбошимчалик билан қурилган ёки томорқасини кадастр ҳужжатларида кўрсатилганидан кўпроқ ерни ноқонуний эгаллаб олган ҳолатлар бўйича 2 мингга яқин огоҳлантириш хатлари берганимизни тасдиқловчи ҳужжатлар бор. Лекин давлат органи бўлганимиз ва фуқароларга босим қилмаслик учун бизда чеклов кўпроқ".

Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев
Расмий муносабат

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри яқинида буғдой ерларининг ёндирилаётган расм тарқалган, шу юзасидан маълумот.

Тошкент вилояти Пискент тумани Намуна массивида жойлашган И.Б.И.га қарашли ғалла-сабзавотчилик фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалиги харитасининг 419-контурда 3 гектар ғалласи ўрилган майдон ёқилган.

https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Kadastr - Live
#Расмий_муносабат

Деновда ёш тадбиркорнинг ери олиб қўйилаётгани билан боғлиқ вазият вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида Денов туманида фаолият юритаётган “AVTO OLAM KLASS” масъулияти чекланган жамияти 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, унга туман ҳокимининг 2017 йил 9-дала контуридан 1.05 гектар ер майдони ажратилган. Денов туман ҳокимининг 2018 йилдаги туман ҳокимлиги комиссиясининг 2018 йил 1.90 гектар ер майдонига ўзгартирилган.

Денов туман ҳокимининг 2017 йилда фойдаланишга қабул қилинган ва шу қарорлар асосида Сурхондарё вилоят “Ермулккадастр” Денов туман филиалида 2017 йилда давлат рўйхатига олиниб кадастр ҳужжати қилиб берилган. Кадастр ҳужжати бўйича умумий ер майдони 1.90га қилиб кўрсатилган.

Денов туман прокуратурасининг 2020 йилдаги протести маълумот ва ижро учун қабул қилиниб, Денов туман ҳокимининг 2018 йил қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори бекор қилинган.

Ушбу масала Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ суд орқали ҳал этилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази Дин ишлари қўмитаси билан ҳамкорликда республика ҳудудида жойлашган мозорларнинг электрон интерактив харитаси шакллантирилмоқда.

Давергеодезкадстр қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, махсус илова 📲 орқали электрон харитада қуйидагилар акс этади:

▪️ қабрнинг жойлашган жойи;
▪️унга тегишли бўлган маълумотлар;
▪️шажара тўғрисидаги маълумотлар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
«Биз томонимиздан ҳам камчилик ўтмаган деб айтолмайман» – Давгеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Бўстонлиқдаги «снос»лар ҳақида

Давгеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаев Чимён болалар сил касаллигига қарши курашиш даволаш маскани атрофидаги 24 «дача» билан боғлиқ муаммоларга жойлардаги ваколатли органларнинг ўз вазифасига масъулиятсизлиги ҳам сабаб бўлганини, давлат идоралари ходимларидан ҳам хато ўтган жойлари борлигини таъкидлади.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

Диққат, касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Давлат комиссияси
мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади.

2020/2021 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилади.

9-синф битирувчилари қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:

👉 Электрон ариза
👉 Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси.
👉 3x4 фотосурат


❇️ Касб-ҳунар мактабларида қуйидаги ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрланади:

🔹 тикувчи;
🔹чилангар;
🔹иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти;
🔹автомобилларни таъмирлаш чилангари;
🔹ошпаз;
🔹қандолатчи;
🔹асаларичи.

❗️Касб-ҳунар мактабларининг афзаллиги, бу ерда 2 йил давомида умумтаълим ва мутахассислик фанлари интеграциялашган дастурлари асосида ўқитилади. Ўқувчига ўзи танлаган касб бўйича билим берилади.

‼️Фуқаролар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича ташкил этилган “Call марказ”га қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Телефон: (71) 246-11-92

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📗 Қоғозли кадастр ҳужжати билан
💳 янги намунадаги Smart картанинг фарқини биласизми?


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Дунёдаги энг қиммат китоб?

Дунёдаги энг қиммат китоб Леонардо да Винчи томонидан ёзилган, Лестер кодекси хисобланади. Китобнинг эгаси Америка миллиардери Билл Гейтс. Миллиардер китобни 1994 йил $30,8 млн га сотиб олган.

https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

🦌Биламизки, Бўстонлиқ тумани туристик зона ҳисобланади. Бу ерда айни пайтда кийикнинг ноёб турларини кўпайтиришга жиддий киришилди.

📌Улар Словения ва Австрия мамлакатларидан келтирилган. Жониворлар албатта, саёҳатчиларни жалб этмай қолмайди.

❇️Маълум бўлишича, кийикларга дунё бўйича ҳам харидорлар кўп. Ушбу кийик турлари Марказий Осиёда ҳозирча ягона бўлиб турибди.

👤Бу ҳақда батафсил "Агроэкотур" зонаси иш бошқарувчиси Баҳодир Худойбердиев сўзлаб беради.

📽Махсус кўрсатув 5-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#YERELEKTRON #ЕРЭЛЕКТРОН

🔸Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори ижрои юзасидан ҳудудий “Ермулккадастр ДК”лари томонидан "YERELEKTRON" AAТга жорий йилнинг 5 июль ҳолатига Республика бўйича 24477 та бўш ер аниқланган бўлиб, шулардан 14770 таси e-kadastr.uz Очиқ электрон порталига жойлаштирилди, 6592 таси аукционга чиқалирлган, 3115 таси эса тахлил жараёнида бўлса, мазкур кўрсатгичлар 20 июнь ҳолатидан бўш ерлар 9,6%га (1294 та), аукционга чиқарилганлар 17,6%га (985 та) ошган бўлса тахлилдагилар 8%га (273 та) қисқарган.
🔸Юқоридаги кўрсатгичлардан келиб чиқиб ушбу рейтингда Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоқистон Республикаси хамон етакчилик қилишмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
Қўмита раиси Халилилло Турахужаев Марказий аппарат ходимлари билан учрашди.

Йиғилишда қўмита раиси олдимиздаги асосий масала Президентимиз томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда бу орқали халқнинг ишончини қозониш эканлини таъкидлаб шундай деди – “Асосий мақсад халқимизнинг бизга бўлган салбий қарашини йўқотиш, соҳа имижини яхшилаш.
Ишимизга фақат халқ баҳо беради.
Бирдамлик, ахиллик бўлмаса, бир оила бўлиб ишламасак хеч нарсага эриша олмаймиз.
Бунинг учун аввало ўзимиз ўзгаришимиз керак. Биз ўзгармас эканмиз қуйи тизим ҳам ўзгармайди.”

Йиғилиш давомида қўмита раиси ходимлардан креатив ғоя ва таклифлар кутишини, ҳар бир таклиф эътибордан четда қолмаслигини айтиб ўтди.
«Қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди

Туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхати янгиланди.

2020 йил йил 4 июль ҳолатига:

Қорақалпоғистон Республикаси
🔴 «қизил» ҳудуд: Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Беруний туманлари;
🟡 «сариқ» ҳудуд: Амударё тумани;
🟢 «яшил ҳудуд»: Қанликўл, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Нукус, Тўрткўл, Чимбой, Шуманай, Элликқальа, Тахиатош, Тахтакўпир, Бўзатов ва Хўжайли туманлари.

Андижон вилояти
🟡«сариқ» ҳудуд: Андижон шаҳри, Олтинкўл, Балиқчи ва Пахтаобод туманлари;
🟢 «яшил ҳудуд»: Хонобод шаҳри, Бўз, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Марҳамат, Улуғнор, Хўжаобод, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Асака, Андижон ва Избоскан туманлари.

Бухоро вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Вобкент, Ғиждувон, Жондор ва Шофиркон туманлари;
🟡 «сариқ» ҳудуд: Бухоро шаҳри;
🟢 «яшил ҳудуд»: Когон шаҳри, Бухоро, Олот, Қоракўл, Пешкў, Ромитан, Когон ва Қоровулбозор туманлари.

Жиззах вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Шароф Рашидов, Ғаллаорол ва Дўстлик туманлари;
🟢 «яшил ҳудуд»: Жиззах шаҳри, Арнасой, Бахмал, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш ва Янгиобод туманлари.

Қашқадарё вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Ғузор тумани
🟡 «сариқ» ҳудуд: Қарши шаҳри, Қарши, Косон, Чироқчи, Китоб ва Муборак туманлари;
🟢 «яшил» ҳудуд: Шаҳрисабз шаҳри, Деҳқонобод, Қамаши, Касби, Миришкор, Нишон, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманлари.

Навоий вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри;
🟡 «сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри;
🟢 «яшил ҳудуд»: Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Томди, Конимех, Учқудуқ ва Хатирчи туманлари.

Наманган вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Норин, Поп, Уйчи, Учқўрғон, Янгиқўрғон туманлари;
🟡 «сариқ» ҳудуд: Наманган, Тўрақўрғон ва Чуст туманлари;
🟢 «яшил» ҳудуд: Чортоқ, Мингбулоқ ва Косонсой туманлари.

Самарқанд вилояти
🟡 «сариқ» ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Нарпай, Самарқанд, Пайариқ, Тойлоқ, Каттақўрғон ва Ургут туманлари;
🟢 «яшил ҳудуд»: Каттақўрғон шаҳри, Қўшработ, Нуробод, Булунғур, Пахтачи, Паст Дарғом, Иштихон, Оқдарё ва Жомбой туманлари.

Сирдарё вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Гулистон шаҳри ва Сайхунобод тумани;
🟡 «сариқ» ҳудуд: Гулистон, Боёвут ва Ховос туманлари;
🟢 «яшил» ҳудуд: Ширин ва Янгиер шаҳарлари, Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманлари.

Сурхондарё вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Музробод тумани;
🟡 «сариқ» ҳудуд: Термиз шаҳри, Бойсун, Денов, Шўрчи, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманлари;
🟢 «яшил» ҳудуд: Сариосиё, Термиз, Ангор, Узун, Қизириқ, Бандихон, Олтинсой ва Шеробод туманлари.

Тошкент вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманлари;
🟡 «сариқ» ҳудуд: Оҳангарон, Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Чиноз, Юқори Чирчиқ ва Янгийўл туманлари;
🟢 «яшил» ҳудуд: Нурафшон, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманлари.

Тошкент шаҳри
🟡 барча туманлар «сариқ ҳудуд»

Фарғона вилояти
🟢 барча шаҳар ва туманлар «яшил ҳудуд»

Хоразм вилояти
🔴 «қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри;
🟡 «сариқ» ҳудуд: Хива шаҳри, Хонқа, Урганч ва Ҳазорасп туманлари;
🟢 «яшил ҳудуд»: Боғот, Тупроққалъа, Қўшкўпир, Янгиариқ, Хива, Шовот, Янгибозор ва Гурлан туманлари.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
"Ковипир" — Ўзбекистонда коронавирусга қарши дори ишлаб чиқариш бошланди

#САЛОМАТЛИК

👉 https://darakchi.uz/uz/97891

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Олий суд Бўстонлиқдаги «буз-буз»лар бўйича баёнот берди

👉 https://xabar.uz/v397

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Олий суд Бўстонлиқдаги «дачалар бузилиши» бўйича баёнот берди #Жамият

👉 https://zamin.uz/75522

👍 https://t.iss.one/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Kadastr - Live
#kun_tarixi
7-Iyul. 1881 yil. Rimda Karlo Kollodining "Pinokkio" ertaklari birinchi marta nashr etildi.
Kollodi o'zining mashhur ertaklarini yozishni 1880 yilda boshladi. "Pinokkioning sarguzashtlari. "Yog'och qo'g'irchoq haqida hikoya" (Italiya: Le avventure di Pinocchio. Storia d'un burattino) birinchi marta Rimda "Bolalar uchun gazetalar" sahifasida felyeton romani sifatida chop etilgan va ikki yildan so'ng u alohida nashr sifatida chop etilgan.
Karlo Kollodi haqidagi ertak dunyoning 87 tiliga tarjima qilingan.
1936 yilda rus yozuvchisi Aleksey Tolstoy hikoyaning versiyasini "Oltin kalit yoki Pinokkioning sarguzashtlari" deb nomlagan. O'tmishda kitob jiddiy o'zgarishlarga uchradi. Bosh qahramonning qiyofasi o'zgardi, yangi belgilar paydo bo'ldi.
Forwarded from Kadastr - Live
Янги ташкил этилган @ygkuzbot орқали қўмита раиси ҳамда унинг ўринбосарларига 2 кун давомида келиб тушган ариза, шикоят, мурожаат, ғоя ва таклифлар статистикаси.

Сизда ҳам бизнинг йўналишларимиз бўйича саволларингиз ёки муаммоларингиз бўлса @ygkuzbot орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз тезлик билан ўрганилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Эълон!!!

2020 йил 8 июль соат 11:00 да “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида муҳокама этилади.

Муҳокама Давергеодезкадастр қўмитаси мажлислар залида бўлиб ўтади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook