TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.64K photos
930 videos
10 files
6.95K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

kadastr@umail.uz

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
May 21, 2020
Бўстонлиқ тумани ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилмоқда
#ер_назорати
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудининг асосий қисми ер фондининг табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига киради. Бундан ташқари тоғлик ҳудудлари кўплигини ҳисобга олсак ёғимгарчилик миқдори кўп бўлади. Шундан келиб чиқсак дарё, сув ва автомобил йўлларининг муҳофаза зоналари атрофидаги қурилишлар тегишли меъёрлар асосида олиб борилиши лозим.
https://teletype.in/@tvkad/JKn7GMXsf
May 21, 2020
May 21, 2020
May 21, 2020
Forwarded from GEOINFOCOM
ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВЛАРИГА СУБСИДИЯЛАР БЕРИЛАДИ

Президентнинг 18.05.2020 йилдаги «Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4716-сон қарори қабул қилинди.

20.05.2020 йилдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан томорқа ер участкалари самарадорлигини оширишни ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари аъзолигига бадал тўлаш учун субсидиялар ажратилади.

Субсидиялар қуйидаги миқдорларда ажратилади:

1) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

🔸енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – 30 БҲМгача;

🔸суғориш воситалари харид қилиш учун – 10 БҲМгача;

🔸уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – 3 БҲМгача;

2) қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун – 10 БҲМгача.

Бунда қуйидагилар белгиланди:

🔸қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади;

🔸қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади.

Субсидиялар ажратиш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадлар учун субсидиялар ва грантлар ажратиш тартибини сақлаб қолган ҳолда амалга оширилади.

Манба

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/geoinfocom
May 21, 2020
🔴 Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларидаги эпидемиологик вазият (2020 йил 15 май ҳолати):

1. 🟢 Бекобод шаҳри (хавфсиз)
2. 🟢 Олмалиқ шаҳри (хавфсиз)
3. 🟢 Охангарон шаҳар (хавфсиз)
4. 🟢 Нурафшон шаҳар (хавфсиз)
5. 🟢 Бўка тумани (хавфсиз)
6. 🟢 Бўстонлиқ тумани (хавфсиз)
7. 🟢Оҳангарон тумани (хавфсиз)
8. 🟢Пискент тумани (хавфсиз)
9. 🟡 Чирчиқ шаҳри (ўрта хавфли)
10. 🟡Бекобод тумани (ўрта хавфли)
11. 🟡 Ангрен шаҳри (ўрта хавфли)
12. 🟡Қибрай тумани (ўрта хавфли)
13. 🟡 Қуйи Чирчиқ тумани (ўрта хавфли)
14. 🟡Тошкент тумани (ўрта хавфли)
15. 🟡Ўрта Чирчиқ тумани (ўрта хавфли)
16. 🟡Чиноз тумани (ўрта хавфли)
17. 🟡Юқори Чирчиқ тумани (ўрта хавфли)
18. 🔴 Янгийўл шаҳри (юқори хавфли)
19. 🔴Оққўрғон тумани (юқори хавфли)
20. 🔴Паркент тумани (юқори хавфли)
21. 🔴Янгийўл тумани (юқори хавфли)
22. 🔴Зангиота тумани (юқори хавфли)

Каналга уланиш👇👇👇
👉👉👉https://t.iss.one/tvkad
May 21, 2020
Forwarded from Kadastr - Live
May 21, 2020
Forwarded from Kadastr - Live
May 22, 2020
Forwarded from Huquqiy axborot
May 22, 2020
May 22, 2020
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
May 22, 2020
ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИДАН МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ УЧУН ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАКЛИФ ЭТИЛМОҚДА

“Давлат органларидан маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича интеграциялашган ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори лойиҳаси (ID-17957) муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳаси билан:

🔸Давлат идораларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали мамлакатнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, келгусида прогнозлаш ва давлат бошқарувида фойдаланиладиган маълумотларни шакллантириш имконини берувчи Давлат органлари маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш ахборот тизими “Маълумотларни бошқариш” ахборот тизимини яратиш ва 2021 йил 1 июлдан бошлаб жорий этиш;

🔸“Маълумотларни бошқариш” ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” ва ушбу ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш схемасини тасдиқлаш;

🔸“Маълумотларни бошқариш” ахборот тизими яратиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, ахборот тизимини қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш;

🔸“Маълумотларни бошқариш” ахборот тизимидан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари беғараз асосда фойдаланаши;

🔸Иқтисодий тараққиёт вазирлиги – тизимнинг буюртмачиси этиб;

🔸“Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ – ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, доимий асосда уни узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда такомиллаштириш бўйича оператори этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

4 июнга қадар муҳокама этиладиган мазкур ҳужжат лойиҳасининг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
May 23, 2020
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
May 23, 2020
May 23, 2020
May 25, 2020
May 25, 2020