TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.8K subscribers
8.95K photos
956 videos
10 files
7.17K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Bugun, 30 aprel
🌧 +24°...+13°, Yomg'ir

Hozir: 🌤 +13°, ↙️ 9 m/s

Tong: ☀️ +18°
Kun: ☀️ +23°
Oqshom: 🌤 +21°

Namlik: 70%
Shamol: Shimoli-sharqiy, 10 m/s
Bosim: 766 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:22
Quyosh botishi: 19:20
Карантиндаги «снослар». Янгийўлда 47та уй нега бузилишга тушди?

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#расмий_ахборот

Тошкент вилояти Бекобод туманида 2020 йил 29-30 апрель куни содир бўлган сув тошқини ҳодисаси юзасидан ахборот

2020 йилнинг 29 апрель куни соат тахминан 22:00 да Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида туманнинг “Навбаҳор” ҳудуди, 1-бўлим, “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сардобсой” (бошланиш қисми қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудида) сойининг сув оқими кескин кўтарилиб, ўзанидан тошган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Мазкур ҳолат вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан назоратга олинди ва вилоят ҳокими зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Айни пайтда ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ зарар кўрган аҳоли хонадонларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўрмоқда.

Ҳудудга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли корхона ва ташкилотларнинг куч воситалари жалб қилинган.

Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from UZ24
Тошкент вилояти ҳокимлиги Янгийўлда ноқонуний иморатларнинг бузилишига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда 29 апрель, чоршанба куни, Тошкент вилояти Янгийўл туманининг «Бунёдкор» маҳалласидаги ноқонуний иншоотлар бузилиши юзасидан уларнинг эгалари ҳамда аҳоли вакиллари томонидан юборилган норозилик мазмунидаги мурожаатлар кенг муҳокама қилинмоқда. Тошкент вилояти ҳокимлиги ана шу ноқонуний қурилмаларнинг бузилиши юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, яъни уй-жой қуриш ва бошқа мақсадларда эгалланишига қарши назорат тадбирлари бошланган.
«Хусусан, Янгийўл туманида ҳам бу тадбирлар жорий йил давомида мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу ҳуқуқбузарликлар ҳақида ‘Ўзбекистон 24’ телеканалида махсус репортаж эфирга узатилган», — дейилади ҳокимлик муносабатида.

Ҳокимлик томонида маълум қилинишича, Янгийўл тумани «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи 48 нафар фуқаро томонидан 2019 йил февраль апрель ойларида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган 7,07 гектар майдондаги юқори унумдор ерларга ўзбошимчалик билан бир хонали ноқонуний иншоотлар қуриб олинган.

Бузиб ташланган 13 та қурилма жойлашган ер юқори бонитетли, экин майдонлари учун мўлжалланган, туман захирасида турган майдон ҳисобланади. Ҳокимликнинг қайд этишича, бу иншоотларда фуқаролар истиқомат қилмайди. Ҳаммаси яқинда солинган иморатлар ҳисобланади.

Прокуратура томонидан берилган маълумотга кўра, ушбу қурилиши битмаган иморатга кадастр йиғма жилдини расмийлаштириш мақсадида фуқаролар маҳалла раиси К.Рихсиевдан гўёки улар ер майдонига 2005 йилдан буён эгалик қилиши тўғрисида мулк ҳуқуқини эътироф этишга сабаб бўладиган сохта маълумотларни олган ҳамда туман давлат хизматлар марказига тақдим этган.

Ҳокимликнинг қайд этишича, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси ходимлари ушбу иморатларга ноқонуний равишда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берган.

«Мутахассислар хулосасига кўра, юқори унумдор ерлар эгалланиб, ўзбошимчалик билан қурилмалар қурилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган ва мелиоратив ҳолатини йўқотган», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Мазкур қурилиши битмаган иморатлар Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги қонунлари ва қонуности ҳужжатлари талабларига зид равишда қурилган бўлса-да, кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси ва бошқа тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Янгийўл туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлигининг билдиришича, юқорида қайд этилган ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган, берилган муддатлар ўтиб кетган бўлса-да, фуқаролар томонидан иморатлар ихтиёрий равишда бузилмаган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида батафсил ахборот тайёрланмоқда.
Forwarded from Kadastr xizmatlari (Allaberganov Navruzbek Allaberganovich)
#Биласизми

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади:

🔹 “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;

🔹 уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;

🔹 собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари);

🔹 энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан 3 йил муддатга.

Шунингдек, қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:
🔸 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг;
🔸 пенсионерларнинг;
🔸 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг.

Солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Ушбу солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади (энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар бундан мустасно).

Манба:t.iss.one/huquqiyaxborot

Каналга уланиш👇👇👇

t.iss.one// @kadastrxizmati
Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида ўқув жараёнларини ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Имтиҳонлар шаклини соддалаштириш бўйича вазифалар белгиланди.
Таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Лицейлар фаолиятини кучайтириш, ҳар бир вилоятда намунали касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам качественной организации учебного процесса в условиях пандемии.
Отмечена необходимость проведения упрощенных экзаменов.
Указано на важность развития методики преподавания и квалификации педагогов.
Даны поручения по усилению деятельности лицеев, организации в каждой области образцовых профессиональных школ, колледжей и техникумов.

#Mirziyoyev #yigilish #talim #imtihon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr xizmatlari (Allaberganov Navruzbek Allaberganovich)
Савдолар натижаси (30.04.2020)

Бугун 53 та мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 3,7 млрд.сўмлик 56 та мол-мулк 4,4 млрд.сўмга реализация қилинди.

5 та бошланғич нархи 1 сўмлик давлат объектлари реализация қилинди:
- Тошкент вилоятидаги қурилиши тугалланмаган болалар шифохонаси учун 2 млн.сўм нарх тасдиқланди.

2 та давлат давлат кўчмас мулки объектлари бўйича савдолар ўтказилди:
- Қашқадарё вилоятидаги бошланғич нархи 1 млрд.сўм бўлган "ORIGINAL GOLD GARDEN" масъулияти чекланган жамиятининг 26,98 фоиз давлат улуши учун 1,06 млрд.сўм нарх тасдиқланди.

21 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Самарқанддаги бошланғич нархи 4,4 млн.сўмлик ер участкаси учун 98,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.

21 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразмдаги бошланғич нархи 623 минг сўмлик ер участкаси учун 22,9 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 3 та кўчмас мулк, 1 та махсус техника, 1 та асбоб-ускуналар реализация қилинди.

Манба: E-Auksion.uz

👇Хабардор бўлиш учун👇
t.iss.one.: // @kadastrxizmati
Ижтимоий тармоқлардаги Янгийўл тумани Бунёдкор маҳалласидаги ноқонуний қурилмаларни бузилиши бўйича видеомурожаатлар юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди

Янгийўл туман, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 48 нафар фуқаро томонидан 2019 йил февраль-апрель ойларида 7,07 гектар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган юқори унумдор ерларга ўзбошимчалик билан бир хонали ноқонуний қурилмалар қуриб олинган.

Ушбу қурилиши битмаган иморатга кадастр йиғма жилдини расмийлаштириш мақсадида маҳалла раиси К.Рихсиевдан гўёки улар ер майдонига 2005 йилдан буён эгалик қилишлари тўғрисида мулк ҳуқуқини эътироф этишга сабаб бўладиган сохта маълумотларни олишга эришиб, туман давлат хизматлар марказига тақдим этишган.

Ўз навбатида, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси ходимлари ушбу қурилмаларга ноқонуний равишда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берганлар.
Мутахассислар хулосасига кўра, юқори унумдор ерлар эгалланиб, ўзбошимчалик билан қурилмалар қурилиши оқибатида, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган ва мелиоратив ҳолатини йўқотган.

Мазкур қурилиши битмаган иморатлар Ўзбекистон Республикаси Ер тўғрисидаги қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари талабларига зид равишда қурилган бўлсада, кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилгани ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси ва бошқа тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, Янгийўл туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Юқорида қайд этилган ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган, суд қарорлари мавжуд бўлиб, берилган муддатлар ўтиб кетган бўлсада, фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бузиб олинмаган. Ноқонуний қурилмаларни қурилиши оқибатида унумдор қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар муомаладан чиқиб, халқимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланишига, экспорт ҳажмини бажарилишига салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 апрел санасида бўлиб ўтган видео-селектор йиғилишида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган эди.
Бугун барчамиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойи бошланган. Бу ойда эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарздир. Рамазон ойида амалга ошириладиган эҳсон ва хайриялар Хоразм вилояти Ер ресурслари ва даввлат кадастри бошқармаси ҳамда “Ермулккадастр” ДК томонидан ифторликларга сарфланадиган маблағлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари вилоятнинг Гурлан, Қўшкўпир, Янгиариқ туманларидаги аҳолининг кам таъминланган қатламларига йўналтирилди.
“2020–2021 ЙИЛЛАРДА ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ЙЎЛ ХАРИТАСИ”ДА ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш тўғрисида”ги Қарори (28.04.2020й., ПҚ-4699-сон) билан тасдиқланган “2020–2021 йилларда қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича йўл харитаси” тасдиқланган.

Унга кўра:

“Ақлли қишлоқ хўжалиги”ни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқишни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Қишлоқ хўжалигида қуйидагиларни назарда тутувчи рақамли технологияларни кенг жорий этилади:
- “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформасини (e-agriculture.uz) яратиш;
- қишлоқ хўжалиги ерларининг биринчи ва иккинчи экин турлари, ҳосилдорлик даражасидан келиб чиқиб “онлайн ҳосил” ягона ахборот базасини яратиш.

Йўл харитасининг “Геоахборот ва кадастр йўналиши бўйича тадбирлар” йўналиши бўйича Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан қуйидаги амалга ошириладиган:

🔸 Миллий геоахборот тизимини қишлоқ хўжалигига оид маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ҳамда ер ва сув ресурслари бўйича узлуксиз маълумотлар алмашинувини таъминлаш (муддат - 2020й. май);

🔸 Географик объектларнинг номлари Давлат реестри маълумотлар базасини Давлат статистика қўмитаси маълумотлар базаси билан интеграциялаш ҳамда географик объектларнинг жойлашган жойи, номи тўғрисида маълумотлар берувчи веб-портални ишга тушириш (муддат – 2020й. июнь);

🔸 Тадбиркорлар учун ер участкаларига оид маълумотларни очиқ ва ҳаққоний етказиш тизимини такомиллаштириш (муддат – 2020й. июль):

🔸 Республика қишлоқ хўжалигида ерларинг ҳолати, экинлар, сув ресурслари тўғрисида ва бошқа маълумотларни ўзида жамлайдиган ахборот тизимини яратиш ва узлуксиз маълумотлар алмашинувини таъминлаш (муддат – 2020й. сентябрь);

🔸 Қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш, уларни ўзбошимчалик билан эгаллашнинг олдини олиш мақсадида космосуратлар билан ишлаш, уларни дешифровка қилиш ва Миллий геоахборот тизими имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш (муддат – 2020й. сентябрь);

🔸 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ҳисобга олишнинг кадастр тизимини такомиллаштириш ҳамда ердан фойдаланиш ва мулк ҳуқуқларининг ҳисобини юритиш учун кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини ҳисобга олиш тизими билан ягона ахборотлаштирилган тизимга уланишини таъминлаш (муддат – 2021й. апрель) бўйича комплекс ва ташкилий чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу хавола орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
ВИДЕОКОНФЕРЕНЦ АЛОҚА ОРҚАЛИ МУЛК СОЛИҒИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Давергеодезкадастр қўмитаси Халкаро алокалар бўлими бошлиғи З.Абдугафурова
дан олинган хабарга кўра, бугун - 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасида мулк солиғи тизимини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокамасига доир видеоконференц алоқаси орқали Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасининг мавзуга доир мутасаддиларнинг учрашув-йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокара тарзида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Россия томонидан Федерал солиқ хизмати ва Росреестр ташкилотининг мутасадди раҳбар-ходимлари, Ўзбекистон томонидан Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давергеодезкадастр қўмитаси раҳбар-ходимлари иштирок этишди.

Давергеодезкадастр қўмитасидан раис ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи З.Абдугафурова ва Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори М.Валиевлар қатнашди.

Ушбу тадбирда олиб борилаётган самарали ислоҳотлар ва халқаро тажрибалар тўғрисида томонлар ўртасида ўзаро фикр алмашилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Бунинг оқибатида Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Вазият юзасидан ФВВ Қўрғонтепа аҳолисини «Бирлик» маҳалласига вақтинча эвакуация қилинмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/05/01/sardoba-damb/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
2020 йил 1 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2046 нафарни ташкил қилмоқда.

Манба:coronavirus.uz

Каналга уланиш👇👇👇
👉👉👉https://t.iss.one/tvkad